“Раҳбар аёллар мактаби” махсус малака ошириш дастурининг янги мавсуми бошланди
Дастур якуни бўйича ўқувларни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларни хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари, илмий марказлари ва компанияларида малака ошириш (стажировка ўташи)ни ташкил этиш кўзда тутилган.
“Раҳбар аёллар мактаби” дастури доирасида тингловчилар Миллий кадрлар захирасига киритилади ва давлат фуқаролик хизматидаги юқори турувчи лавозимларга тавсия этиб борилади.
Дастурнинг ушбу мавсумида давлат бошқарувининг турли соҳалари ва таълим тизимида фаолият олиб бораётган юқори касбий салоҳиятга эга, ташаббускор ва ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган 100 нафар хотин-қизлар саралаб олинди. Улар орасида Чортоқ тумани ёшлар ишлари бўлими раҳбари Дилдора Аҳмаджонова ҳам бор.Дастур режаси 12 ҳафтага мўлжалланган бўлиб, аудитория машғулотлари, маҳорат дарслари, маҳаллий стажировка (дублёрлик), вазирлик ва марказий идораларда стажировка, лойиҳа ишини тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш босқичларидан иборат.