НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
Наманганнинг табиий жойлашуви, релеф шароити боис туризмни ривожлантиришда катта имкониятлар мавжуд. Жорий йилда айни йўналишда йирик лойиҳалар амалга оширилиши мақсад қилинган.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Architecture and Engineering Group" МЧЖ лойиҳалари билан танишди. Учрашувда вилоятдаги туризм салоҳиятини янада яхшилашга қаратилган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Хусусан, Чортоқ тумани "Чортоқсой" қирғоқ бўйида, Чуст тумани "Резаксой" сув омбори ҳудудида, Косонсой тумани “Олмазор” массивида, Янгиқўрғон тумани “Қайроқи” маҳалласи ҳудудида, Поп тумани "Чодак" қишлоғи ҳудудида амалга ошириладиган туризм йўналишидаги мастер-режалар муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими мазкур ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ишга туширилаётган лойиҳаларга ўхшаш аҳоли дам олиш масканлари ва туристик мажмуаларни ташкил этиш бўйича тайёрланган дастлабки лойиҳаларни янада бойитиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
Бундан ташқари, юқоридаги туманларнинг ҳар бирига камида 50 миллион долларлик инвестицияларни жалб қилиш "пакети"ни шакллантириш, туризм ва хизмат кўрсатишга оид тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш вазифалари белгиланди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube