Чортоқ тумани "Чотқол" тоғ тизмаси этагида жойлашган бўлиб, текислик ва адирлардан иборат. Туман тоғолди ҳудуд бўлгани сабабли қишлоқларнинг жойлашуви, ажойиб манзара касб этувчи сув омбори, ҳавосининг тозалиги билан ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилиб келади.
Туманнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, “Чортоқсой”нинг қирғоқ бўйи ҳудудида аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга дам олиш ҳамда туризм масканларини ташкил этиш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқилмоқда.
Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров бошчилигида тегишли ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар ҳамда тадбиркорлар иштирокида янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай бўлган Чортоқ сув омбори қирғоқ минтақаси имкониятлари билан танишилди.