Чортоқ таржибаси: "IELTS 7+" олимпиадаси
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда “MegaZiyo” ўқув маркази ҳамкорлигида "IELTS 7+" олимпиадаси ташкил этилди.
Олимпиаданинг асосий мақсади – 10-синф ўқувчилари орасидан 100 нафар иқтидорли ёшларни танлаб олиб, уларни тажрибали устозлар кўмагида бепул халқаро IELTS имтиҳонига тайёрлаш ва дунёнинг “Top-50” университетларига киришга кўмаклашишдир.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Илҳомжон Саттаров иштирок этиб, мустақил ҳаёт остонасида турган ўқувчи-ёшларнинг ўз орзуларига эришишларида бундай лойиҳалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, уларга омад тилади.
Шундан сўнг ўқувчилар синф хоналарига таклиф этилиб, инглиз тили бўйича эгаллаган билимлари синовдан ўтказилди.