Чинозлик бувижонлар йиғилишиди
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви ва жойлардаги "Нуроний" жамғармалари қошида "Бувижонлар мактаби" ташкил этилган. Чиноз тумани "Нуроний" жамғармаси биносида чинозлик бувижонлар навбатдаги йиғилишини ўтказди. Бувижонлар мактаби раҳбари Хабиба Шерова йиғилишни олиб борди. Сўз жамғарма раиси Мирсоат Мирсодиқовга берилди.
-Президентимиз Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, катта авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш учун нуронийларга жуда катта эътибор қаратмоқда. Шундай экан биз ҳам ўз навбатида бу ғамҳўрликка жавобан ёлғиз қариялар холидан хабар олиш, ногиронлиги бор кексаларга яқиндан кўмак бериш билан биргаликда фарзанд тарбияси айниқса, қизларимизни турмушга тайёрлашга ҳам катта эътибор қаратмоғимиз лозим. Бу борада сиз азиз бувижонларга суянамиз.
Сарбозор маҳалласининг «Бувижонлар мактаби» раҳбари Сурайё Ахмедова сўзга чиқиб, бугунги кунда туманимиз нуронийлари томонидан амалга оширилаётган ишлари ютуқ ва муаммолари ҳақида гапириб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон қарори билан ҳар йили октябр ойининг биринчи хафтаси “Кексалар хафталиги” этиб белгиланганлиги ва шу муносабат билан "Кексалар ҳафталиги" маҳаллаларда қандай ўтганлиги ҳам тахлил қилинди.
2020-йил 28-майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўгрисида”ги 340-сон қарори билан ҳар йили ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниб, ҳудудларда кенг кўламли тадбирлар ташкил этилмоқда. Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган бувижонларга "Кексалар учун туризм ойлиги"ни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ топшириқлар берилди.
С.Ахмедова,
журналист.
@chinozhayoti