ЧИНОЗ ҲАЁТИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради.
Мурожаат учун тел: 90-979-89-29
Admin: @s_axmedova

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#огоҳлик

❗️Экспертлар огоҳлантиради: фарзандларингиз суратини ижтимоий тармоқларга жойламанг!

Оилавий фаровонлик ва бахтиёрлик акс этган фарзандларингизнинг фотосуратлари жиноятчилар эътиборини ҳам тортиши мумкин.

@chinozhayoti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жуда таъсирли видеоролик,  манга ёқди, сизгачи?

Ўзимиз ўлсак ҳам дўстлигимиз ўлмасин

@chinozhayoti


#диққат

❗️Жорий йилнинг 7-12 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлислари бўлиб ўтади.

@chinozhayoti


Жиноятга жазо муқаррар

Зўравон хотин

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, 28.06.1994 йилда Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган Х. Ф. Ф. умумий яшаш жойида яшаб келиб, ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланмасдан жиноят содир этиш йўлига кириб, “Оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар” туркумига кирувчи “Оилавий (маиший) зўравонлик” жиноятини содир этган.
Қандай қилиб дейсизми?  Мархамат, мақолани давомини ўқиб билиб олинг. 2024 йил 08 июнь куни соат таҳминан 19-00 ларда ўз яшаш хонадонига кириш даровозаси яқинида ўзи билан бирга бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган маст ҳолатдаги турмуш ўртоғи М.К.Р. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб  қолишади. Шу вақтида Ф.Ф.Х. зўровонлик қилиб ўткир тиғли ошхона пичоғи билан қуролланиб эрини кўкрак соҳасига бир маротаба пичоқни санчиб олади ва унга оғир тан жароҳати етказади. Натижада К.Р.М. олган тан жароҳати билан Чиноз тумани марказий шифохонасига мурожаат қилади.
Ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра аниқланган тан жароҳати ўз белгисига кўра оғир тан жароҳати даражасига кириши кўрсатилган.
Шундай қилиб, аёл ўзининг қасддан содир этган жиноий ҳатти-ҳаракатлари билан, оилавий (маиший) зўравонлик яъни, қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, бирга яшовчи эрига нисбатан хаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказишда ифодаланган қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли  бандида назарда тутилган жиноятни содир этган.
Хўш,  аёлни тутгун йўлини тўғри деб ўйлайсизми. Балки баъзилар ўзини химоя қилгандир, ёки эри ичиб келавериб жонига теккандир ва хокозо важларни айтиб аёлни оқламоқчи бўлар. Лекин нима бўлганда хам ҳалқимизнинг "Эри хотиннинг уруши, дока рўмолнинг қуриши" деган мақолни бежиз айтилмаган. Фуқаро Ф.Ф.Х қўни-қўшнисини, махалла фуқаролар йиғинидагиларни ёки тегишли идоралар масъулларни ёрдамга чақириши мумкин эдику. Ахир унинг аёл деган номи бор. Аёл деганда гўзаллик, нафосат, нозик хилқат кўз олдимизга келади, пичоқ кўтарган жиноятчи эмас.


С.А.Абдурашидов,
Чиноз туман ИИБ ҳузуридаги 
Тергов бўлими терговчиси,
катта лейтенант

@chinozhayoti




Чинозлик бувижонлар йиғилишиди

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви ва жойлардаги "Нуроний" жамғармалари қошида "Бувижонлар мактаби" ташкил этилган. Чиноз тумани "Нуроний" жамғармаси биносида чинозлик бувижонлар навбатдаги йиғилишини ўтказди. Бувижонлар мактаби раҳбари Хабиба Шерова йиғилишни олиб борди. Сўз жамғарма раиси Мирсоат Мирсодиқовга берилди.
-Президентимиз Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, катта авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш учун нуронийларга жуда катта эътибор қаратмоқда. Шундай экан биз ҳам ўз навбатида бу ғамҳўрликка жавобан ёлғиз қариялар холидан хабар олиш, ногиронлиги бор кексаларга яқиндан кўмак бериш билан биргаликда фарзанд тарбияси айниқса, қизларимизни турмушга тайёрлашга ҳам катта эътибор қаратмоғимиз лозим. Бу борада сиз азиз бувижонларга суянамиз.
Сарбозор маҳалласининг «Бувижонлар мактаби» раҳбари Сурайё Ахмедова сўзга чиқиб, бугунги кунда туманимиз нуронийлари томонидан амалга оширилаётган ишлари ютуқ ва муаммолари ҳақида гапириб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон қарори билан ҳар йили октябр ойининг биринчи хафтаси “Кексалар хафталиги” этиб белгиланганлиги ва шу муносабат билан "Кексалар ҳафталиги" маҳаллаларда қандай ўтганлиги ҳам тахлил қилинди.
2020-йил 28-майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўгрисида”ги 340-сон қарори билан ҳар йили ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниб, ҳудудларда кенг кўламли тадбирлар ташкил этилмоқда. Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган бувижонларга "Кексалар учун туризм ойлиги"ни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ топшириқлар берилди.

С.Ахмедова,
журналист.
@chinozhayoti






Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Ноябрь ойи пенсия пули қачон тўланади?

Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий.

👨‍💻 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.

💳 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарори билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.

🪙 Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилади.

✅ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 ноябргача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 ноябрь санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Манзил-колонияда жазони ўтаётган фуқаро пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилишининг янги тартиби йўлга қўйилмоқда

⏺Маълумки, бугунги кунда озодликдан маҳрум қилинган шахслар пенсия тайинлаш ёки қайта ҳисоблаш тўғрисида манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилаётган эди.

⏺Қарор билан ушбу фуқароларга ҳам пенсия тайинланиши учун мурожаат қилишларида қулайлик яратилмоқда. Яъни эндиликда мазкур тоифа фуқаролар Давлат хизматлари марказлари томонидан манзил-колонияларда кўрсатиладиган давлат хизматлари орқали пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

📝 Бунда мазкур жараён фуқаро томонидан тегишли сўровномани тўлдирган ҳолда амалга оширилади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги Қарори билан “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га киритилган ўзгартиришга мувофиқ:

- пенсионер Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

⏺Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Пенсия таъминотига айрим ўзгартиришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрда қабул қилинган ВМҚ-714-сон Қарори билан, “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га айрим ўзгартиришлар киритилди.

✍️ Қарорга мувофиқ, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган фуқаролар томонидан ўтган давр учун ижтимоий солиқ (суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов) қуйидаги миқдорларда тўланганда, иш стажига ҳисобга олинади:

- 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳар бир ойга базавий ҳисоблаш миқдорида;

- 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун бир йилга БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида;

- 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорида.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
🎙 Пенсияга оид саволларингизга жавоб берамиз

Ҳурматли фуқаролар!

Пенсияга оид саволларингизга жонли шаклда жавоб бериш мақсадида телеграм каналимизда "овозли чат" лойиҳасига старт берамиз.


🎙 Суҳбат спикери:

Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи - Нозимжон Жўраев

⏰ Овозли чат 30 октябрь куни соат 1
5:00да телеграм каналимизда бошланади.

📥 Ўзингизни қизиқтирган саволларингизни @pensiyasavol_bot га юборишингиз мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Уйдан чиқмаган ҳолда қандай қилиб пенсия миқдорини билиш мумкин?

Бугунги кунда Пенсия жамғармасининг @pensiyauzbot телеграм боти орқали пенсия миқдорини билиш имконияти яратилган.

👨‍💻 Бу қандай амалга оширилади?

1. Дастлаб телеграм мессенжерида @pensiyauzbot ботига кирилади ва “Пенсия суммаси” тугмаси босилади.

2. Кейинги босқичда қайси йил ва ойнинг пенсия миқдорини билиш тугмалари пенсионер томонидан танланади.

📱 Шундан сўнг, бот автоматик равишда пенсионернинг пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

Батафсил бу ерда

❗️ ЭСЛАТМА: ботдан фойдаланиш учун пенсионернинг мобил телефон рақами SMS-Пенсия хизматига уланган бўлиши керак.

🗣 Телефон рақами ушбу хизматга уланмаган пенсионерлар ушбу ҳавола орқали рақамларини SMS-Пенсия хизматига улашлари мумкин:

➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.


👉🏻 @chinozhayoti


Репост из: Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#хушхабар

⚡️Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.

Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади.

@haqiqatonline_24


Жиноятни жиловлаш керак

ЎЗГАНИНГ МУЛКИНИ ЎҒИРЛАШ - БУ ЖИНОЯТ

Фурқат (исм шарифлар ўзгартирилган) ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, енгил пул топиш йўлини танлайди. У энг осони ўғрилик қилиш, уни хеч ким сезмайди, дея хомхаёл қилади. Гувохи бўлганингиздек ўғирлик жиноятини содир этганликда айбланмоқда.
Фурқат ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ва шу йўл билан моддий бойлик орттириш мақсадида 2024 йил 06 август куни соат таҳминан 19-00 ларда Чиноз тумани Деҳқон бозори яқинидаги А. Х. Хга тегишли савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб у ердаги дўкон растасида турган Халим исмли фуқарога тегишли, нарҳи
200.000 сўмлик эркаклар чарм хамёни ҳамда унинг ичида 2.500.000 сўм пул маблағлари, нархи 80 (80*12594.85=1,007,588 сўм) АҚШ доллари бўлган эркаклар атири, нархи 60.000 сўмлик қулоқчин, хайдовчилик гувоҳномаси, пластик карточка ҳамда 350.000 сўмлик Айфон русумли уяли алоқа телефонининг электр қувватлагичларини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Бировнинг халол топган мол-мулкини дақиқалар ичида ўзлаштириб яна хеч нарса бўлмагандек бемалол юриш учун инсонда тошдан юрак бўлиши керак эмасми.
Қасддан содир этган жиноий ҳаракатлари билан ўғирлик, яъни, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш, уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этишда ҳамда ҳужжатлар, штамплар, мухрлар, бланкаларни эгаллаш, нобуд қилиш ва уларни яшириш яъни идентификацияловчи бошқа мухим шахсий ҳужжатларга нисбатан содир этишда ифодаланган қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятларни содир этган.
Нахотки жиноят кўчасини танлаган "қахрамонимиз" бу йўлнинг охири войлигини тушуниши учун жуда катта ақл керак деб ўйласа. Энди панжара ортида ўтириб танасига яхшилаб ўйлаб кўрадиган, бу хатони қайтармасликка ахд қиладиган бўлди.
С.,АБДУРАШИДОВ,
Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги
Тергов бўлими терговчиси, капитан
@chinozhayoti


Акам ҳаёт бўлганларида бугун 75 ёшга тўлардила. Бундоқ ўйлаб қарасам  акам ҳақида ҳеч нарса ёзмапман,  Қандай сингил бўлдимки,  қўлимга қалам олиб  ёзишни ўрганган пайтларим,  университетда ўқиб юрган кезларим ёки газетада ишлаб юрган чоғларимда ҳам  "менинг акам  акаларнинг энг зўри" демапман.
Жудаям мехрибон бироқ бу мехрни оғизда эмас,  амалда кўрсатган  акамнинг содда ва самимийликларини бирор марта ўзларига қарата мақтамапман.
Сира ёдимдан чиқмайди.  Мактабда 5 синфларда ўқиб юрардим. У пайтлари 1 май байрамида парад бўларди. Хамма мактабу ишхоналар, ташкилотдаги ёшу қари параддан ўтарди. Кўчалар одамга тўлиб кетарди. Қуёшнинг  тандирдек қиздирган иссиғидан кўпчиликнинг маззаси қочарди, баъзи нимжонлар хушиданам кетиб қолган пайтлари бўлган. Қисқаси параддан ўтмай шайтонлик қилиб кўчамиз бошига етганимизда секингина уй томонга қараб қочдим. Табиийки уйимизда ҳеч ким йўқ,  ҳамма байрамга кетган. Бироқ кимнингдир ғўнғиллаган товуши эшитилди. Секин ховлига қарасам  Миржалол акам бир нотаниш қизчага нималарнидир тушунтираётган эдилар. Бироз пойлаб турдим,  бу қиз ким,  бизникида нима қиляпти, дея роса бошим қотди. Сўнгра шартта ичкарига кирдим. Мени кўриб акам хурсанд бўлиб кетдила. Кейин билсам,  мен қатори бу қиз қайсидир қишлоқ мактабидан келган экан,  парадда  қорни оғриб,  маззаси бўлмапти,  рухсат сўраса ўқитувчиси "чида, хозир парад тугасин,  кейин кетасан",  деб рухсат бермапти,  қиз шўрлик шошганидан дарвоза очиқ бўлгани учун бизникига қараб югурибди, бироқ  улгурмапти.
Уйда акам  буни сезиб қолиб, дархол унга тоза усти бош, яна керакли нарсаларни уйдан топиб бериб,  ўзлари катта ховлимизга ўтиб кетибдила. Дарвозадан  киришим билан акам дархол изох бердила,
"Қиз бола бўлса шундай байрам кунларида шу ахволда юрадими,  унга рахмим келди. Ёрдам бердим" 
Шу воқеани сира сира ёдимдан чиқаролмиман.
Акам жуда оқ кўнгил,  қплби тоза, мехрибон инсон бўлган эканла. Мехриларини бегоналардан ҳам аямаганла. Биз 5 нафар сингилларини,  2 нафар укаларини  кўтариб катта қилганла. Бола бўлиб тузукроқ ҳам ўйнамаганла. Бош фарзанд бўлганлари учун доим уй юмушларию,  бола боқиш билан вақтлари ўтган.
Эй, Оллох мани акам акаларнинг энг яхшиси эди,  уларни жойларини жаннатдан қил,  бу дунёда кўрмаган рохатларини у дунёда кўрсат. Мехрибон эгам акамнинг чин дунёларини обод айла,  жаннатларда юз кўришмоқликни насибу рўз айла.

@chinozhayoti




Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
👨🏻‍🦽4 ой муддатга чет элга даволаниш учун чиқиб кетяпман. Бу даврда ногиронлик пенсиям тўланиши тўхтатиладими?

Ногиронлиги бўлган шахс чет элга даволаниш учун кетганидан бошлаб кетма кет 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали пенсия олмаса, пенсияни тўлаш тўхтатиб турилади.

📆 Яъни фуқарога 3 ойгача бўлган муддатда пенсияси тўланади. Кейинги ойдан бошлаб пенсия тўланиши тўхтатилади.

⬇️Агарда чет элга чиқиб кетган вақтда ногиронлиги бўлган шахснинг ногиронлигини белгиловчи муддат келган бўлса, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясидан олинган маълумотларга кўра пенсия тўхтатилиши мумкин.

_________

👨🏻‍🦽 Я выезжаю за границу на лечение на 4 месяца. Будет ли приостановлена моя пенсия по инвалидности в этот период?

Если лицо с инвалидностью не получает пенсию через организацию, которой поручена выдача (передача) пенсии, в течение более 3 месяцев подряд с момента выезда его на лечение за границу, выплата пенсии приостанавливается.

📆 То есть пенсия будет выплачиваться гражданину за период до 3 месяцев. Выплата пенсии будет приостановлена со следующего месяца.

⬇️Если к моменту выезда за границу наступил срок, определяющий статус инвалидности лица с инвалидностью, выплата пенсии может быть приостановлена по информации, полученной от Медико-социальной экспертной комиссии.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X

Показано 20 последних публикаций.