Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КАЪБАПЎШ
Каъбапўш – Маккаи мукаррамадаги муқаддас Каъбаи муаззама устига ёпиладиган матодир. Айрим олимлар Каъбани мато билан ёпиш Исмоил (алайҳиссалом) даврларидан бошланган деса, бошқалар Каъбанинг каъбапўш билан ёпилиши Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг катта боболари Аднон даврларида бошланган, дейди. Бироқ, аксарият тадқиқотчиларнинг фикрича, бу одат Яманнинг Тубо исмли қироли даврига бориб тақалади.
Саудия Арабистонида каъбапўшни тайёрлаш билан алоҳида фабрика шуғулланади.
Каъбапўш беш қисмдан иборат бўлиб, улардан бири билан Каъбатуллоҳнинг эшик томони ёпиб қўйилади. Унинг ўлчами 658 кв. м. га тенг. Каъбапўш узунасига 14 метр ва энига 101 см бўлган 47 та бўлакда тикилади. Каъбапўшнинг олтин иплар билан нақшлар солиб тикиладиган матосининг ўзига 450 кг ипак ишлатилади.
Ҳар йили иккита Кисва тикилади. Бири Каъба устига ёпиб қўйилса, иккинчиси эҳтиёт шарт сақланади. Каъбапўш ҳожилар Арафот тоғида бўлган вақтларида махсус кўтарма ёрдамида бўлак-бўлак қилиб алмаштирилади.