"Чет сув" жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Oҳангарон тумани «Чет сув» жоме масжидининг расмий телеграмм канали.
Таклиф ва мулоҳазалар бўлса,
Админга мурожаат учун:
+998936040242

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Қачонки Расулуллоҳ ухлашга ётмоқчи бўлсалар...

Уммул мўминин Ҳафса розияллоҳу анҳо айтадилар: “Қачонки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашга ётмоқчи бўлсалар ўнг қўлларини ёноқлари остига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма қиний ъазабака явма табъасу ъибадак”

اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ

“Аллоҳим, мени, бандаларингни жамлайдиган кунда азобингдан сақла”, дердилар" (Имом Можа ривояти).


🟢Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша уйқуга Аллоҳни зикр қилиб, ўнг томонга ёнбошлаб, таҳорат олган ҳолда ётардилар. Чунки уйқу – кичик ўлим. Инсон уйқуга ётар экан, ўрнидан қайта туриши ёки турмаслигини билмайди.

🌙 Олимлар олиб борган тадқиқотларга кўра, ўнг қўлни ўнг ёноқ остига қўйиб ухлаш инсон танасининг тинчланишига, тез уйқуга кетишга, ҳатто қўрқинчли тушлар кўришнинг олдини олишга сабаб бўларкан. Бу эса, депрессия ва стрессдан азият чекаётган одамларни турли уйқу дориларини қабул қилишдан халос этади.

💬 Калифорния (АҚШ) университети профессори, мисрлик олим Доктор Жамолиддин Иброҳим бошчилигида ўтказилган тадқиқотларда ўнг томонга ёнбошлаб ётганда юрак камроқ куч сарфлаши, қоннинг осон айланиши, асабларнинг тинчланиши ва дам олиши ҳамда тезда уйқуга кетишга сабаб бўлиши аниқланди.

Даврон НУРМУҲАММАД

#sunnat #maqola #uhlashga_yotish

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


​​
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

24- АПРЕЛЬ 2025й,
26- ШАВВОЛ ОЙИ 1446ҳ


📜 “... албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
📒 (Нисо сураси, 103-оят).
Намоз диннинг устунидир.

🕰 (Ангрен шаҳри вақти билан)
≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🌃 ТОНГ - 04:00 ⏰

🕌 Бомдод 04:45 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:27 ⏰

☀️. Қиём - 12:17 ⏰

🏞 ПЕШИН - 13:00

🌇 АСР . 17:07 ⏱

🏙 ШОМ - 19:12 🕰

🌌 ХУФТОН - 20:31 🕰

≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🔖 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📖 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
📜 «Жаннатнинг калити – намоз
Намознинг калити – таҳорат»

📚 Абу Довуд ривоят қилган.

"Ва эслатинг. Албатта,
  эслатиш мўминларга
       манфаат берур"

(«Зориёт» сураси, 55-оят).

🌙🕌«Чет сув» жоме масжиди

♻️Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатдилар.

манба: https://t.me/shmirziyoyev/26871?single


📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Биринчи Президентимиз мақбарасини зиёрат қилдилар.

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


Шундай дуо қилинг:
-"Эй Роббим! Мени, менинг ёмонлигимдан сақла. Мен, менга зарар бериб қўймайин. Мени ўзинг муҳофаза айлагин ки, мен ўзимга ёмонлик қилмайин. Ўзимнинг айб-нуқсон ва камчиликларимни кўришдан мени маҳрум этма.

✍️Ҳазрати Мавлоно Румий
🍃
Бошқа инсонлар тарафидан маломат қилинсангиз, айблансангиз, ғийбат қилинсангиз, ҳатто туҳматларга учрасангиз ҳам, бирорта инсон ҳақида ёмон сўз сўзламанг. Айб кўрувчи эмас, айб ёпувчи бўлинг!

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


Меҳр – бу...

Меҳр – бу қалб гўзаллиги, инсонийликнинг энг олий намунаси. Бу – ўзгаларнинг дардига шерик бўлиш, уларга беғараз ёрдам бериш ва кўнгилларини кўтариш.

Меҳр – бу:

• Табассум билан қараш 😊
• Яхши сўз айтиш 🗣️
• Ғамхўрлик қилиш 🤝
• Кечириш 🕊️
• Қўллаб-қувватлаш 💪
• Ҳамдард бўлиш 🫂
• Oкибатли булиш

Меҳрли инсонлар дунёни гўзал қилади. Меҳр – бу юқадиган туйғу. Атрофингизга меҳр улашинг

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


Солиҳа аёл:  «Мен хоҳлагандек ҳаёт бера олмаяпсиз» дейдиган эмас, «Ризқ бергувчи Аллоҳимдир, демак ризқимизнинг калитини очмоқликга истиғфоримиз етмаяпти экан» - дейдиган аёлдир...

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#buyuk_onalarimiz

🌺“САҲОБИЯ ОНАЛАРИМИЗ

🌙 Хадижа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо 3-қисм

🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


АЛЛОҲГА СУЮКЛИ ХОНАДОН

​​Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.

Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти).

Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


🕋АССАЛОМУ
АЛАЙКУМ!🕌
🌹ЧОРШАНБА ТОНГИ
🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 23 ап
рель,

+17° +8°🌤️


Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.
🕌🕊🍃🌹🌸🍃🕊🌹🍃

Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин,
кунингиз қувончга тўла бўлсин!

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


🌦💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РОХМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРОКАТУҲ!🌺

🌻Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🌺Бошлаб олган янги чоршанба кунингиз муборак бўлсин!
🤲Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺Бу кунда
Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
Фарзандларимизга салоҳият,
Ибодатларимизга гўзаллик,
Ризқимизга барака берсин!

🌤ХАЙРЛИ КУН!
🌺

✅Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур

💜 Астағфируллоҳ
💜 Субҳааналлоҳ
💜 Алхамдулиллаҳ
💜 Лаа илаҳа иллаллоҳ
💜 Аллоҳу Акбар

💜 СубанаЛлоҳи ВалхамдулиЛлаҳи ва Лаа илааҳа иллаллоҳу ВаЛлоҳу Акбар

💜 Астағфируллаҳал азиъми ва атубу илайҳ

💜 Аллаҳумма солли ъалаа Мухаммадин-ва ъалаа али Мухаммад

💜 Субҳааналлаҳи ва бихамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳ.

💜 Лаа хавла валаа қуввата илла биллаҳ

💜 Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, субхааналлоҳил азиим

💜 Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир.


┄┅┅✿〰➰➰〰✿┅┅┄
✅Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


❤️Қалблар ором олсин.

🎤 Бахром Улуғов

       Оҳангарон туман
🕌  "Чет сув" жоме масжиди

📖Ясин сурасининг фазилати

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ясин”дир.
     Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар

✅Каналга аъзо бўлинг👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ 🍃🌹

🍃🌹АЛЛОҲНИ  САЛОМИ БЎЛСИН

🍃🌹АЛЛОҲ НАСИБ ЭТГАН ЯНА БИР КУН МУБОРАК !

.... ~ 🍃🌹Ҳар тонг кўзингизни очганингизда, қандай вазият бўлишидан қатъий назар кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни  унутманг...

…..~ 🍃🌹Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун дунёсиз...

🍃🌹Бугунги қиладиган ишларингизда сизларга омад ёр бўлсин, юзингиздан табассум аримасин...

🍃🌹Кун бўйи яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин ...
🤲Сизни  Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин


┄┅┅✿🍃❀ 🌸 ❀🍃✿┅┅┄
✅Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


​​
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

23- АПРЕЛЬ 2025й,
25- ШАВВОЛ ОЙИ 1446ҳ


📜 “... албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
📒 (Нисо сураси, 103-оят).
Намоз диннинг устунидир.

🕰 (Ангрен шаҳри вақти билан)
≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🌃 ТОНГ - 04:02 ⏰

🕌 Бомдод 04:47 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:28 ⏰

☀️. Қиём - 12:17 ⏰

🏞 ПЕШИН - 13:00

🌇 АСР . 17:06 ⏱

🏙 ШОМ - 19:11 🕰

🌌 ХУФТОН - 20:29 🕰

≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🔖 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📖 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
📜 «Жаннатнинг калити – намоз
Намознинг калити – таҳорат»

📚 Абу Довуд ривоят қилган.

"Ва эслатинг. Албатта,
  эслатиш мўминларга
       манфаат берур"

(«Зориёт» сураси, 55-оят).

🌙🕌«Чет сув» жоме масжиди

♻️Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


Садақаи жория.

Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда вафот этганда унинг учта амалидан бошқа амаллари кесилади. Садақаи жория, манфаат берадиган илм ва унга дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд», дедилар».

Шарҳ: Ҳар банда тирик экан, унинг иймон ва эътиқод ила қилган ибодати ва солиҳ амали унинг номаи аъмолига ёзилиб туради. Лекин банда вафот этиши билан, унинг фойдасига ёзиладиган амаллари кесилади, чунки энди унинг ўзи амал қила олмайди.
Аммо Аллоҳ таоло марҳамат кўрсатиб, мўмин-мусулмон бандаларига уларнинг ўлимларидан кейин ортидан фойда берадиган амаллар етиб бориши учун эшикларни очиб қўйган.

1. Садақаи жория.
Бу атамани сўзма-сўз таржима қиладиган бўлсак, «оқиб турувчи садақа» деган маънога тўғри келади. Бунда дунёдан ўтган шахсга атаб, савоби унга тегсин дея қилинган хайрия ишлар - вақфлар кўзда тутилади.
Мисол учун, жамоатчилик фойдаси учун қурилган кўприк, чиқарилган сув, тузатилган йўл, қурилган масжид кабилар. Бунга ўхшаш жорий садақалардан одамлар фойда олиб турар экан, уларнинг савоби кимга аталган бўлса, ўшанга етиб туради.
2. Манфаат берадиган илм.
Банда ёруғ дунёда яшаб турганида одамларга манфаат берадиган илм қолдирган бўлса, модомики ўша илмдан кишиларга фойда етиб турар экан, ўз эгасига савоби етиб туради. Бундай илм яхши шогирд, ёзилган китоб, қилинган ихтиро ва шунга ўхшаш нарсалар бўлиши мумкин.
3. Унга дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд.
Фарзанд аҳли солиҳ - диндор ва ибодатли бўлиб, бу дунёдан ўтиб кетган ота-онаси ҳаққига дуо қилиб турса, унинг дуоларидан ва қилган солиҳ амалларидан ота-онасига манфаат, яъни савоб етиб туради. Бунинг учун ота-она тириклик чоғларида фарзандларининг аҳли солиҳ бўлиши учун иш олиб боришлари керак.
Уламолар: «Солиҳ фарзанд хайрли амаллар қилса, дуо қилмаса ҳам, ўша амалнинг савоби ота-онасига бориб туради», деганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Банда вафот этганидан кейин унинг амаллари кесилиши.
2. Садақаи жориянинг фойдаси ўз эгасига ўлимидан кейин ҳам бориб туриши.
3. Манфаатли илмнинг фойдаси ўз эгасига ўлимидан кейин ҳам бориб туриши.
4. Солиҳ фарзанднинг дуоси ва хайрли амалларининг савоби ота-онасига уларнинг ўлимидан кейин ҳам бориб туриши.

«Одоблар хазинаси» китобидан.

✅Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


Инсонларни яхшиси бўлишни хоҳлайсизми?

Инсонларни яхшиси, уларга яхшилик қилувчи ва фойдаси кўп тегадиганидир. Яхшилик қилувчи бўлинг, инсонларни яхшиси бўласиз.

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


#hikmat

Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг гўзал жой бу -  бир инсоннинг дуолари ичидадир.

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


Кучингиз етса-да, асло зулм қилманг!

Ҳаётингиз давомида бирор кишига зулм қилманг!
Агар сиз ота бўлсангиз, фарзандларингизга зулм қилманг!
Борди-ю, сиз раҳбар бўлсангиз, қўл остингиздагиларга зулм қилманг!
Катта бўлсангиз, кичикларга зулм қилманг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазлумнинг дуосидан огоҳ этиб, бундай деганлар: “Мазлумнинг дуосидан сақланинглар, гарчи у кофир бўлса ҳам. Чунки унинг дуоси тўсиқсиздир”. (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

Яна бошқа бир ҳадисда айтадилар: “Мусулмон мусулмонга биродардир. Унга зулм ҳам қилмайди ва (зулм қаршисида уни ) ташлаб кетмайди ҳам”. (Имом Бухорий ривояти)

Умар ибн Абдулазиз бир вакилига:
“Агар қудратинг инсон зотига зулм қилишга ундаса, Аллоҳ таолонинг устингда соя солиб турган қудратини ёдга олгин”,

дея мактуб ёзган эдилар.

Муовия розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Аллоҳдан ўзга мададкори бўлмаган кишига зулм қилишдан ҳаё қиламан”.


Нажоший айтади:
“Салтанат куфр бирла яшамоғи мумкин, аммо унинг зулм билан боқий қолиши амримаҳол”.


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Мазлумнинг баддуосидан эҳтиёт бўлинг! Чунки унинг дуоси булутлар узра кўтарилади. Аллоҳ таоло: “Иззатим ва жалолим ҳаққи, бироздан кейин бўлса-да, сенга, албатта, нусрат бераман”, дейди». (Ибн Абу Хайсама ривояти)

Шоир айтади:

Зулм этма, бўлсанг-да олам аро зўр,
Разолат сўнгида надомат бисёр.
Сен уйқу бағрида ётганингда ҳур,
Мазлуминг қарғагай кўзлари бедор.


Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳу айтади: «Мен қулимни қамчи билан ураётган эдим. Ортимдан кимнингдир “Билгин, эй Абу Масъуд” деган овозини эшитдим. Аччиқланиб турганим учунми, бу гапни яхши англамадим. Менга яқинлашган пайтда қарасам, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. У зот бундай дердилар: “Билгин, эй Абу Масъуд, билиб қўй, эй Абу Масъуд”. Мен қўлимдаги қамчини ташлаб юбордим. У зот: “Билгинки, сенинг мана бу қулга бўлган қудратингдан кўра, Аллоҳ таоло сенинг устингда қудратлироқдир”. Мен: “Энди ҳеч қачон қулларимни урмайман”, дедим. Ҳадиснинг бошқа ривоятида: “Ўгирилиб қарасам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар. Мен шу заҳоти: “Эй Аллоҳнинг Расули, у Аллоҳнинг йўлида озоддир”, дедим.

Шунда Набий алайҳиссалом: “Мабодо шундай қилмаганингда, сени дўзах ёндирарди”
, дедилар. (Имом Муслим ривояти)

Сиз ҳам қўл остингиздагиларни уришдан сақланинг ва яқинларингиздан бирор кишига зулм қилишдан эҳтиёт бўлинг.

Шоир айтади:

Кишига оғирдур ханжар тиғидан,
Олган жароҳати энг яқинидан.


“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобдан

👥 Facebook 🟥 Youtube 🔵 Telegram 📷 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


#hikmat
🍃
Ҳаётда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсангиз, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.
☘️
Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
🌿
Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
🌱
Энг яхши дўст дунё сизга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сиздан юз ўгирса, сизни ташлаб кетмайди.
🍃

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi

Показано 20 последних публикаций.