Carzone.uz – Хабарлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Транспорт


Carzone.uz сайтининг расмий канали
Facebook: fb.com/carzoneuz
Инстаграм: instagram.com/carzoneuz
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCEgT_Gcz9LOXMplNikXXHIw
Ҳамкорлик: @mirmusuz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Транспорт
Статистика
Фильтр публикаций






Сиз ўрганган Jaguar энди йўқ!

Jaguar одатий логотипини ўзгартирди. Энди бренднинг асосий белгиси сифатида «J» ва «R» ҳарфларини ўз ичига олган доира қабул қилинди.

Ягуар кўриниши эса фақат компаниянинг фирма услубининг бир қисми сифатида сақланди.

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz












🔥Zeekr 7X электрокроссовери расман Ўзбекистон бозорида

Ўзбекистонда Zeekr 7X учта комплектацияда таклиф этилади, нархи 541 млн сўмдан 624 млн сўмгача.

Автомобил кузови етти хил рангда мавжуд: кўк, қаҳваранг, оқ, оранж, кулранг, қора ва яшил.

Базавий Zeekr 7X орқа ўқда 422 от кучига эга электромоторга (440 Нм) эга. 0 дан 100 км/соатгача тезлашув 5,8 сонияни ташкил қилади. Батарея сиғими 75 кВт·соат, CLTC цикли бўйича юриш захираси 605 км.

Энг узоқ масофани босиб ўтувчи Zeekr 7X ҳам худди шундай 422 от кучига эга электромотор билан жиҳозланган. Батарея сиғими 100 кВт·соат бўлиб, CLTC циклида 780 км юриш захирасига эга.

Энг юқори комплектацияда Zeekr 7X тўлиқ ҳаракатланувчи тизим (646 от кучи ва 710 Нм), адаптив пневмоподвеска билан таъминланган. Батарея сиғими 100 кВт·соат, юриш захираси 705 км. 0 дан 100 км/соатгача тезлашув 3,8 сония.

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz


Tesla АҚШда энг ҳалокатли бренд деб топилди

iSeeCars тадқиқотига кўра, Tesla автомобиллари энг юқори авариялар рейтингига эга. Брендлар учун ўртача кўрсаткич ҳар 1 миллиард мил йўл учун 2,8 ўлим бўлган бўлса, Tesla учун бу рақам 5,6 ни ташкил қилган, яъни икки баравар кўп. Илон Маск компаниясидан сўнг 5,5 кўрсаткич билан Kia ўрин олган. Шунингдек, антирейтингнинг биринчи бешлигидан Buick (4,8), Dodge (4,4) ва Hyundai (3,9) ўрин олган.

Энг "ўлим хавфи юқори" бўлган моделлар сифатида аналитиклар Hyundai Venue (ҳар 1 миллиард милга 13,9 ўлим ҳолати), Chevrolet Corvette ва Mitsubishi Mirage (ҳар бири бўйича 13,6), Porsche 911 ва Honda CR-V Hybrid (ҳар бири бўйича 13,2) автомобилларини кўрсатишди. Бу моделларнинг кўрсаткичлари ўртача кўрсаткичдан тўрт баравар юқори бўлган.

iSeeCars таъкидлашича, антирейтингга киритилган моделлар конструкция жиҳатидан ҳеч қандай камчиликларга эга эмас. Улар IIHS ва NHTSA’нинг краш-тестларида юқори баҳоларга эришган. Энг асосий сабаблардан бири сифатида, экспертлар муайян автомобилларни бошқарувчи ҳайдовчиларнинг йўлдаги ҳаракатлари ва хулқ-атворини келтиришган.

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz


Репост из: GENERALISSIMUS
Ўзбекистонда мингдан зиёд автомактаб ишламаяпти. Нега?
Ўзбекистонда юзлаб, хусусан, Тошкентда ўнлаб автомактаблар неча ойдан буён ишламаяпти. Тадбиркорлар бунга имтиҳон марказларига мўлжалланган «оғир талаблар»нинг автомактабларга ҳам қўллангани сабаб бўлди, дейди. ЙҲХХ эса талабни бажарганлар бемалол ишлаётганини айтмоқда.

Ўзбекистонда транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга ихтисослашган нодавлат ўқув муассасалари 2024 йил февралидан бери тўлақонли ишлаётгани йўқ. Кўплаб хусусий автомактаблар ўрганувчиларнинг янги гуруҳларини рўйхатдан ўтказа олмаяпти. Оқибатда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабда ўқишни истовчилар ва шу фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар қийин аҳволда қолган.

Бир неча автомактаб масъуллари ва ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) билан боғланиб, вазиятни ўрганди.

Нега юзлаб нодавлат автомактаблар ишламаяпти?

Ўзбекистонда 2023 йил охиригача 1400 дан ортиқ нодавлат автомактаб бор эди. Ҳозир уларнинг бор-йўғи 80 дан ортиғи фаолиятини давом эттиряпти. Масалан, Хоразмда 23 та, Наманганда 19 та, Бухорода 17 автомактаб ишлаётган бўлса, Сурхондарё, Навоий, Жиззах вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида «права» олишга тайёрловчи бирор хусусий муассаса ишламаяпти.
«Ҳозир автомактабимиз ёпилган, «регистрация»га рухсат йўқ. Гуруҳларни очолмаяпмиз. Автомактабларнинг иши тўхтаб қолганига 7 ой бўлди — февралдан бери ҳеч қайси автомактаб гуруҳ очолмаяпти», — дейди Тошкентдаги автомактаблардан бирининг шахсини ошкор этмаслик шарти билан суҳбатлашган вакили.
«Автомактабларни лицензиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 408-сонли қарорига ўзгартишлар киритилган. Бу ўзгартишлар бўйича энди автомактабларнинг худди имтиҳон марказларидагидек жиҳозланган 1 гектарлик автодроми бўлиши ёки шундай автодромни ижарага олиши керак. Бу — оғир талаб», — деди Тошкентдаги бошқа бир автомактаб вакили.

@generalissimo_marshal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Белгиларни ёдлаб қолишнинг самарали услуби

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Амстердамда сайёҳларни жалб қилишнинг антиқа йўли - автоқайиқ.

(Тошкентда кўп ёмғир ёққандаги ҳолатга ўхшаркан-а!?😁)

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чўмилаётган "қўчқор" ёхуд ноодатий тестдан ўтаётган BMW

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz


#kayfiyat

Маслаҳат сўраб балога қолди

-Доғларни кўриб қолдим, нима эканини, қаердан келаётганини тушунмаяпман. Бу нима бўлиши мумкин?

-Таъмини тотиб кўр! Ширин бўлса, унда антифриз. Ундай бўлмаса, бу мушукнинг пешоби. Мен иккинчи вариантга!😁

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Метрополитенда ҳожатхоналар қуриладиган бўлди

"Тошкент метрополитени" маъмурияти хабарига кўра, одамлар гавжум 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилади. Синов тариқасида фақатгина "Чилонзор" бекатида йўлга қўйилган эди.

Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик бу ишларнинг тезлашишига яқинда тарқаган видео сабаб бўлганини тахмин қилмоқда. Унда заҳар танг қилган қовиғи бўш бир йўловчи енгил ҳожат чиқариб кетгани акс этганди.

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz


"Супер-пуперкар" Хитойда рекорд қўйди

BYD компаниясининг Yangwang U9 автомобили соатига 391,94 км тезликка эришиб, Хитой автомобиллари учун янги рекорд ўрнатди.

Бу август ойида қайд этилган аввалги натижасидан 17 км/соатга тез ва расмий техник паспортда кўрсатилган максимал тезликдан (309 км/соат) анча юқори.

Синов учун 1306 от кучига эга гиперкарнинг аэродинамикасига ўзгартириш киритилди, енгил дисклар ва трек шиналари ўрнатилди ҳамда дастурий таъминоти янгиланди.

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Chevrolet Silverado EV электр пикапи ён томонга ҳайдашни "ўрганди"

Silverado EV RST махсус Sidewinder режимини олди, у 32 км/соат тезликда ён томонга ҳаракатлана олади - орқа ғилдираклар олд ғилдираклар билан бирга айланади.

Бу эса имкон беради сиз диагонал бўйлаб ҳайдашингиз керак.

Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистонга қачон етиб келаркан бу марка?

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz


❗️ЯНГИ СУНЪИЙ ЧЕКЛОВ: Енгил автомобиллар импортида мувофиқлик сертификати олиш харажати 3,5 бараварга ошиб кетди !!!

Маълумки, жисмоний
ва юридик шахслар томонидан импорт қилинадиган енгил автомобилларга йилига бир маротаба мувофиқлик сертификати берилади ва шу асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади. Шу кунгача ушбу сертификатга текширув божхона омборларида амалга оширилар эди.

‼️Бугундан бошлаб Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деган ташкилотнинг ташаббуси билан жорий 1 ноябрдан импорт қилинаётган автомобилларнинг мувофиқлигини текшириш жараёнлари Пскент автополигонида амалга ошириладиган бўлди. Мувофиқлик сертификати олишга тўланадиган ўртача харажат эса 2,6 млн сўмдан 9,1 млн сўмга ошиб кетди.

Сертификатга олишга сарфланадиган харажат ошганидан ташқари олдин 2-3 кунда битадиган жараён энди ҳафталаб автополигонда навбат кутиб ўтириши мумкин. Бу эса албатта автомобиллар импортига қўйилган сунъий чеклов, таъқиқ ҳисобланади. Бундан ташқари фуқаролар ва ташкилотлар давлат бюджетига млрдлаб пул тўлашаётган эди, бу ҳам ўз навбатида кескин камайиши мумкин.

Тасаввур қилинг, масалан Ўзбекистонга минглаб BYD Song Plus моделли автомобиллар импорт қилинган. Энди бугундан мана шундай бир турдаги автомобилларнинг ҳаммаси ва ҳар бири эвакуаторга ортилиб Пскентга олиб борилади.

Хабарни максимал тарқатинг, зоя ушбу ахмоқона тартибни бекор қилишар !

Муллиф: autodeklarant

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❤️🦇Овозларингдан аканг: Mercedes-AMG ONE

Mercedes-AMG ONE — бу замонавий спорткар технологияларининг чўққиси. Автомобиль Mercedes-AMG ва Mercedes F1 Team билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, унда Формула-1 машиналаридагига ўхшаш 1.6 литрли V6 турбодвигатель ҳамда бир нечта электромоторлардан иборат гибрид тизим ўрнатилган.

🛠Техник хусусиятлари
💪Куч:
1063 от кучи
🏁Тезлашиш: 0-100 км/соатга 2.9 сонияда етади
🚀Максимал тезлик: 352 км/соат

Mercedes-AMG ONE автомобиллари жами 275 дона ишлаб чиқарилади, ва уларнинг ҳар бири ўз эгасига юқори тезлик ва динамикадан баҳра олиш имконини беради.

🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz

Показано 20 последних публикаций.