Кўкрак бези саратони белгилари одамдан одамга фарқ қилиши мумкин ва баъзиларида ҳеч қандай аломат бўлмаслиги мумкин.
Қуйидагилар асосий белгилар бўлиб, улар пайдо бўлганда, шифокорга кўринишингиз керак: ◦ кўкрак ёки қўлтиқ остидаги шиш ◦ Кўкрак терисининг қалинлашиши ва шишиши ◦ Тери ичига тортилиши (чуқурлик). ◦ Сўрғичларнинг қизариши ёки яралар пайдо бўлиши ◦ Сўрғични тортишиб, шакли ўзгариши ◦ Сўрғичлардан қонли ажралмалар келиши ◦ Кўкрак ҳажми ва шаклини ўзгариши ◦ Кўкрак оғриғи
Ушбу аломатлар кўкрак бези саратони бўлмаган бошқа ҳолатларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ҳар қандай белгилар бўлса, шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.