Фильтр публикаций


Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился
с презентацией предложений по оснащению медицинских учреждений и повышению качества услуг.

telegram | sayt | instagram


РИОваРИАТМ да малака ошириш курслари ташкиллаштирилган.

20.01.25-01.02.25 йилдан "Онкоофтальмологик беморларни замонавий диагностикаси ва даволаш усуллари" мавусида 72 соатли малака ошириш курси бошланади. Барча Онкоофтальмоллар, онкологлар, кимётерапевтлар, офтальмологлар иштирок этишингиз мумкин.

telegram | sayt | instagram


Абдуахатова Хилола Бахтиёровна - РИОваРИАТМ невропатолог шифокори.

Канцерофобия: Қўрқув касалликка айланганда
Саратон кўрқувини енгиш - шифокор тавсиялари.

Канцерофобия — бу онкологик касаллик ривожланишидан ҳаддан ташқари қўрқиш бўлиб, беморнинг ҳаётида марказий ўринни эгаллайди. Бу ҳолат соматоформ ёки хавотирли бузилишларга тегишли бўлиб, кўпинча яққол намоён бўлувчи психовегетатив реакциялар билан бирга кечади.

Неврологик нуқтайи назардан, канцерофобия лимбик тизимнинг дисфункцияси ва симпатоадренал тизимнинг гиперфаоллиги натижасида шаклланади. Бу ўзгаришлар доимий хавотир ҳисси, тахикардия, уйқусизлик, зўриқиш бош оғриғи ва бошқа автоном дисфункция аломатларига олиб келади.

Нима учун канцерофобия ривожланади?

Унинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

Травматик воқеалар (яқин кишининг саратон туфайли вафоти);

Ўз танасидаги симптомларга ортиқча эътибор;

Руҳий таъсирчанлик ёки хавотирли шахс типи;

Тиббий маълумотларнинг етишмаслиги ёки нотўғри талқини.

Нима қилиш керак?

1. Мутахассисга мурожаат қилиш. Кўпинча беморлар чексиз текширувлардан ўтишни бошлайдилар, бу эса хавотирни янада кучайтиради. Ушбу доирани бузиш учун шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

2. Нейропсихологик коррекция. Когнитив-хулқ-атвор терапияси усуллари ҳалокатли фикрларни ўзгартиришга ёрдам беради.

3. Дори-дармон билан даволаш. Агар хавотир ва вегетатив дисфункция кучли бўлса, тинчлантирувчи дори воситалари ёки антидепрессантлар  буюрилиши мумкин.

4. Ахборот манбаларини назорат қилиш. Онкология ҳақидаги шубҳали маълумотларни ўқишни чеклаш.

Канцерофобия оддий хавотир эмас, балки мураккаб ёндашувни талаб қилувчи ҳолатдир. Неврологлар ва психотерапевтлар беморнинг хотиржамлигини ва ҳаёт сифатиини қайта тиклашга ёрдам бера олади.
Соғлигингизни сақлаб қолиш учун ҳар бир инсон оддий, лекин самарали қоидаларга риоя қилиши зарур. Узоқ ва сифатли ҳаётнинг асоси соғлом турмуш тарзидир. Бу тўғри овқатланиш, мунтазам жисмоний машқлар ва уйқу режимини сақлашни ўз ичига олади. Фақат шу йўл билан организм тўлиқ тикланиш ва юкламаларни енгиш имкониятига эга бўлади.

Яна бир муҳим қадам — бу доимий равишда тиббий кўрикдан ўтиш. Ҳар олти ойда профилактика мақсадида соғлиқни текширтириш мумкин бўлган муаммоларни эрта босқичда аниқлашга ёрдам беради. Ахир касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш осонроқ ва енгилроқ.

Ўзингизни ва соғлигингизни асранг !

telegram | sayt | instagram


Ўзбекистонда хозирги вақтда иш фаолиятидаги 3 та ПЭТ ускунаси бор:
-Ядро тиббиёт маркази
-Болалар миллий маркази
-Федорович клиникаси

Онкологик ўсмаларни текшириб, олдиндан ташхис қўя оладиган радиологик қурилма позитрон эмиссион томограф (ПЭТ) ускунасининг ўзига хослиги шундаки, у беморни бошдан оёқ текшириб, касалликнинг яширин давридаги ҳолатини ва бошқа тиббий қурилмалар аниқлай олмайдиган жараёнларни кўрсатиб беришга мослашган ускуна.

|telegram | sayt | instagram


Turkiyaning nufuzli Medipol klinikasining yetakchi mutahassislari markazga tashrif buyurdi. Tashrifdan ko’zlangan maqsad o’zaro onkologiya bo’yicha ko’plab yo’nalishlarda hamkorlik.

telegram | instagram


Бугун 16.01.2025 йил РИОваРИАТМда марказ ва худудий филиаллари ходимлари учун малака тоифа учун бугун навбатдаги имтихон бўлиб ўтмокда.

📌 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси берилганлигини тасдиқловчи қоғоз шаклидаги сертификат бериш амалиётига ҳам барҳам берилиб, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақамига эга, QR-коди қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилган.

|telegram | sayt | instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦

📌 Давлатимиз раҳбарининг “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2025 – 2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш давлат дастури амалга оширилиши кўзда тутилган. Унинг моҳияти ҳақида аввалроқ батафсил маълумот берган эдик (1, 2, 3).


✔️ Дастур доирасида Саратон касаллиги назорати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг дастлабки ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.

🔎 Ушбу кенгашнинг асосий вазифалари бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилишга қаратилган лойиҳаларни мувофиқлаштириш, лойиҳалар доирасида фақат синовдан ўтган тестлар, фармацевтика маҳсулотлари ҳамда вакциналар, далилларга асосланган диагностика ҳамда даволаш усуллари қўлланишини назорат қилишдан иборат.

‼️ Таъкидланишича, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида миллий скрининг усули сифатида одам папиллома вируси (ОПВ) синамаси жорий этилган биринчи давлат бўлди. Ушбу янгиликлар диагностика самарадорлигини ошириш ва онкологик касалликлар ривожланишининг олдини олишга қаратилди.

telegram | sayt | instagram


RIOvaRIATM mustaqil izlanuvchisi Usmonov Begzod Baymatovichning “Qizilo’ngach ko’krak qismi saratonini tashhishlash va davolashda mul’timodal yondashuvlar” mavzusidagi 14.00.14 -"Onkologiya" ixtisosligi bo‘yicha fan doktori (DSc) ilmiy darajasini olish uchun dissertasiya ishining rasmiy himoyasi bo‘lib o’tdi.

|telegram | sayt | instagram


Президент қарори (ПҚ-402-сон, 22.11.2024) қабул қилиниши Сирдарё вилоятида саратон касалликларига қарши курашнинг янги босқичини бошлаб берди. Бугунги кунда вилоятимизда юқори технологик даволаш усуллари қўлланилмоқда. Даволаш ва ташхис қўйишнинг жахон стандартлари даражасига мос замонавий юқори технологик хизмат кўрсатилмоқда.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти филиали кимётерапия бўлими мудири ва Сирдарё тумани куратори И.Ж.Хайдаров бошчилигида ва бошқа онколог шифокорлар паллиатив булими мудири Ш.Ў.Жўраев, онкожаррох Ж. Шарипов билан биргаликда Сирдарё тумани ахолиси, ТТБ ходимлари ўртасида “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори ижросини таминлаш максадида саратон касаллигини эрта аниклаш ва унга қарши кураш борасида онкологик саводхонликни ошириш юзасидан ташкилий-услубий чора-тадбирлар, маьруза ва мастеркласлар амалга оширилди.

telegram | sayt | instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
15-yanvar kuni kolorektal saratonni davolash bo‘yicha samarali va ma’lumot beruvchi vebinar bo‘lib o‘tdi, unda bir nechta mamlakatlardan kelgan hamkasblar o‘z bilim va tajribalarini almashdilar!

💁🏻‍♀️ Mavzu bo‘yicha vebinar:
KOLOREKTAL RAKNI DAVOLASHNING ZAMONAVIY YONDASHUVLARI

telegram | sayt | instagram

Показано 10 последних публикаций.