#тарих
Биз мўғул дейдиган ўзбек халқи таркибига кирган қабилалар ростдан ҳам мўғул қабилаларими эдими?
Алишер Илҳомовнинг "Археология узбекской идентичности" китобининг "Дашти Қипчоқ ўзбеклари" қисмида "ўзбек" этноними Дашти Қипчоқ ўзбеклари номидан келиб чиққанлигини таъкидлаб, Дашти Қипчоқ ўзбеклари таркибида чиғатой, жалойир, барлос каби мўғул қабилалари ҳам
бўлган. Улар ўғуз, уйғур, қарлуқ, қипчоқ қабилалари таъсирида аста-секин туркийлашган дейди. Ваҳоланки, чиғатой ҳақида гaп кетганда, фанда мўғуллар
эмас, балки, маҳаллий ўтроқ туркий тилли қавмлар тушунилган.
Энди, барлос турклари масаласида. Амир Темур 1370 йилда Балхда Мовароуннаҳр ҳукмдори амир Ҳусайнни енгиб, амирлари ва Термиз шайхлари, уни элнинг хони этиб сайлаш мақсадида, ўша давр удумларига кўра, оқ кигизга ўтказиб кўтаришни таклиф қилганларида, Темурбек бунга кўнмайди. Аксинча, у ўзини чингизийлардан эмаслигини таъкидлаб, бизнинг барлос турклари салтанатда амирлар бўлганлар, шу боис, мен хон бўлишга ҳаққим йўқ деб, қўл остидаги мўғул амирларидан бўлган Туралмишхонни оқ кигизга ўтиришга буйруқ беради ва уни ўз давлатининг хони деб эълон қилади. Бу далилни ўзи ҳам барлосларни мўғул эмас, ҳақиқатда турк қабиласи эканлигидан гувохлик беради. Халқ удумларининг нозик томонларини тушуниб етмаган В.В.Бартольд ўз даврида барлос уруғини мўғул деб атаган эди.
Аҳмадали Асқаров✍🏻
BUXORO YOSHLARI
Telegram | Veb-Sayt | Facebook |