"Бухоро вилояти босмахонаси" МЧЖда сифатсизлик қачон тугайди?!
Газета чиқариш, газетачилик осон иш эмас! Кейинги йилларда босма нашрларнинг оғриқли нуқталарда қолгани бутун дунё газетачи-журналистларнинг ташвишига айланди. Шунга қарамасдан, унинг залворини, ўқувчибоплигини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилинаётгани ҳам ҳақиқат. "Бугун ҳамма ижтимоий тармоқлардан фойдаланади, газета ўқимай қўйишган", деган қарашлар борлигига қарамай, газеталарнинг ҳам ўз ўқувчилари бор.
Газеталарнинг таназзулга учраётганига биргина ижтимоий тармоқларнинг ривожланиб кетиши, газетчиларнинг обунага қараб қолиши ёхуд бошқа сабаблармас, айнан, босмахоналарнинг сифатсиз маҳсулотлар етказиб бериши ҳам бунга туртки бўлмай қолмади.
"Бухоро вилояти босмахонаси" МЧЖ мисолида буни айтиш мумкин. "Нега сифатсиз маҳсулот етказяпсиз?!" деган саволимиз, "Нашр тиражи кам!" деган жавобни олганмиз. Аслида, газетамиз тиражи ўтган йиллар давомида 1500 донадан кам бўлмаган...
Бироқ, Қарши шаҳридаги "Photo Ekspress" ХИЧ босмахонасининг тиражи 150, 200 донадан иборат газеталарни ҳам энг сўнгги сифатда чоп этиб келаётганига нима дейсиз?!
"Бухоро вилояти босмахонаси", сифатсизлик қачон тугайди?!
Маълумот ўрнида: Бу ҳақда батафсил мақолани кейинги сонларимизда ўқийсиз!
BUXORO YOSHLARI
Telegram | Veb-Sayt | Facebook |