Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда мураккаб амалиётлар олиб борилмоқда
Замонавий тиббиётнинг асосий ютуқларидан бири бу шубҳасиз информацион технологияларнинг соҳага кенг жорий қилиниш ҳам у орқали масофадан туриб тўғридан тўғри мулоқот қилиш орқали касалликларни даволаш бўлди.
Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт муассасида ҳам республика маркази ва чет эл мутахасислари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва буни амалий жараёнларда тадбиқ этиш катта эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, бир кунинг ўзида Беларус республикасининг болалар жаррохлиги маркази бош жаррохи А.А.Свирский билан туғма ичак нуқсони билан ётган 1 ойлик бемор, РИПИАТМ-пульманология бўлими мудири М.Абдуллаева билан 1,5 ёшли болалар мия фалажи билан ногирон болада икки томонлама сегментар пневмонияни даволаш тактикаси белгилаб олинди.
Бундай жараён шунингдек, Вохидов номидаги РИХИАТМ кардиохирургия маркази бўлим мудири Х.Аброров билан мураккаб туғма юрак нуқсони, магистрал томирлар транспозицияси, қоринчалар тўсиқ нуқсони, ўпка артерияси гипертензияси билан туғилган 15 кунлик бемор текширилиб, даволаш чоралари белгилаб олинди.
Оғир беморларни телемедицина орқали консултация қилиниши даволаш усуллари белгилаб олиниши, хорижий ва марказий шифохоналар тажрибасини тадбиқ қилишда катта ёрдам беради.
Муассасада телемедицина алоқалари ҳафтада 2-3 маротаба кўрсатмага биноан ўтказилмоқда.
➡️ Бухоро тиббиёти