Репост из: Ishonch.uz / Расмий хабарлар
"Ishonch" саволи
⚡️СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИГА!
Ҳамшира давлат хизматчисими?
Кейинги вақтда даволаш профилактика муассасаларига врач ва ҳамширалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги орқали қабул қилинаётганлиги кўпчиликда турли саволларни туғдирмоқда: Тиббиёт ходими давлат хизматчисими? Улар қайси ҳужжат асосида АРГОС (нега агентлик ахборот портали русчалиги бошқа масала) орқали ишга қабул қилиняпти?
✍️Ғуломжон Мираҳмедов
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунида ушбу қонуннинг амал қилиши Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилиши, давлат органларининг техник, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Врач ва ҳамширалар тиббий хизмат кўрсатиш билан шуғулланадилар. Демак, уларни ишга қабул қилишда АРГОСни аралаштириш мантиқан нотўғри ва мазкур қонунга зид.
Ҳарқалай Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз-ўзидан тиббиёт ходимини давлат хизматчисига айлантириш ваколатига эга бўлмаса керак?
✍️Ғуломжон Мираҳмедов
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube