#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
💵 ИИВ 17 ёшли бухоролик йигитнинг «34 млрд сўмлик даромад»и ҳақида расмий изоҳ берди
Жондорлик 17 ёшли йигит З.М. ноқонуний криптоактивлар савдоси бўйича тергов остида. У 7 ой давомида «Бинанс» платформасида 4 мингдан ортиқ транзакция амалга ошириб, 34 млрд сўмлик маблағни айлантиргани аниқланган.
ИИВга кўра, бу сумма йигитнинг даромади эмас, балки бошқа шахсларнинг маблағлари бўлиб, уларнинг аксарияти фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган. Мазкур операциялар маблағларни легаллаштириш ва уларнинг изини йўқотиш учун амалга оширилган бўлиши гумон қилинмоқда.
Ҳозирда иш тергов жараёнида, айбсизлик презумпсиясига риоя қилиниши таъминланади. ИИВ ноқонуний крипто фаолиятларининг жиддий хавфи ва давлат назорати зарурлигини эслатиб ўтди.
👉 @BUXORO_BUGUN - энг сўнгги хабарлар каналига аъзо бўлинг!