Репост из: bakiroo
Давлат қарзи 60 млрд.доллардан ошгани йўқ
Кеча ва ўтган куни тармоқларда “давлат қарзи 60 млрд.доллардан ошди” қабилидаги оддий ўқувчини чалғитадиган сарлавҳали материаллари пайдо бўлди. Ваҳоланки, давлат қарзи эмас, ялпи ташқи қарз 60 млрд.доллардан ошди.
Албатта, зийрак манбалар ва доимий фойдаланувчилар давлат қарзи ва ялпи ташқи қарзнинг фарқи ва узвийликларини яхши ажрата олишади. Шундай бўлсада, яна бир бор эслатиб кетишга тўғри келади.
Давлат қарзи таркиби бўйича ички ва ташқи қарздан иборат. 2024 йил 1 октябрь ҳолатига давлат қарзи қолдиғи 39,1 млрд.доллардан иборат. Шундан, 32,2 млрд.доллар ташқи қарз, 6,9 млрд.доллар ички қарз.
Ялпи ташқи қарз эса таркибига кўра, давлат ташқи қарзи ва корпоратив (хусусий) ташқи қарздан ташкил топган. 2024 йил 1 октябрь ҳолатига ялпи ташқи қарз 60,2 млрд.долларни ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми қарийб 32,5 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 27,7 млрд.долларга тенг бўлган.
Демак, давлат ташқи қарзи ялпи ташқи қарзнинг бир қисми. Унда нега бироз фарқ бор, давлат қарзи ҳисоботида 32,2 млрд.доллар, ялпи ташқи қарз ҳисоботида эса 32,5 млрд.доллар дейишингиз мумкин.
Масала шундаки, ялпи ташқи қарз ҳисоботида методология бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган қарзлар ҳам ҳисобга киритилади.
Ўйлайманки, келгусида бу каби англашилмовчиликлар камаяди, агарда айтайлик, ялпи ташқи қарз ҳисоботи таркиби кенгроқ ва чуқурроқ тақдим этиш бошланса. Балки давлат қарзи ҳисоботи ва ялпи ташқи қарз билан боғлиқ маълумотлар бир вақтда, синхрон берилса, инфографика ва шарҳлар билан тақдим этилса, эҳтимолий спекуляцияларга ўрин қолмайди.