🇰🇵🇷🇺🇺🇦 NYT: Шимолий кореялик ҳарбийлар Украинадаги оғир йўқотишлардан сўнг фронт чизиғидан олиб кетилди. Бироқ бу вақтинчалик қарор бўлиши мумкин
The New York Times нашри америкалик ва украиналик расмийлар билан суҳбатларига асосланиб, КХДР қўшинлари икки ҳафтадан бери фронтда кўринмаётганини хабар берди.
Sky News ҳам украиналик махсус бўлинма командирига таяниб, КХДР ҳарбийлари оғир йўқотишлар туфайли жанглардан четга олинганини хабар бермоқда. Aмерикалик ва украиналик расмийлар бу вақтинчалик эканини тахмин қилмоқда. Уларнинг айтишича, Шимолий Корея аскарларининг фронтга қайтиш эҳтимоли бор, лекин улар қўшимча тайёргарликдан ўтиши ёки Россия армияси КХДР бўлинмаларини жойлаштиришнинг янги усулларини ишлаб чиқиши мумкин. Бу эса катта йўқотишларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Шимолий Корея ҳарбийларининг Украинага қарши урушда иштирок этиш учун Россияга юборилгани ҳақида 2024 йил октябр ўрталарида маълум бўлганди. Бу ҳарбий контингентнинг сони 10-12 минг киши деб баҳоланган. 2025 йил 12 январда Жанубий Корея разведкаси томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, Россия-Украина урушида 300 га яқин шимолий кореялик аскар ҳалок бўлган, яна 2700 нафари яраланган.
🔥 @burchakostida