Репост из: Habib SIDDIQ ijodi
Христо ПЕЛИТЕВ
ЭШАКЛАР ВА ОТ
Бир куни эшаклар яйловдан қайтишарди. Уларни энг катта эшак бошлаб келарди.
- Биз эски аҳмоқлармиз, - деди эшаклардан бири, - ёруғ дунёда пайдо бўлганимиздан бери қанча йиллар ўтибдики, ҳақиҳқий етакчимизни сайлаганимиз йўқ. Ҳалиям қари эшакнинг ортидан эргашамиз.
- Ҳа!.. Аммо, у энг катта эшак ҳам-да! - Эътироз билдирди бошқаси.
- Лекин ёруғ дунёда ундан ҳам катта эшаклар бўлсаям эҳтимол, - деди учинчиси.
- Қанақа каттасини сайламанглар, - гапга аралашди чўпон, -у барибир эшаклигича қолади.
- Нега? - таажубланишди эшаклар.
- Негаки, унинг насли эшаклардан-да.
- Буям тўғри, - рози бўлишди эшакларимиз ва бурунларини осилтиришди.
Кўприк устида уларга от дуч келди.
- Салом, эшаклар, - хитоб қилди у.- Қани, қочиброқ туринглар, ўтиб олайин.
- Қара-я, кеккайишини. Одатдаги отку! - дарғазаб бўлишди эшаклар ва кўприкни тўсиб олишди.
- Биз сени, ҳақорат қилганинг учун, судга берамиз, сотқин хачир.
Шундай деб эшаклар отни дарёга ташлаб юбориш учун унга ташланишди.
- Тўхтанглар, -қичқирди уларга чўпон.
- У сизларни хафа қилгани йўқ. Эндигина ўзларингиз ўзларингизни эшаклар деб атаган эдингиз, энди эса от шундай атаса уни сувга ташламоқчисизлар. Нима учун?
Эшаклар жавоб топиша олмади ва отни қўйиб юборишди. От кўприкни айланиб ўтиб, бошини чайқади.
- Доимо шундай, - оҳ тортди у.- Ҳамма эшаклар эшакликларини билишади, ўзларини шундай деб аташади ҳам. Аммо от уларга ҳақиқатни айтса, уни сувга ташлашга ҳам, ҳатто иғво қилиб, судга беришга ҳам тайёр туришади. Эҳ эшаклар, эшаклар…
Русчадан Ҳабиб СИДДИҚ таржимаси.
Каналга уланиш https: //t.me/habibsiddiq
Фикр-мулоҳазалар учун @habib_siddiq