Ангренда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.П. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) ва Н.П. ўзаро тил бириктириб, фуқаро К.Ш.га 3 800 АҚШ долларини 49,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан 4 280 АҚШ доллари, 18,5 минг Россия рубли, 10 минг қозоқ тенгеси ва 31,2 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.