Bugun Angren ️️️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Angren eng so'ngi yangiliklar.
Новости Ангрена 📢☑️

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Ангреннинг OKMK Semurg жамоаси ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

Тошкентда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини!

"OKMK Semurg" 3 – 1 "Dustlik"


Репост из: Mehrob.uz
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Сизга бошқалар ҳақида гап етаклаб келган одамдан эҳтиёт бўлинг. Чунки у сиз ҳақингизда бошқаларга ҳам гап етказади».

«Танбеҳул ғофилийн».
@mehrob_uz


Репост из: 🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Ramazon hikmatlari

RAMAZON 12-KUN

📿  Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Kim yolg‘on gapirishni va unga amal qilishni qo‘ymasa, uning taomi va sharobini tark qilishiga Allohning ehtiyoji yo‘q”, dedilar.

#ramazon_hikmatlari
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


Азиз ҳамшаҳарлар!

2025 йил 16 март куни соат 12:00 ва 14:00 да Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият марказида таниқли сўз устаси Аваз Охун иштирокида "Тўйдаги томоша"  номли концерт дастури ўтказилади.

Чипталар сотилмоқда.

Телефон: 98 500 31 31
                  94 362 46 74


@angrenmadaniyat


Angren shahri hududida yuk tashuvchi transport vositasida sodir bo‘lgan yong‘in haqida maʼlumot.

Bugun, 11 mart kuni soat 18:40da Toshkent-Vodiy A-373 avtomobil yo‘lining 91 kilometrida harakatlanib ketayotgan yuk tashuvchi transport vositasida yong‘in kelib chiqqan.

Yong‘in o‘chirish ekipaji yong‘in joyiga soat 18:50da etib borib, soat 19:07da toʼliq oʼchirilgan.

Hozirda yong‘inning kelib chiqish sababi va zarari aniqlanmoqda.

Hodisa oqibatida tan jarohat olgan va halok bo‘lganlar yo‘q.


Репост из: MIGRATSIYA AGENTLIGI Toshkent viloyati
Россия Федерацияси, Североуралск шаҳри Североуральский бокситовый рудник кони ишга таклиф қилинади.

Ойлик маош 100 - 150 минг рубл (қўлга тегадигани)

Иш берувчи ҳисобидан

🔹Авиачипта
🔹Патент
🔹Овқат
🔹Ётоқ жой

2025 йил 13-март куни соат 14:00да иш берувчи билан суҳбат ўтказилади

👇Қуйидаги манзилга келишингиз сўралади.

📍(LOCATION)
Тошкент вилоят, Нурафшон шаҳар, Қумариқ маҳалла, Қумариқ шоҳ кўча 1-уй.
Мўлжал: Сада автобус бекати

Маълумот учун:
☎️ (55) 900-33-10 (душанба-жума, 9:00-18:00)

🔻 Ахборот каналимизни кузатиб боринг
Миграция агентлигининг Тошкент вилоят филиали
СУБР приглашает!
Смотрите онлайн СУБР приглашает! 4 мин 18 с. Видео от 13 сентября 2024 в хорошем качестве, без регистрации в бесплатном видеокаталоге ВКонтакте! 277 — просмотрели.


Репост из: MIGRATSIYA AGENTLIGI Toshkent viloyati
Россия Федерацияси, Саратов вилояти АO "Завод металлоконструкций" юк ташувчи вагонлар ишлаб чиқарувчи корхонасига  қуйидаги йўналиш бўйича ишга таклиф қилинади:

- машинист мостового крана;


Номзодларга қўйилган талаблар:
20-54 ёш эркаклар
✅камида 1 йил иш тажрибаси

Ойлик маош 70-90 минг рубл (бажарилган иш ҳажмига кўра)

Иш берувчи ҳисобидан:
- Авиа чипта;
- Патент харажатлари;
✅- Рўйхатга қўйиш ва ётоқ жой;
✅-
Овқатланиш харажатлари дастлабки 45 кун (кейинчалик ишчи ҳисобидан)

👉Батафсил маълумот олиш учун бу ерга босинг.👈

2025-йил 11-март куни соат 11:00да иш берувчи билан суҳбат ўтказилади.

👇Қуйидаги манзилга келишингиз сўралади.

📍(LOCATION)
Тошкент вилоят, Нурафшон шаҳар, Қумариқ маҳалла, Қумариқ шоҳ кўча 1-уй.
Мўлжал: Сада автобус бекати

Маълумот учун:
☎️ (55) 900-33-10 (душанба-жума, 9:00-18:00)

🔻 Ахборот каналимизни кузатиб боринг
Миграция агентлигининг Тошкент вилоят филиали


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев: "Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар – замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари"

Президент Шавкат Мирзиёев: "Женщины, которые наряду с домашними делами, воспитанием детей учатся, трудятся и занимаются предпринимательством, действительно являются настоящими героями нашего времени"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хурматли опа сингиллар сизларни 8 - март куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз 🌸🎉💐


Qamchiq” dovoni avtomobillar harakati uchun qayta ochildi

Xabaringiz bor, bugun, 7-mart  kuni soat 14:30 da “Qamchiq” dovonida qalin qor yoqqanligi sababli avtomobillar harakati uchun vaqtincha yopilgan edi. 

Favqulodda vaziyatlar vazirligi rahbarligida tegishli xizmatlar bilan hamkorlikda olib borilgan zarur muhofaza tadbirlari natijasida soat 03:00 da “Qamchiq” dovoni avtomobillar harakati uchun to‘liq qayta ochildi.


Коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
 
Давлат раҳбарининг ташаббуси билан эндиликда йирик инвестиция лойиҳалари юқори даражадаги халқаро коррупцияга қарши курашиш стандартлари асосида баҳолаб борилади.

Бунинг учун:
- йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда халқаро коррупцияга қарши курашиш стандартлари жорий қилинади;

- коррупцион хатарларни олдини олиш мақсадида, йирик инвестиция лойиҳалари аукциони шартлари рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш асосида йўлга қўйилади;  

“Шаффоф қурилиш” платформасининг қамрови оширилиб, халқаро ташкилотлар лойиҳаларига ҳам босқичма-босқич жорий қилиш амалиёти амалга оширилади.
 
Юқоридагиларнинг барчаси, мамлакат коррупцияга қарши курашиш тизимининг яхшиланишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, буни ортидан "Transparency International” халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинадиган Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон ўрни кўтарилиши мумкин.

Албатта бу яширин иқтисодиётга барҳам берилишига ҳам яҳши таъсир қилади.
 


Қонунчиликка давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши талаб қилинадиган мода киритилиши мумкин

5-март куни Шавкат Мирзиёев ўтказган селекторда коррупцияга қарши курашиш масаласи бўйича кўп яхши ўзгаришлар бўлишига сигналлар берилди.

Унда давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани айтилган. Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилган.

Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлигига алоҳида эътибор берилган. Яъни, қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш бўйича модда қўшилса, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.

Президент Миллий кенгашни, парламентнинг коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини бу борада халқаро андозаларга мос таклифларни ишлаб чиқишга чақирди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#диққат

‼️ Қамчиқ давонида транспорт воситалар ҳаракати тўҳтатилганлиги сабабли “Ангрен-Қўқон” йўналишида бепул поезд  ташкил этилди.

Поезд 21:00 да ҳаракатланади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Qamchiq” dovonida noqulay sharoitda qolgan yo‘lovchilar uchun FVV tomonidan isinish maskanlari tashkil etilgan. Shuningdek, Angren shahrida joylashgan 19 ta oshxona, 4 ta mehmonxonalarga 790 nafar erkak, 130 nafar ayol va 38 nafar bolalar vaqtincha joylashtirildi.


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қамчиқ довони вақтинча ёпилди, довоннинг бир неча ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинган

ЙҲХХ 7 март куни соат 15:00 дан А-373 халқаро автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани, махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилишини маълум қилди.

Транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади.

👉 https://kun.uz/kr/43766068

Kun.uz расмий канали


Репост из: Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Огоҳлик

Бўридан қўрқма болам,
Бўри ҳам болам дейди.
Банда бўридан баттар,
Одамни одам ейди.


🚔‼️Тошкент вилояти ИИББ Туркия полицияси билан хамкорликда хорижга сотиб юборилган 2 қизни Ўзбекистонга қайтаришибди. Қизлар Олмалиқ шаҳридан экани айтилмоқда. Огоҳ бўлинг! Вадаларга учиб, шахсий маълумотларингиз ва паспортингизни ҳеч кимга ишонманг.

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Ангрен шаҳридаги автомобиль йўлларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳодимлари томонидан баҳорги кўрик ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.


Қурилиш соҳасида шаффофлик ортиб, коррупция камайди

Ҳеч кимга сир эмас, қурилиш энг коррупциялашган соҳалардан бири эди. Лойиҳалар "кимга берилса, берилди", танловлар шаффоф эмас, пудратчилар сони чекланган эди.


Аввал ҳолат қандай эди?
🔹 йирик қурилиш лойиҳалари бир нечта “омадли” пудратчилар қўлига тушарди;
🔹 мингтага ҳам етмаган қурилиш компаниялари ўнлаб объектларни бажарарди;
🔹 Сифат? Нархлар? Назорат? – бу саволлар очиқ қоларди 

Ҳозир "Шаффоф қурилиш" натижасида:
4 мингдан ортиқ пудратчи ишга жалб этилди – энди имконият ҳаммага тенг!
13,5 минг объект қурилиши шаффоф тендерлар орқали тақсимланди; 
сўнгги 4 йилда 3,6 триллион сўм бюджет маблағи тежалди! 

📊 Рақамлаштириш нимани ўзгартирди? 
Барча маълумотлар онлайн – тендерлар очиқ ва шаффоф ўтмоқда.
Бир қурилиш компаниясига чеклов – “монополия” тугади.
🔹 Ортиқча харажатлар кескин қисқарди – давлат пули тежалмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, “Шаффоф қурилиш” дастури жорий этилганидан кейин бу йўналишда ҳам бирмунча ижобий ўзгаришлар сезилмоқда


Репост из: Sara Xabarlar - Tezkor Yangiliklar
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ
❗️Энди прокурор, ички ишлар ва солиқ ходимлари секторлар билан шуғулланмайди


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев одатий форматлардан воз кечиб, халқ вакиллари бўлган сенатор ва депутатлар билан коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш масаласи бўйича ўтказилган йиғилишда халқни ичидаги гаплар айтди.

Учрашувда Президент бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмаслигини эълон қилди. Секторлар фаолиятининг йўлга қўйилиши йиллар мобайнида “тромб” сингари тўпланиб қолган ижтимоий муаммоларни ҳал ҳал этиш учун муҳим қарор бўлган эди.

Ўтган давр мобайнида прокурор, ички ишлар ва солиқчилар халққа яқинлашди. Кечагидек эсимизда, тадбиркор ёки аҳоли ушбу соҳа вакилларини кўрса, ўзини панага урарди, қандайдир ички қўрқув, ёв қараш бўларди.

Аммо, улар секторларга бириктирилиб, том маънода халқнинг ичига кириб ишлаш борасида тарбияланди, одамлар прокурор, ички ишлар ходими, солиқчига ўз дарди ва муаммолари бемалол айтадиган бўлди.

Энг муҳими, Президент уларга қатъий талаб қўяпти. “Прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: сектор ишидан озод қилиш, бу – эски даврга қайтиб, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ, коррупцияга шароит яратиш, дегани эмас”.

Бу ўз вақтида қабул қилинган қарор бўлди

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE


Эсингиздами, олдин кредит олиш учун қанча оворагарчилик бўларди?

Банкка бориш, ҳужжат йиғиш, навбат кутиш, ходимларнинг “эртага келинг”, “ҳужжатингизда камчилик бор” деган гаплари… Ҳатто оддий маиший кредит олиш учун ҳам таниш-билиш керак бўлган пайтлар бўлган. Ҳозирчи?

💰Ҳозир банклар 100 миллион сўмгача кредитни 5 дақиқада, онлайн тарзда, ҳеч қандай инсон омилисиз бераяпти!

📌 Ортиқча ҳужжат талаб қилинмаяпти.
📌 Банкка бориш шарт эмас.
📌 Телефондан ариза берилади ва маблағ дарҳол картангизга тушади.

Олдин банк ходимлари ҳужжат текшириш билан овора бўлса, ҳозир ўзлари одамларни излаб, кредит таклиф қилиб юрибди!
Энг қизиғи, бу ҳаммамиз учун оддий ҳолатга айланди. Ҳолбуки, 5-10 йил олдин бунга ишониш қийин эди.

Показано 20 последних публикаций.