Президент йўллардаги ўлим ҳолатлари кўплигини, тирбандликни, йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва жароҳатланиш ҳолатлари кўплигини, тегишли раҳбарлар бунга лоқайд бўлиб ўтирганини жиддий танқид қилиб:
"Ёшлар ўляпти, 4000 та, 4200 та одам авариядан ўляпти. Бекордан бекор. Сен ҳам, транспорт вазири бўла туриб, шунга бефарқ бўлмасдан, Президент қабул қилган қарорини, светофорларни жой-жойига қўйишга масъулмисан, йўқми? Нимага одамлар ўлиши керак чорраҳалар тўғирланмагани учун?" - дея савол қўйган эди 1 ҳафта олдин транспорт вазирига.
Бугунга қайтамиз: Юнусобод тумани "Зенит" чорраҳасидаги светофор 2 кундан бери ишламаяпти. Ток йўқми ёки бошқа носозлик борми билмадим. Бу светофорларни бирор масъул шахс келиб ёқишга ҳаракат қилганини ёки светофор ишламаётгани сабабли ЙПХ ходимлари ҳаракатни тартибга солиб турганини кўрмадим. Тирбанд кўчалар янада тирбанд бўлди. Авария келтириб чиқарадиган ҳолатлар кунига 100 марталаб содир бўляпти. Пиёдалар ҳаракати хавф остида қолмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ га соҳага ким масъул, ўзи йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасини бундан хабари борми билмоқчи бўлдим. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати сайтида кўрсатилган 3 та рақамдан биттасига телефон қилиб тушиш имкони бўлмади, қолган иккитаси ишламас экан, фаолият кўрсатмаяпти, деди.
Ярим соатдан кейин "уже" бундан жабрланганлар бор: Иккита енгил автомобил бири бири билан тўқнашиб техник шикаст олди. Чорраҳа тартибга солинмаса яқинда ЙТҲдан кимдир ўлишиям мумкин. Булар ҳаммаси Янги Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳрида содир бўляпти.