Ҳақиқат аччиқ бўладиМана бу интервюдаги гапларга ҳаяжонланиш шарт эмас, шунчаки бор гапни тан олиш керак. Қулоқлар фақат маддоҳлику пахтакорликка, мақтовга ўрганганидан кейин ҳақ гапни кўтаролмаскан.
Видеодаги (Бува "мана шу ерни халқи саксовулларгача йўқ қилди", деган) одамни бутун халқни айблаши нотўғридир, лекин гапни тўғри тушуниб олмасдан, логика билан қабул қилганда тўғрику. Балки, адабиётчимасдир. Ёши бир жойга бориб қолган баъзи отахонларга ўхшаб, йўқ нарсага қарсак чалиб, эртак ўқиб, қундузлик қилаётгани йўқ, ҳар ҳолда.
Саксовулни йўқ қилганлар кимлар, пиёдалар йўли бўйига экилган арчаларни бошқа ҳудуддан келиб олиб кетишмагандир, тротуардаги брусчаткаларгача олиб кетганлар шу ерни одамларику, яна гапирса кўнгилчангизга тегади. Ўғирланган моллар мавзуси кун.уз'гача чиқди. Жамоат ҳожатхонаси эшиги ўғирланди, уятку. Буларни ҳаммасидан яхши хабардорсиз, мард бўлиш керак.
Шахсни миллатини, қаердан келганини муҳокама қилманглар. Қанақа одам бўлса ҳам, муҳими уни айтаётган сўзлари. Шунга эътибор беринглар.