МУҲАББАТ ВА НАФРАТ…
7-қисм.
Озроқ вақт ўтиб, озроқ ичкилик ичилиб, озроқ бошлар қизигач, даврада кулги кўтарилди. Ғала-ғовур бошланди. Ҳаттоки меҳмонлардан бир-иккиси сўзга чиқди. Албатта, Толмас аканинг ошналари. Лекин бирортаси ҳам «Икки ёш қўша қарисин» демади. «Бахтли бўлишсин» дейишди ҳамда киши билмас кулиб қўйишди. Толмас ака ич-ичидан тилакнинг кесатиқли эканлигини сезди. «Сенларга ўхшаб, ҳаром-хариш юрганим йўқ. Ҳалоллаб оляпман» дея кўнглидан ўтказди. Аммо Саиданинг қарашига бардош бериши қийин бўлди. Ҳар сафар унга кўзи тушганида, қизи Паризод эсига тушаверди. Ана шундай паллаларда. «Қизалоғим, бадбахт отангни кечир» дея хаёлидан ўтказиб, ичкиликка зўр берди. Сумбулхоннинг синглиси опасининг ёнига келиб, унинг қулоғига:
— Опа, ким бу одам? Менга сираям ёқмаяпти, — дея шивирлаганини ногаҳон эшитиб қолди.
Илкис бошини кўтариб, қизга қаради:
— Мен яхши одамман! — деди.
Толмас ака ўзининг яхши одам эканлигини исботлашига кўп вақт кетди. Чунки ўжар Саиданинг кўнглини олиш ўзи бўлмасди. У ўқишни битириб, уйига қайтиб, ишга кирганидан кейин ҳам поччасини ҳоли-жонига қўймасди. Доим нимадандир камчилик топар, унча-мунча нарсага кўнгли тўлавермасди. Кейин Толмас акага «яхши одам» деган лақаб ҳам қўйиб олганди. «Яхши одам, ҳафтада бир келишингиз опам бечорага камлик қилаётганга ўхшайди-ёв… Майнавозчиликни йиғиштириб қўйсангиз яхши бўлармиди?..» У бекорга бундай демаганини раис яхши биларди. Ахир шуям оила, рўзғор бўлдими? Ҳафтада бир кўришса, шундаям бир-икки соатга… Саида ҳақ эди. Ҳақлигини айтишга эркалиги, очиқ гапира олиши ёрдам берди. Опасидан дакки эшитди-ю, Толмас ака кулиб қўя қолди. Лекин кейинчалик алам қилди. Сумбулхоним билан топишгани, унга уйлангани эмас, шу хонадонга келишга ҳамиша вақт тополмаётгани алам қиларди кўпроқ.
Сумбулхоним ҳомиладор бўлди. У бирам хурсанд эдики, ўзини қўярга жой тополмас, тинимсиз Толмас Бадриддиновичга ташаккур айтар, эрига аввалгидан-да меҳрибончилик кўрсатарди. «Мени ҳаётга қайтардингиз, ҳамма нарсадан кўнглим совиб, дунёга қўл силтагандим. Энди болали бўламан, уни эркалайман, у билан овунаман», дерди у.
Бола туғилмасидан бурун Саида турмушга чиқиб кетди. Ўша ўзи севган йигитга. Сумбулхоним, ҳақиқатан ҳам, ёлғиз қолди. Бахтига, синглисини узатгач, кўп ўтмасдан кўзи ёриди. Қўчқордай ўғил туғди.
Раис машинадан тушгач, қадамини тезлатди. У Элёрнинг тезда жўнаб кетмай, ортидан қараб турганига эътибор ҳам бермади. Юраги гупиллаб урар, эртароқ суюкли аёлининг ёнига бормаса, нимадир содир бўладигандай эди. Ҳа, адашмаган экан. Сумбулхоним уйда Умрбекни (ҳаётимнинг давомчиси бўлади деб, Сумбулхонимнинг ўзи чақалоққа Умрбек дея исм қўйган) бағрига босганча йиғлаб ўтирарди.
— Нима бўлди?! — ҳовлиқиб сўради Толмас Бадриддинович.
— Дори берсам ҳам, боламнинг сира иситмаси тушмаяпти! Қўрқиб кетяпман! — деди Сумбулхон кўзидан дув-дув ёш оқизиб.
— Эй, хоним, шунга шунчами?.. Ҳозир дўхтир чақирамиз, ҳаммаси яхши бўлади, — дея иржайди Толмас Бадриддинович ва дарров «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилди.
Боланинг бор-йўғи тиши чиқаётган экан. Шунга иссиғи кўтарилган, ичи кетган. Ваҳимали жойи йўқ. Бироқ шунга қарамай, Сумбулхоннинг кўнглига ҳеч нарса сиғмади.
Эртасига Элёр келмади. Раис кўчада талай муддат туриб қолди. Кейин жаҳл билан йўловчи машинада уйига қайтди. Аввал идорага борди. У ерда ҳам хизмат машинаси йўқ. «Нима бўлди бу болага?» ўйлади ҳайрон бўлиб. Сўнг секретарнинг саломига алик олиб-олмай, кабинетга кирди. Ишни нимадан бошлашни билмай турганида, эшик тақиллади.
— Ким? — сўради зардали овозда.
Эшик очилди. Секретарнинг калласи кўринди.
— Бош бухгалтер келганди, кираверсинми? — деди у тиржайиб.
— Қачондан бери рухсат сўрайдиган бўп қопти, кирсин! — деди Толмас Бадриддинович ўқрайиб.
Калла йўқолди. Эшик очиқ қолди.
— Эшмат! — дея бақирди раис.
Секретарь яна пайдо бўлди. Бу сафар остонада турмади. Отилиб кирди. Кираётиб бухгалтерни туртиб юборди. Бухгалтер секретарь эшитадиган қилиб сўкинди. Эшмат парво ҳам қилмади.
Хўжайин чақириб турган палла сўкиш эшитгани унинг учун икки пул эди.
— Элёр қайси гўрда юрибди? Райкомга бориб тур, девдим у эшакка!
@Bonuginam_siz ❤️