Ҳурматли Oil Star жамоаси ўйинчилари ва мураббийлари!
2024/25 мавсумининг кумуш медаллари бу – шунчаки соврин эмас, бу сизнинг кучингиз, руҳингиз ва майдонда ҳамда майдон ташқарисида олиб борган улкан меҳнатингизнинг рамзидир. Сиз, ҳақиқий жангчиларсиз, юракдан ўйнаб, охирги дақиқагача натижа учун кураша оласиз.
Урилган 40 та голингиз шунчаки сон эмас, балки барчамиз учун қувонч, ғурур ва илҳом манбаи бўлган онлардир. Ушбу мавсумдаги ҳар бир ғалаба жамоа тарихида ёрқин саҳифа бўлиб қолди ва жипслигингиз, бир-бирингизга бўлган ишончингиз ҳақиқий муваффақият формуласидир.
Кумуш мавсум сиз учун янги чўққиларга олиб чиқадиган трамплин бўлсин ва олтин медаллар албатта яқинда сизларга насиб этсин. Бизга ўз ўйинингиз билан хурсандчилик улашишда давом этинг ва барчага "Oil Star" нафақат жамоа, балки Бухоронинг ҳақиқий рамзи эканлигини кўрсатинг!
Олға, "Oil Star!" Биз ҳар доим cиз биланмиз!
Ғурур билан,
"Бухоро НҚИЗ" директори
Акбар Фазилов