Buxoro NQIZ|Бухарский НПЗ| Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Web-sayt: www.bnpz.uz
Intagram://www.instagram.com/@bnpz_uz
Facebook://www.facebook.com/ooobnpz
YouTube://www.youtube.com/channel/UCVC83j3BHnFTlTVojn9dzTA
e-mail: info@bnpz.uz
Создан 13.01.2019 года
©️Пресс-служба ООО "Бухарский НПЗ"

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


#БНҚИЗ_янгиликлари
#Ёнғин_хавфсизлиги_ойлиги

➡️Хабарингиз бор, Бухоро НҚИЗ ва унга тегишли барча объектларда жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” эълон қилинган.

Ойлик давомида ҲГҚО ходимлари, СХ, ММ ва ХТ хизматининг ММ ва ХТ гуруҳи ҳамда БНҚИЗ ОЁХТТЭБ инспекторлари билан ҳамкорликда заводнинг барча бўлим ва цехларида ёнғинларнинг олдини олиш, ходимлар ўртасида кенг кўламдаги
тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 26-цех (қурилиш монтаж цехи) ҳамда
8-цех
(автонақлиёт цехи)
ишчи-ходимлари учун ёнғин ўчириш машинаси ва жиҳозларининг ишлаш принципи, хонадонларда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, юзага келган ёнғин пайтида кўрилиши керак бўлган чоралар тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боришди.

‼️Профилактик тадбирлар жорий йилнинг 15 декабрига қадар давом этади.

🔻БНҚИЗнинг сўнгги янгиликларини расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг
web-sayt | telegram |instagram|facebook |YouTube|


#мотивация


#Туғилган_кун
2024 йил 25 ноябрда туғилган кунларини нишонлаётган ҳамкасбларимизни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси номидан таваллуд топган кунлари билан табриклаб, уларга соғлик-саломатлик, узоқ умр, оилаларига тинчлик-хотиржамлик ва ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Юнусов Шавкат Акбарович
– Асосий ишлаб чиқариш цехи ҳисобчиси;
Болтаев Нодир Саиджонович – Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехи маҳсулот кузатувчиси;
Ҳожиев Муқум Шарипович – Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехи тўкувчи-қуювчиси;
Қурбонов Элдор Йўлдош ўғли – Сув таъминоти ва оқава цехи таъмирлаш чилангари;
Олимов Абдувахоб Вохидович – Сув таъминоти ва оқава цехи фильтрлаш аппаратчиси;
Турдалиев Жаҳонгир Яшнарович – Қўриқлаш хизмати гуруҳ бошлиғи ўринбосари;
Хафизов Зариф Казакович – Қурилиш-монтаж цехи дурадгори;
Эргашев Баҳодир Шарипович – Қурилиш-монтаж цехи ғишт терувчиси;
Авлиакулов Ахмад Каримович – АТЖЭ ва Р маркази навбатчи муҳандиси;
Дилмуродов Элшод Элдор ўғли – Жондор ССМ спорт тренери;
Жумаев Рамазон Шавкат ўғли – Жондор ССМ қозонхона ишчиси.




Ҳурматли Бекзоджон Абдумалик ўғли!

Туғилган кунингиз билан табриклайман!

Муваффақият йўлида танланган касбга муҳаббат, ҳамкасбларга меҳрли муносабат ва илиқлик, ривожланиш, фаровонлик ва мақсадларга эришиш ҳисси Сизни тарк этмасин!

Сизга чин дилдан касбий тажрибангизни кўпайтиришингизни, меҳнат фаолиятингизни кўплаб ажойиб саҳифалар билан тўлдиришингизни тилайман!

Ўтган самарали меҳнат фаолиятингиз давомида, Сиз, ўзингизни масъулиятли ва малакали ёш мутахассис, қатъий принцип ва қарашга эга ташаббускор шахс сифатида намоён этдингиз.

Ҳар доим ҳозиргидай жасур, мард ва метиндай мустаҳкам ирода эгаси бўлиб қолишингизни ҳамда яқинларингизни Сиз билан фахрланиб юришларини астойдил тилайман. Мақсадлар сари дадил ҳаракатланишда давом этинг.

Албатта, энг асосийси, бахтли оилавий ҳаёт, яқинларингиз меҳр-муҳаббати ва умид-ишончи Сизга ҳамиша йўлдош бўлсин!

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
А.А.Фазилов


#Туғилган_кун
2024 йил 24 ноябрда туғилган кунларини нишонлаётган ҳамкасбларимизни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси номидан таваллуд топган кунлари билан табриклаб, уларга соғлик-саломатлик, узоқ умр, оилаларига тинчлик-хотиржамлик ва ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Тошпўлатов Акмал Сотиболдиевич
– Асосий ишлаб чиқариш цехи иқтисодчиси;
Хасанова Лайло Тойир қизи – Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехи кимё таҳлили лаборанти;
Саидов Шахзодбек Лутфиллоевич – Автонақлиёт цехи ҳайдовчиси;
Самиева Лола Мирзоқуловна – ИО, УЖФ ва КХ цехи чойшабчиси;
Абдиев Салахиддин Сиражевич – Завод бошқармаси ҳисобчи-хазиначиси;
Хайдаров Бекзоджон Абдумалик ўғли – Завод бошқармаси техник бўлим бошлиғи;
Нажмиев Жаҳонқул Жўрақулович – Қурилиш-монтаж цехи бетончиси;
Нуров Ботир Носирович –"Қоровулбозор" нефтъ қуйиш ва тўкиб олиш эстакадаси машинисти.




Репост из: 𝘽𝙪𝙭𝙤𝙧𝙤 𝙫𝙞𝙡𝙤𝙮𝙖𝙩𝙞 𝙁𝙑𝘽/ УЧС Бухарской области
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Yong‘in xavfsizligi oyligi.

   Joriy yilning 15-noyabridan 15-dekabrigacha “Yong‘in xavfsizligi oyligi” Buxoro NQIZ va unga tegishli barcha ob’yektlarda hamkorlikdagi xizmatlar bilan yong‘in o‘chirish amaliy-taktik mashg‘udoti va zavodning ishchi xodimlari bilan yong‘inlarning oldini olish, xodimlar o‘rtasida keng ko‘lamdagi targ‘ibot-tashviqot va tushuntirish ishlari olib borilmoqda.

𝐵𝑢𝑥𝑜𝑟𝑜 𝑣𝑖𝑙𝑜𝑦𝑎𝑡𝑖 𝐹𝑉𝐵 𝑟𝑎𝑠𝑚𝑖𝑦 𝑠𝑎𝑦𝑡𝑖
https://t.me/joinchat/AAAAAEoigWz6iodESNWGuw.


Репост из: MINENERGY.UZ
Energetika vazirligi va “Oʻzbekneftgaz” AJ yoshlari hamda energetiklari Yuqori Chirchiq tumanida ishga tushirilgan quyosh fotoelektr stansiyasi faoliyati bilan tanishishdi

Kecha, 22-noyabr kuni Energetika vazirligi va “Oʻzbekneftgaz” AJ yoshlari hamda korxonalarning energetiklari Toshkent viloyatining Yuqori Chirchiq tumanida Saudiya Arabistonining “ACWA Power” kompaniyasi tomonidan qurib foydalanishga topshirilgan quyosh fotoelektr stansiyasi faoliyati bilan tanishishdi.

Bu yerda xorijiy mutaxassislar “Oʻzbekneftgaz” AJ tizimidagi korxonalarning yoshlari va energetiklariga ushbu loyihaning ahamiyati, qurilish ishlarining nozik jihatlari, xalqaro maydondagi tajribalari, kadrlar tayyorlashdagi tashabbuslari bilan yaqindan tanishtirdilar.

Uchrashuvda taʼkidlanganidek, quvvati 200 MVtga teng boʻlgan mazkur quyosh fotoelektr stansiyasi orqali yiliga 430 mln kVt·soat elektr energiyasi ishlab chiqariladi.

Mazkur hajmdagi elektr energiyasi esa yurtimizdagi 179 mingdan ortiq xonadonning bir yillik isteʼmoliga tengdir.

Shuningdek, ushbu loyiha orqali yiliga 130 mln kub metr tabiiy gaz tejalishi va atmosferaga 176 ming tonna zararli gazlar chiqishining oldi olinadi.

Loyiha doirasida quvvati 334 MVt boʻlgan elektr energiyasini saqlash tizimi ham joriy etilmoqda.

Yana bir ahamiyatli jihati, stansiya qurilishi davrida 800 ta, loyiha toʻliq quvvatda ishga tushgandan keyin esa 30 ta yangi ish oʻrni yaratilgan.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X | Veb-sayt


Репост из: BMTI.UZ | Rasmiy

Показано 10 последних публикаций.