Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-мартдаги ПҚ-92 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чирчиқ шаҳар 7-умумий ўрта таълим мактабида 31-январь куни фахрий нуронийлар, ўрта авлод вакиллари иштирокида ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик, шукроналик, меҳнатсеварлик, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди, Учрашувда Чирчиқ шаҳар "Нуроний" жамоатчилик кенгаши раиси О.Юлдашев ва кенгаш аъзолари, Ўзбекистон қаҳрамони Т.Ибрагимов "Ифтихор"МФЙ, "Лола"МФЙ, "Маърифат" МФЙ "Кексалар маслаҳати" гуруҳи раислари ҳамда аъзолари иштирок этдилар. Ўтказилган ушбу учрашув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди