Фильтр публикаций


Кўп қаватли уйларда яшайдиган фуқаролар ўзлигининг хоҳиши билан ўзларига маъқул бўлган инсонни сайлашади. Ушбу масалага МФЙ раиси аралашиши мумкин эмас. МФЙ раиси фуқаролар танлаган уй бошқарувчисини тан олиши керак бўлди. Қайтариб айтаман МФЙ раиси уй бошқарувчисини сайлаш масаласига аралашишга ҳақли эмас. Аммо лекин бизга келаётган мурожаатда Ифтихор МФЙ раиси Дилшод Етмишев ўзбошимчалик билан фуқаролар сайлаши керак бўлган уй бошқарувчисини сайлаб кетган эмиш. Қолаверса раис фуқароларга буйруқ беришга ҳам ҳақли эмас жаноб Дилшод Етмишев. Тўғриси тоза жонга тегдингиз, қачон қарама бир муаммо чиқариб юрасиз. Ушбу масалада норози фуқаролар Маҳаллалар уюшмаси Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғи Олимжон Муқимовга ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Олимжон Муқимов ходимингиз чегарадан чиқиб кетибди гўё, бир суҳбатини олиб қўйсангиз бўлар экан. Қолаверса раис лифтни қулфини бузиб бошқа қулф қўйишни буйруқ қилиб кетган эмиш. Бу ҳаракатлари билан раисни зўравон деб ҳисоблаш керакми?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Ҳурматли фуқаролар хабарингиз бор, яқинда Чирчиқ шаҳри бўйлаб Узтелецомга тегишли уяли алоқа рақамлари бирданига ўзгартирилди. Эндиликда сиз ҳозирги кунда мазали таомлар ва Fast Food илғорлик билан мижозларни кўнглини забт этаётган Imosh Cafe таомларига буюртма бериш учун қуйидаги +998715007777 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. Imosh Cafe жамоаси ўзининг мазали ва ширин таомлари билан сизни кутмоқда. Унутманг сиз энг яхшисига лойиқсиз. Ушбу мақолани яқинларингизга ҳам улашинг.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик муносабатлари Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғи Бахтиёр Далимов ушбу фуқаронинг мурожаатига амалий ёрдам берасиз деб умид қиламан. Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи ООО "DSK Binokor" тадбиркор Д.С. Абдуллаев Инженер лавозимида ишлаган собиқ ходими Соҳиб Сеитовга 5-ойлик давр учун ойлик маошининг жами 40.040.763.82-сўм маблағлари тўлаб берилмаган эмиш.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


❗️Сирдарё вилояти прокуратураси расмий каналида чиққан хабарга кўра, тезкор тадбирда Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар ИИБ терговчиси 1000 АҚШ доллари пора билан қўлга тушгани айтилмоқда.

Қизиқ расмий каналда бунақа хабар биринчи марта чиқиши.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

3k 1 22 22 21

Блогер Абдуллаев томонидан “Юлдуз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро саккиз ойлик ҳомиладор аёлни ишга лаёқатли деб хулоса берган маҳалла ходимларига нисбатан билдирилган танқидий мақолага Чирчиқ шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ю.Жумаэва томонидан расмий муносабат.
Чирчиқ шаҳар "Юлдуз" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ижара шартнома асосида 1997 йилда туғилган аёл онаси ҳамда бир нафар фарзанди билан истиқомат қилади . Фуқаро маҳалла фуқаролар йиғинига камбағаллик реестрига киритишни сўраб мурожаат қилган. "Юлдуз" МФЙ ижтимоий ходими M.Маъмирова томонидан дастурга ариза киритилган. imp.ihma.uz дастури томонидан скорингдан ўтказилиб скоринг натижасида фуқаро камбағал деб топилган ҳамда еттиликка тасдиқлаш учун юборилган, еттилик масъуллари 2 нафар ходимлари "камбағал" деб қолган аъзолари эса "камбағал эмас" деб овоз берган. Натижада фуқаро платформада овозлар сонига кўра камбағал эмас деб топилган. Фуқарони ўрганиш вақтида бирга яшовчи онаси Ҳ.D imp.ihma.uz дастурига киритилиб скорингдан ўтказилган вақтда Ҳ.D нинг даромади белгиланган миқдордан юқорилиги сабабли рад этилган. Фуқаро ўтказилган тушунтириш ишларидан қониққанлиги ва маҳалла хотин-қизлар фаолига эътирози йўқлигини маълум қилган. Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан "Юлдуз" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли масъулиятсизлиги сабабли қатъий огоҳлантирилди ва бу каби ҳолат қайтарилган тақдирда интизомий чора кўрилиши айтиб ўтилди. Бундан сўнг ҳар бир оиладаги аёл чуқур ўрганилиб, ундан сўнг амалий ишларга ўтилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

P.s: Огоҳлантириш керак эмас, "Ҳайфсан" интизомий жазоси берилишини талаб қиламан ҳурматли Юлдуз Расуловна. Токи бошқаларга ҳам ўрнак бўлсин. Оилани ўрганмай туриб хулоса бериш ва ўз фикрига эга бўлмасликни қандай тушуниш керак? Қолаверса бу қилинган иш ортидан бир фуқаро ноҳақлик қурбони бўлди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чирчиқ шаҳрида Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ташаббуси билан "Дўстлик фестивали" ташкил этилибди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Чирчиқ шаҳар 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Халима Мизамходжаевани масъулиятсиз кадр деб ҳисобладим. Сабаби раҳбар бир муаммони оммавий ахборот воситаларига ва порталга чиқармасдан туриб ҳал этиш мумкин эди. Лекин Халима Мизамходжаева бундай йўл тутмаган. Қолаверса ота-оналарнинг айтишича гўёки у педагогларга ойлик маошларни тўлар экан. Қизиқ қачондан мактаб директори ойлик маош тўлайдиган бўлган? Бюджет маблағидан тўланадиган ойлик маошлар директорни чўнтагидан кетмоқдами?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

2.1k 0 43 54 32

Агар одамлар сендан фойда кўрмаса, секингина узоқлашади. Аслида дўстлик ҳам қандайдир манфаатлар устига қурилар экан. Дўстман деб жар соладиганлар ҳам кези келса нозик томонингга зарба бериш учун шай турар экан. Айтмоқчи бўлганим одамларга қулай бўлсанггина сен томонда туришар экан. Энг ачинарлиси эса ўз вақтида зулм қилиб, айбсиз айбдор қилган инсонни қайта ҳимоя қилишар экан. Шундай вақтларда доим бир савол ўйлантиради. Дўстим душманимми ёки душманим дўстми? Қайтариб айтаман дўстлик ҳам манфаат устига қурилар экан.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

2k 1 22 6 37

Кеча туғилган куни нишонланган Абдулла Қодирий ушбу шеърни 21 ёшида ёзган экан.

АҲВОЛИМИЗ.

Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,
Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз.

Ўғлимизға на адаб, на фан, на яхши сўйламак,
На худони буйруғи булган улум ўрготамиз.

Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда,
Ўнтадин бедона боқиб ёзу қиш сайротамиз.

Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,
Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ ила ўйнотамиз.

Қаримиз, боёнимиз, балки бу вақт оқвондамиз,
Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.

Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи,
Биз ани даҳрий санаб, тўфангча бирла отамиз.

Келингиз ёшлар, зиёлилар бу кун ғайрат қилинг,
Ухлаганларни агар қодир эсак уйғотамиз.

1915 йил.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси эътиборига мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда. Ушбу масала ҳақиқатга қанчалик яқин биз буни ҳозирча билмаймиз. Шу сабабли масъуллар ушбу ҳолатни тўлиқ хар томонлама холис ўрганиб расмий муносабат беришларини сўраб қоламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимларини ушбу машина эгаси Ҳаёт исмли бола 2024-йилда Telegram орқали онлайн гуруҳда куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган шахс эндиликда айбни ўзгадан қидириб манга нисбатан қулоқ деб кўчада ҳақорат қилар эмиш. Аслида ўша онлайн гуруҳда Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари борлигини билмайди шакл. Ушбу ҳайдовчини бугун қилган шақалилиги учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар қилиш учун тегишли идораларга мурожаат қиламиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кимнидир очиқдан очиқ ҳақорат қилиш қонунда белгилаб қўйилмаган. Кейин эркак киши ҳақ бўлса кўчада хотинлардан баттар шаллақилик қилмайди. Қолаверса ИИБ ЙҲХБ ходимларини ҳақорат қилган бу шахс ўша вақтда оиламдаги акамга қўнғироқ қилиб ушбу масалани тинчликда ҳал қилишга ёрдам беришимни илтимос қилган эди. Майли деб Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Хушбахт Насриддинов билан учрашиб гаплашиб оламиз деган вақтда ушбу ҳайдовчи гапига жавоб бера олмай келмаган эди. Хушбахт Насриддинов олдига кела олмаган бу номардга яна қандай ёрдам бериш керак эди? Ўз вақтида келмаган ва ёрдам беришимдан қочган бу шахс эндиликда Блоггер Абдуллаевни ҳақорат қилар эмиш.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

2.3k 1 14 13 23

Сув таъминоти Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Равшан Маякубов ва унинг бухгалтерия жамоасига ташаккур. Бизга мурожаат қилган тадбиркорнинг муаммоси юзасидан боғланган эдим. Тадбиркорнинг муаммоси ҳозирда ижобий ҳал этиб берилди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллақандай қонун ости хужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан устунми?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


💥Топшириш муддати: 2025-йил 2-чорак
💥Рамазон ойида 20% гача чегирмалар мавжуд
💥Тажрибали ва ишончли қурувчи компания
🔥Уй харид қилишингиз учун кулай таклиф

Батафсил маълумот учун:
📞90 135 10 01
📞88 246 10 01
Art House Global турар-жой мажмуаси
👇👇👇👇👇👇
@global_house

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Меҳрга тўла кўнгилларни забт этиш мушкул иш эмас. Имконияти чекланган инсонларни кўнглини олиб, уларни хурсанд қилиш ҳам аслида бир жасорат. Чирчиқ шаҳридаги Кумуш тўйхонасида тадбиркор Наргиза Боситханова ҳомийлигида Ногиронлар уюшмаси раиси Санжар Юлдашев ташкилий байрам тадбири ўтказиб берилди. Тадбиркор Наргиза Боситханова кечагина имконияти чекланган инсонларнинг қувончининг сабабчиси бўлди. Эстраданинг ёрқин юлдузи Жасур Умиров ушбу байрам тадбирида иштирок этди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Бугун 9-апрель - Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун!

Аммо биз муносиб авлод бўла олмадик, шундай дунё тан олган буюк ота-боболаримизни юзини ҳам ерга қаратдик...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

3k 2 16 2 22

Бирор бир инсоннинг оғирини енгил қилиб берсам, доим бир гап айтишади. Ота-онангизни исмларини айтсангиз дуо қилар эдик деб. Лекин ойимни исмларини айтаман, отамни эса исмини айта олмиман. Ахир қандай қилиб айтиш мумкин? Ўз боласини гўдаклик вақтидаёқ ташлаб кетган отанинг исмини қандай айтиш мумкин? Бу гаплар кулгили туюлар, лекин отасиз ўсиб улғайганлар билади бу қандай азоблигини....

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi


Чирчиқ шаҳар Адолат МФЙ ҳудудидаги Хотира майдони яқинидаги дарахтлар ноқонуний кўчириб ўтказилган дейишмоқда. Аҳоли ушбу ҳолат юзасидан экологияга мурожаат қилган эмиш. Қизиқ натижа қани ёки парда ортидан қараб ишни ёпиб юборишганми?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

3k 2 20 2 19

Чирчиқ шаҳар 9-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-D синф ота-оналарининг мурожаати юзасидан эълон қилинган мақола айрим каттаконларнинг илтимосига биноан вақтинча ўчирилди. Муаммо тўлиқ масъуллар томонидан холис ўрганилиб чиқилиши юзасидан ваъда беришди. Агарда муаммо ўрганилмай бартараф этилмаса мақолани қайта эълон қиламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art Global house @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

Показано 20 последних публикаций.