Тадбиркорлар Учун | Уйда қолинг


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Ушбу канал бизнес учун фойдали канал ва гуруҳларни бир жойга тўплаш учун очилган.
Таклифлар учун @dollaradminbot ботига ёки devoffer@gmail.com почтасига хат ёзинг.
Иловамизни юклаб олинг
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.devoffer.dollar

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций



23k 0 18 28 168

«Uzcard» банкоматларда валюта айирбошлашни тўхтатди

Расмий баёнотда бу чора банкоматлар орқали валюта айирбошлашдаги сохта 50 ва 100 долларлик купюралар муомаласи билан боғлиқлиги маълум қилинди.

http://t.me/joinchat/A6rMY5dN8oU4N2Ri


5 000 ва 10 000 сўмлик янги купюралар намуналари тасдиқланди


Купюралар 26 августдан муомалага чиқарилади

t.me/joinchat/A6rMY5dN8oU4N2Ri


2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар намуналари тасдиқланди


Купюралар 14 июндан муомалага чиқарилади

t.me/joinchat/A6rMY5dN8oU4N2Ri


Ўзбекистонда 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади

Янги купюраларни муомалага киритиш тўғрисида Олий Мажлис Сенатининг қарори имзолаб бўлинган.
Сўнгги марта Марказий банк янги купюра — 100 минг сўмлик номиналдаги банкнотани 2019 йил февралида муомалага чиқарган эди

45k 1 121 32 5

Bepul vebinar: Nima uchun daromad ko'paymayapti va biznes kengaymayapti?

80% tadbirkorlar xatosi:
▪️ Kompaniya moliyasi tuzilmagan;
▪️ Qayerdan pul kelishini va qayerga ketayotgani haqida nazorat yo‘q;
▪️ Qanday xarajatlarning oldini olish kerakligini bilmaydi;
▪️ Pul oqimi bo‘yicha taxlil qilinmaydi va kompaniya o‘z byudjetini tuzmaydi;
▪️ Natijada qarzga botib, bankrot bo‘ladi.

Korxonalarning 50% - 3 yil ichida moliyaviy tahlili bo‘lmagani va qarorlar noto‘g‘ri chiqgani sababli faoliyatini to‘xtatadi!

17 yillik tajribaga ega xalqaro darajadagi moliyaviy konsultant bilan biznesingizni rivojlantiring va Umidjon Ishmuhammedovning bepul vebinarida ishtirok eting!

Vebinar boshlanish vaqti bugun, 16:00 (20 daqiqa qoldi)

Vebinarda ishtirok etish uchun - @umidjon_ishmukhamedov


Payme асосчисидан тавсиялар

Payme асосчисидан бизнес юритиш бўйича тавсияларини улашиб борадиган канал очилди.

Қуйидаги хавола орали каналга обуна бўлишингиз мумкин:

@tojeer


Банкоматларда валюта олиш имкони яратилди

Бугундан бошлаб автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматларида битта транзакцияда 100 долларгача нақд валюта сотиб олиш имконияти пайдо бўлди. Шу пайтгача фақат сотиш мумкин эди.

the_bakiroo каналининг ёзишича, 200, 300 ва ҳакозо миқдорда ҳам нақд доллар сотиб олишингиз мумкин, фақат тегишинча 2, 3 ва ҳакозо марта транзакция ўтказишга тўғри келади. Нега айнан 100 доллар? Чунки амалдаги қоидаларга кўра, айни шу суммагача бўлган миқдордаги валюта сотиб олинганда шахсдан идентификациялаш талаб этилмайди.

"Кам миқдорда, асосан ижара ҳақи тўлаш, долларда олинган кам миқдордаги қарзларни қайтариш учун айирбошлаш шоҳобчаларига боришдан эринганлар учун жуда қулай хизмат. Суткасига 24 соат. Ҳафтасига 7 кун", деб ёзади у.

Муаллифнинг қайд этишича, айни шундай автоматлаштирилган банкоматларда тез орада банкоматга доллар тиқиб, сўм пластик картасини тўлдириш имконияти пайдо бўлади.

Батафсил


Илованинг янги версияси - банкоматлар харитаси қўшилди

Энди иловада ўзингизга яқин банкоматларни харитада топишингиз мумкин.
Банкоматлар харитасида тўлов тизими ва айирбошлаш имконияти бўйича филтр қилиш мумкин.

Батафсил


«Кўпи билан 200 доллар!» – Қатор банклар хорижий валюта сотишда чекловлар ўрнатишмоқда

Ўзбекистонда шу ҳафтада хорижий валюталар курси, айниқса АҚШ доллари курси кескин ошиши ортидан кўпчилик банклар сотувда чекловлар ўрнатмоқда. Бу вақтинчалик чоралиги маълум эмас.

Аслида бундай чекловлар сўнгги кунлардаги «катта сакраш» олдидан ҳам айрим банклар (жумладан «Туркистон» банк) томонидан қўлланган, лекин бунга айтарли эътибор берилмаганди. 14 апрель куни АҚШ доллари курси бир сутка ичида 400 сўмдан ортиқроқ кўтарилганидан кейин, яъни 15 апрелдан бошлаб бу усул деярли барча банклар томонидан қўллана бошланди.

Банкларда ўрнатилган лимит 100-300 $ ни ташкил қилмоқда.

Батафсил


Онлайн банк курслари 10 мингдан ошди

Тижорат банкларининг мобил иловалари орқали конвертация курсларида жуда катта ўсиш кузатилмоқда.
Жумладан ИнфинБанк ва Ҳамкор банк иловалари орқали текширилганда 10050 - 10150 рақамларни кўриш мумкин.
Сиз ҳам ўз банкингизни текширинг ва имконингиз бўлса бизга @dollaradminbot орқали хабар беринг.

Батафсил


Коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида янги таъқиқлар жорий қилинди

- фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масафо сақлаши шарт. Кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади. Бу таъқиқ бир вақтда ҳаракатланаётган оилага нисбатан қўлланилмайди;

- Ўзбекистон ҳудудидаги барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона сингари тадбиркорлик субъектлари (уйга етказиб бериш хизмати бундан мустасно) мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашмагунига қадар фаолиятини тўхтатмай, давом эттираётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан кескин жазо чоралари кўрилмоқда;

- зарур бўлмаган ҳолларда, уйидан ташқарига чиқиши чекланади. Ўта зарур ҳоллардагина кўчага чиққанда (дорихона, озиқ-овқат дўконлари) – шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)да бўлиши шарт. Бордию фуқаролар уйидан ташқарига шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз чиқса, қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилади.

Барчангиздан карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишингизни ва зарурат туғилмаганда уйдан ташқарига чиқмасликни сўраб қоламиз.

Батафсил


Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш таъқиқланди

Тошкент шаҳрига республиканинг
барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Батафсил


РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИНИНГ АХБОРОТИ

👉 Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади;

👉 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасалар (мулкчилик шаклидан қатъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаради, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этади;

👉 Ходим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади;

👉 Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади;

👉 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (223 минг сўм) миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (669 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.

Батафсил


Карантин вақтида энг хавфсиз жой ўзингиз яшаб турган уй эканлигини унутманг!

Одамлар кўп тўпланадиган жойларга бормасликка ёки буни имкон қадар камайтиришга, дача дала ҳовлиларга боришдан тийилиб туришга ҳаракат қилинг.

Бугун, 21 мартдан бошлаб барча ҳудудларда чойхона, ошхона ва кўнгилочар объектлар фаолияти тўхтатилади.

23 мартдан бошлаб тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади.

Ўзингиз ва яқинларингизнинг соғлиғини асраш ўз қўлингизда!

Батафсил


Репост из: Xushnudbek.uz
⚡️БУ МУҲИМ!!!

Ўзбекистонда коронавирусга оид бир қатор қатъий чоралар белгиланди!

❗️16 мартдан барча давлат, нодавлат ва хусусий таълим муассасаларида, жумладан боғча, мактаб, коллеж, лицей ва ОТМларда муддатдан олдин таътил эълон қилинади ва ўқишлар тўхтатилади.

❗️Бугундан бошлаб Ўзбекистонга кириш ва Ўзбекистон чиқиш таъқиқланади. Фақат истисно тарзда хориждан келишни истаган юртдошларимизга махсус рейслар ташкил этилади.


👉 @xushnudbek 👈


UzAuto - GM автомобилларни ўртача 10-15 % га оширди

Батафсил


1 апрелдан Тошкентдан пропискасиз уй олишга рухсат берувчи фармон имзоланди

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартибни жорий этилади.
Шу жумладан, Ўбекистонда доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилинади.

Батафсил


Қозоғистон Халқ Банкининг Ўзбекистондаги филиали Тенге Банк айирбошлаш курслари иловага қўшилди

Батафсил


Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми рекорд даражага етди

2020 йил 1 январь ҳолатига кўра расмий захиралар 29,1 млрд долларни ташкил этди. Халқаро захиралар - 28.6 млрд доллар. Ўзбекистоннинг захиралари заиф диверсификацияланган, шунинг учун деярли барча миқдор хорижий валюта (12,4 млрд доллар) ва олтин (16,3 млрд доллар) ўртасида тақсимланган.

Улар асосан олтин нархининг ўсиши ҳисобига ўсди, сабаби олтиннинг ўзи 2019 йил октябрь ойида бўлгани каби деярли бир хил - 10,8 миллион троя унцияси (банклар ва заргарлар томонидан ишлатиладиган оғирлик бирлиги 31,1034768 грамм). Агар тоннага айлантирилса, бу 336 тоннага тенг.

Захиралар, шу билан бирга, мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» деб ҳам ҳисобланади - улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур.

2019 йил кузида Ўзбекистон 13 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захирага эга экани маълум бўлган. Бу тавсия этилган кўрсаткичдан тўрт баравар кўп.

Батафсил

Показано 20 последних публикаций.

4 140

подписчиков
Статистика канала