Yuridik xizmat koʻrsatish markazi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Har qanday savolga javob topish berish mumkin, faqat u toʻgʻri berilsa bas.
@ulugnor_yuridik_xizmat_murojaat1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳурматли Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Қўнғиротбой Авезимбетович !

Сиздан магистратура киришдаги нотўғри амалиётни бекор қилиб, янгича тартибни жорий қилишингизни сўрайман.

Маълумки, ҳозирда магистратурага кириш учун бакалавриат дипломи балли ва тил сертификатидаги балл инобатга олинмоқда.

Бу эса ҳақиқатда лойиқ талабгорларни қабул қилиш имконини бермайди.

Оддий мисол: Каньязов даврида (2013-2019) ТДЮУни тугатганларнинг диплом балли 85 дан ошмайди, аммо, лекин, бироқ ҳозирда юридик йўналишда магистрга кириш учун камида 95-100 балл талаб қилинмоқда.

Айниқса, магистратурани турдош йўналишларни битирганлар босиб кетти. Мияда эса мутахассисликдан алиф ҳам йўқ.

Диплом баллини эса турли даврда ҳар хил йўллар билан баланд қилиб олганлар бемалола магистрга кирмоқда.

Шу сабабли, магистратурага киришда мутахассислик бўйича тест ёки бошқа ҳақиқий билимни намоён қиладиган йўллардан фойдаланиш имконини яратишда ёрдам беришингизни сўрайман.

@generalissimo_marshal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов трансферини эълон қилди

АПЛ чемпиони ўзбекистонлик ҳимоячи билан 2029 йилгача шартнома тузди. Келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти бор.

Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


Пакет ҳужжатлар (МК 161, 2, 5) (9).docx
31.8Кб
#namuna

"Статья" билан бўшатиш ҳақидаги ҳужжатлардан намуналар

Прогулга йўл қўйган ходимни ишдан бўшатиш билан боғлиқ барча ҳужжатлардан намуналар берилмоқда.

➖Далолатномадан тортиб, билдирги, тушунтириш хати, тушунтириш хати беришдан бош тортганлик ҳақидаги далолатнома, касаба уюшмаси қўмитаси розилиги, огоҳлантириш хати ва буйруқларгача бор бу ерда.

👉@yuristkadr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️“Салимбойвачча” Қирғизистон жанубини тўлиқ назорат қилган – Ташиев

Ўзбекистондаги Салимбойвачча мамлакатимизнинг жанубини тўлиқ назорат қиларди. Жанубда барча УЖГ етакчилари, йирик тадбиркорлар, ҳатто сиёсатчилар ва парламент депутатлари ҳам унинг олдига борарди. У айтган ҳамма нарсани бажаришарди, – деди хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев.

Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


7314833 (1).pdf
930.5Кб
Ер ижарачиларининг ижара ҳуқуқини сотиш билан боғлиқ қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Критилган ўзгартиришга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижарачиси ерни ижарага олиш шартномаси бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) бўйича битимни расмийлаштириш учун нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилиши;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда қайта ижарага берилиши ҳамда ерни ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижара муддатининг қолган даврига расмийлаштирилиши.

Бундан ташқари, ер участкасининг бир қисмига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига таклиф киритиш мажбурияти юкланди.

Savol yuborish👇👇
@ulugnor_yuridik_xizmat_murojaat1
Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


O'zbekiston_Respublikasi_Maktabgacha_va_maktab_ta'limi_vazirligining.pdf
408.0Кб
#Кадровик
2025/2026-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда баҳолаш учун фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати

Savol yuborish👇👇
@ulugnor_yuridik_xizmat_murojaat1
Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


UzAuto Motors шартномаси олинган, лекин пули ўз вақтида тўланмаган Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобиллари 16 январь куни соат 10:00да savdo.uzavtosanoat.uz портали орқали қайта контрактацияга қўйилишини маълум қилди.

Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


“Tarix” o‘qituvchisi “Huquq”dan dars berishi mumkinmi?

Amaliyotda “Tarix” ta’lim yo‘nalishi bitiruvchilariga ular tahsil olgan oliy ta’lim muassasalarining o‘quv rejalarida “Huquq” fani mavjud ekanligini inobatga olinib, umumiy o‘rta ta’lim maktablarida “Davlat va huquq asoslari” fanidan dars soatlari berib kelinardi.

❌Lekin hozirgi kunda “Tarix” ta’lim yo‘nalishi bitiruvchilariga “Davlat va huquq asoslari” fanidan dars soatlari ajratilmaydi.

Sababi, Maktabgacha va maktab ta’limi vazirining 2024-yil 1-avgustdagi 238-sonli buyrug‘iga keltirilgan 12-ilovaga ko‘ra, fan o‘qituvchisi uchun — fan yo‘nalishiga to‘g‘ri keluvchi kamida bakalavr darajasidagi oliy pedagogik ma’lumot yoki kamida bakalavr darajasidagi oliy ma’lumot va fan yo‘nalishiga to‘g‘ri keluvchi dars berish huquqi bilan kasbiy qayta tayyorlov kursini tugatganligi yoxud fan yo‘nalishiga (xususiyatiga) to‘g‘ri keluvchi kamida bakalavr darajasidagi oliy ma’lumot va pedagogik faoliyat yuritish huquqi bilan qayta tayyorlov kursini tugatganligi talab etiladi.

Ya’ni, ularda “Tarix” ta’lim yo‘nalishi bitiruvchilarida “Davlat va huquq asoslari” fanidan dars huquqi mavjud emas.

Misol uchun, 5120300 — Tarix (jahon mamlakatlari bo‘yicha) bakalavriat ta’lim yo‘nalishini olib, tahlil qilib ko‘ramiz:

Ushbu ta’lim dasturining tavsifiga ko‘ra, Tarix (jahon mamlakatlari bo‘yicha) bakalavriat ta’lim yo‘nalishi kasbiy faoliyati quyidagilarni qamrab oladi:

umumiy va o‘rta maxsus, kasb-hunar ta’lim muassasalarida O‘zbekiston tarixi, Jahon tarixi va Dunyo dinlari tarixi, Milliy istiqlol g‘oyasi, Ma’naviyat asoslari fanlaridan o‘rnatilgan tartibda dars berish;

moddiy va ma’naviy yodgorliklarni o‘rganish va qo‘riqlash masalalari bilan bog‘liq tadqiqot ishlarida ishtirok etish;

huquq-tartibot organlari, mahalliy o‘z-o‘zini boshqarish organlari hamda joylardagi ma’naviyat va ma’rifat markazlarida ishlash;

muzeylarda, axborot-resurs markazlarida, turli tadbirkorlik sub’yektlarida, nodavlat notijorat va jamoat tashkilotlarida va shu kabilarda faoliyat yuritish.

Ko‘rib turibmizki, Tarix (jahon mamlakatlari bo‘yicha) bakalavriat ta’lim yo‘nalishi ta’lim dasturining tavsifida “Davlat va huquq asoslari” fanidan dars berish ko‘rsatilmagan.

Ma’lumot uchun:

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-apreldagi 189-son qarorida 2030-yil 1-yanvardan boshlab maktab ta’limi, o‘rta maxsus va professional ta’lim muassasalarida yuridik fanlardan faqat oliy yuridik ma’lumotga ega bo‘lgan yoki pedagogik qayta tayyorlash kurslarini tugatgan va belgilangan namunadagi diplomni olgan oliy ma’lumotli shaxslar dars berish huquqiga ega bo‘lishi belgilangan.

Shuningdek, Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-avgustdagi 532-son qarori bilan umumta’lim muassasalarida huquq fanidan dars beradigan oliy yuridik ma’lumotga ega bo‘lmagan pedagog xodimlar bepul asosda 2026-yil yakuniga qadar bosqichma-bosqich yuridik mutaxassislik bo‘yicha qayta tayyorlashdan o‘tkazilishi belgilangan.

Savol yuborish👇👇
@ulugnor_yuridik_xizmat_murojaat1
Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


Абдумалик Абдуллаев судлардаги икки стандартлилик бўйича жуда қизиқ пост ёзибди.

1."Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев кейси

Куни кеча тармоқларда тарқалган хабарга кўзимиз тушиб қолди. Халқ тилида "Салимбой" номи билан танилган, ўқ отар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаганликда айбланиб, 2024 йилнинг март ойида 6 йил муддатга озодликдан махрум қилинган Салим Абдувалиев хасталиги сабабли жорий йилнинг 12 январ куни суд томонидан айнан Жиноят кодексининг 75-моддаси (касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш) қўлланилиб, озодликка чиқарилибди.

ЖКнинг 75-моддаси ҳукм чиқарилгандан кейин жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилинишини назарда тутади.

2.Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров кейси

Яшнобод туман суди 2023 йил 15 ноябр куни 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган шифохона бошлиғининг маҳкум Б.Хайдаровни ЖКнинг 75-моддасига асосан касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақидаги тақдимномасини қаноатлантирмаган.

Ушбу ажримни Тошкент шаҳар суди 2023 йил 30 ноябрь куни ўзгаришсиз қолдирган. 2024 йил 1 февраль куни тафтиш тартибида қайта кўрилиб, юқоридаги суд қарорлари яна ўзгаришсиз қолдирилган. Ҳайдаров қамоқда қолиб кетиб, хасталиги сабабли у 2024 йил 5 март куни вафот этди.

3.Оддий фуқаро Б.Р. кейси

69 ёшли маҳкум, оддий фуқаро Б.Р.ни, жазони ўташда давом этишига монелик қиладиган оғир касалликка чалинганлиги туфайли ЖК 75-моддасига асосан жазони ўташдан озод қилиш ҳақида шифохона томонидан судга тақдимнома киритилган.

Тақдимномани Яшнобод туман суди 2024 йил 27 феврал куни қаноатлантирмаган. Мазкур иш келгусида пойтахт судида қайта кўрилиши ҳам ижобий натижа бермаган. (Б.Р.нинг асоссиз айблов қўйилганлиги ҳақидаги важлари бу бошқа мавзу).

Бу каби кейсларга мисолларимиз талайгина.

Ушбу норма албатта, инсон қадри, унинг ҳаёти, соғлиғи бошқа ҳар нарсадан, ҳатто жазонинг ижроси таъминланишидан ҳам устун эканлигинининг ифодаси бўлиб, айнан инсонпарварлик принципи талабидан келиб чиқиб, киритилган. Шу 75-модда, назаримизда, махсус аталган моддаларданмикин-да, об-ҳаволарга, шахсларга қараб, татбиқ этиладиган.

Сабаблар, асослар бир хил. Ҳар учала иш ҳам ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айбдор деб топилган шахсга оид ва ҳар учала маҳкумнинг ҳам жазони амалда ўтаган қисмидан ўтамаган қисми кўпроқ. Ягона фарқ - шахслар.

Инсонпарварликни ҳам бунга "арзийдиганлар"га қилинади, денг, ҳурматли судьялар!?

Абдумалик Абдуллаев

Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим таълим ташкилотлари ошхоналари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилади

Ҳукумат қарори билан (8-сон, 11.01.2025 й.) Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 132-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🏷 умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ошхоналарини тадбиркорлик субъектларига “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали танлов асосида ижарага бериш;

🏷online-ijara.uz” ахборот тизими орқали таълим ташкилотлари ошхоналарининг ҳисобини юритиш ва уларни ижарага бериш;

🏷 таълим ташкилотларида соғлом овқатланиш ташкил этилишини мониторинг ва назорат қилиш;

🏷 республика ижро этувчи ҳокимият органлари номларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш.

Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин:

🔸тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;

🔸умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;

🔸ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;

🔸шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.


Savol yuborish👇👇
@ulugnor_yuridik_xizmat_murojaat1
Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


1-sonli qaror MTT larda ovqatlanish.pdf
2.0Мб
Taʼlim sohasida ovqatlantirishni tashkil etish va nazorat qilish markazi tashkil etiladi

“Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida sogʻlom ovqatlantirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Hukumat qarori (1-son, 06.01.2025-y.) qabul qilindi.

🔰Qarorga koʻra, quyidagilar amalga oshiriladi:

🔹davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarini bosqichma-bosqich autsorsing usulida ovqatlantirish tizimiga oʻtkazish;

🔹“Yagona mavsumiy taomnoma”ni joriy etish hamda oziq-ovqat xarajatlarining hisobini “Bolalar bogʻchasi” maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimida yaratilgan modullar orqali yuritish;

🔹Davlat bogʻlarida tarbiyalanuvchilarni “Yagona mavsumiy taomnoma” asosida respublika hududlari kesimida bir tarbiyalanuvchi uchun kunlik ovqatlantirish xarajatini belgilash orqali ovqatlantirish.

Savol yuborish👇👇
@ulugnor_yuridik_xizmat_murojaat1
Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


Salimboy nomi bilan tanilgan Salim Abduvaliyev salomatligidagi muammolar tufayli ozodlikka chiqqani aytilmoqda.

O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Sog‘liqni saqlash vazirligining 2008-yil 13-avgustdagi 12 va 9-sonli “Og‘ir kasallikka chalingan mahkumlarni tibbiy tekshiruvdan o‘tkazish va ularni kasalligi tufayli jazoni o‘tashdan ozod qilishga taqdim etish Qoidalarini tasdiqlash haqida”gi qarori qabul qilingan.
(O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 2008-yil 9-sentabrda 1854 - son bilan davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan).
Qoidalarga 1-ilova bilan "Mahkumlarni kasalligi tufayli jazoni o‘tashdan ozod qilishga taqdim etish uchun asos bo‘ladigan kasalliklar ro'yxati" tasdiqlangan.

⚠️ Diqqat! Mazkur og'ir kasalliklar ro'yxati mahkumlarga taalluqli.

❌ Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-sentabrdagi 823-son qaroriga 1-ilova "Umumiy o‘rta ta’lim muassasalarining o‘rnak ko‘rsatgan xodimlarini rag‘batlantirishning direktor jamg‘armasini tashkil etish va uning mablag‘laridan foydalanish tartibi to‘g‘risida"gi Nizom 33-bandida nazarda tutilgan og'ir kasalliklarga aloqasi yo'q.

Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Bilasizmi

⚡️12% daromad soligʻini masofadan turib qaytarib olish mumkin

👩‍🎓 "Kontrakt", nodavlat maktab va maktabgacha taʼlim tashkilotlari uchun yo‘naltirilgan mablag‘dan 12% daromad solig‘ini qaytarib olishda soliq organlariga tashrif buyurmasdan, my3.soliq.uz orqali shartnoma va toʻlov hujjatlarini biriktirgan holda deklaratsiya yuborish mumkin.

“Soliq deklaratsiyalarini yuborish” elektron xizmatida foydalanuvchining ish haqi va boshqa daromadlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar avtomatik shakllanadi.

Jismoniy shaxslarning quyidagilar uchun yoʻnaltirilgan daromadlaridan 12% miqdorida daromad soligʻini masofadan qaytarib olish mumkin:
▫️kontrakt;
▫️nodavlat maktab va maktabgacha taʼlim tashkilotlari;


❗️Deklaratsiya elektron raqamli imzodan foydalangan holda yuboriladi.


Savol yuborish👇👇
@ulugnor_yuridik_xizmat_murojaat1
Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


⚡️Endilikda mehnat shartnomalari elektron tartibda tuziladi

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-dekabrdagi 891-sonli qaroriga muvofiq, ish beruvchi va xodim oʻrtasidagi mehnat shartnomalari “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi ("YMMT" IDAK) orqali elektron tartibda tuziladi.

Mehnat shartnomalari ish beruvchi tomonidan shakllantiriladi va taraflar oʻrtasidagi kelishuvga koʻra elektron raqamli imzo (ERI) yordamida imzolanadi.

Imzolangan elektron mehnat shartnomasini xodim oʻzining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi (my.gov.uz) shaxsiy kabineti orqali yuklab olishi mumkin.

Mehnat shartnomalarining elektron rasmiylashtirilishi natijasida:

▪️
ish beruvchilarga qulaylik yaratiladi;
▪️jarayon soddalashadi va norasmiy bandlik kamaytiriladi;
▪️mehnat shartnomalarining qonuniyligini nazorat qilish imkoni mavjud boʻladi va xodimlarning mehnat huquqlari buzilishining oldi olinadi.

Savol yuborish👇👇
@ulugnor_yuridik_xizmat_murojaat1
Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


Директор_жамғармасидан_фойдаланиш_бўйича_кўрсатма.pdf
291.7Кб
Умумтаълим мактаблари ходимларини Директор жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида моддий рағбатлантириш бўйича 2025-йил “9”-январдаги
05-40-154-сонли кўрсатма хат

Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇮🇱🇵🇸Isroil nishoniga aylangan falastinlik norasida.

Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


Fanlar majmuasi 2025_2026.pdf
228.0Кб
‼️Yangilangan fanlar majmuasi tasdiqlandi
#abituriyent

2025/2026-o‘quv yili uchun bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari va ularga mos test sinovi (kasbiy (ijodiy) imtihon) topshiriladigan fanlar majmuasi tasdiqlandi.

Fanlar majmuasida 218 ta yo'nalish ro'yxati tasdiqlangan.

❗️Eslatma: 2025/2026-o‘quv yili qabul parametrlari tasdiqlanganda, yangi tashkil etilgan ta’lim yo‘nalishlari uchun fan majmualari qo‘shimcha tasdiqlanadi.

Shuningdek, taʼlim yoʻnalishlarini optimallashtirish natijasiga koʻra yoʻnalishlar nomi oʻzgarganda yoki yangi yoʻnalishlar tashkil etilganda mos ravishda tegishli oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.


Savol yuborish👇👇
@ulugnor_yuridik_xizmat_murojaat1
Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


Энди боғчаларда “ўлик жон” бўлмайди

⚡️2025 йилнинг 1 июльдан барча давлат боғча (МТТ)ларда тарбияланувчиларнинг юз кўринишидан шахсини аниқловчи (биометрик идентификация қилиш) дастурлари ўрнатилади.

Мазкур тизимни ислоҳ қилиш билан боғча (МТТ)га келмаган болаларни келдига чиқариш имконсиз бўлади. Дастурнинг кўзи тушмаган бола келмаган ҳисобланади.


Яна бир янгилик шундаки, янги дастур боғча ходимларининг чеҳрасини кўриши билан юқори ташкилотга ишга келган вақти ва исм шарифи ҳақида маълумот юборади, вазирликдан бошқаси ўзгартиролмас маълумот тўғри бошқармага боради. Ўз вақтида келмаганлар ҳам келмади, деб кўриниб туради.

(“Ўлик жон” атамаси боғчада йўқ болани келди, деб қайд этиш ёки йўқ ходимга маош ҳисоблаш)


Savol yuborish👇👇
@ulugnor_yuridik_xizmat_murojaat1
Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


Давлат "боғча"ларида 2025 йил 1 январдан бошлаб болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларининг янги нархлари белгиланди.

Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1


фанлар рўйхати.pdf
228.0Кб
#Diqqat_muhim

Oliy ta'lim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan 2025/2026-o‘quv yili uchun bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari va ularga mos test sinovi (kasbiy (ijodiy) imtihon) topshiriladigan fanlar majmuasi tasdiqlandi.

Unga ko'ra, yurisprudensiya yo'nalishiga o'qishga kirish uchun huquqshunoslik fanlari va chet tilidan imtihon topshiriladi.


Savol yuborish👇👇
@ulugnor_yuridik_xizmat_murojaat1
Kanalga aʼzo boʻling:
https://t.me/bexzod_tojimamatov1

Показано 20 последних публикаций.