💥Ҳашар — элга ярашар!
🕊Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади.
📌Бешариқ туманида ана шундай эзгу тадбир амалга оширилмоқда. Ҳашар доирасида тумандаги барча маҳаллалар кесимида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, тозалаш тадбирларида тумандаги корхона ва ташкилот ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
✍Саҳифа: beshariqpress