Beshariq tumani hokimligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Бешариқ тумани ҳокимлиги расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


💥Ҳашар — элга ярашар!

📌Бугун ҳафтанинг шанба куни бўлишига қарамасдан Бешариқ туманида ташкил этилган ободонлаштириш ва қишки тартибга келтириш тадбирлари мундарижасида мевали кўчатлар экиш, хонадон ва ҳовлиларни, маҳалла гузарларини тозалаш ва обод қилиш ишлари уюшқоқлик билан ўтказилди.

💥Аксарият маҳаллаларнинг "иқлими"ни янада яхшилашга сабаб бўлаётган мана шундай ҳайрли ишлар кун сайин авж олиб, “Обод хонадондан, обод кўчага ва обод маҳалла"га айланамоқда.

✍Саҳифа:beshariqpress


💥Ҳашар — элга ярашар!

🕊Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади.

📌Бешариқ туманида ана шундай эзгу тадбир амалга оширилмоқда. Ҳашар доирасида тумандаги барча маҳаллалар кесимида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, тозалаш тадбирларида тумандаги корхона ва ташкилот ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

✍Саҳифа: beshariqpress


💥Ободлик - кўнгилдан бошланади.

📌Бугун эрталабки хабарларимизда қайд этиб ўтганимиздек, туманимиз бўйлаб, бошланган ободонлаштириш ишлари айни пайтда "Халқлар дўстлиги" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг чор атрофларини тозалаш, ободонлаштириш жараёнлари билан янада кўркам тус олмоқда.

💥Ободонлаштириш ходимларининг ана шундай тадбирларда фаолликлари инсон қадри учун деган эзгу ғояни ўз турмуш тарзларида ҳис қилаётганликларидан даракдир.

✍Саҳифа: beshariqpress


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлатимиз раҳбарининг аҳолини ўзини ўзи банд қилиш, камбағалликни қисқартириш, боқимандалик кайфиятини йўқ қилиш борасидаги оқилона, изчил сиёсатлари натижасида ўз томорқасидан юқори даромад олаётган тадбиркорлар сони ортиб бормоқда.

Лавҳада ана шундай қорақалпоғистонлик тадбиркорлардан бири Генжемурат Турдимуратов тажрибаси билан бўлишади.

✍️Саҳифа: beshariqpress


💥"Хашар – элга ярашар"

🌿Айни дамда Бешариқ тумани маҳаллаларида ободонлаштириш, ариқ-зовурларни чиқиндилардан тозалаш,  йўл ёқаларида қуриган дарахтлар ўрнига манзарали дарахтлар экиш, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, тадбиркорлик субъектларидан, аҳоли томонидан чиқарилаётган маиший чиқиндиларни тозалаш,  қабристонларда ҳашар, ҳудуд озодалигига эътибор бериш бўйича ишлар қизғин давом этмоқда.

📌Бешариқ тумани "Абдувай" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида бўлаётган тозалаш, ободонлаштириш ишларидан фотолавҳалар

✍️Саҳифа: beshariqpress



Показано 6 последних публикаций.