Ҳаво йўллари қимматми?
Иқтисодчи Бекзод Ҳошимов Франциядан Тошкентгача ва Фарнциядан Бишкеккача бўлган нарх фарқларини солиштирибди. Ҳа, ўртадаги фарқ анчагина, аммо бунга бир қанча бошқа сабаблар бор.
Ҳозирда бу тизимнинг ичида ишлаётганим учун авиакомпанияларнинг ўртасидаги фарқлар нималарга кўра фарқланишини анча тушуниб қолдим.
Келинг бу фарқларни бирма-бир кўриб чиқамиз.
1. Биринчи фарқ бу рейснинг тўғридан тўғри учиши, Ўзбекистон Ҳаво йўллари 8 соатда олиб бориб қўйишни таклиф қилмоқда, ўртада бошқа давлатга кириб ўтмайди. Пегасус эса Истанбул орқали учишни таклиф этмоқда, Истанбулда 2,5 соат вақт йўқотилади.
2. Пегасус авиакомпанияси ловкостер ҳисобланади, яъни арзончи авиакомпания, худдики Яндексда бизнес класс билан эконом классдай гап, ичкарида овқатни пулга сотиб оласиз, битта 0,5 сувнинг нархи 3 доллардан бошланади, яъни ловкостерлар шунақа ишлайди ўзи.
3. Учиш вақти ҳам муҳим рол ўйнайди, кундуз куни учишлар ўзи қимматроқ чиқади, чунки пассажирлар бемалол ухлаб, эрталаб секин жамоат транспортида кела олишлари мумкин, лекин Пегасус эрталабки 8:20 да учишни кўрсатмоқда, бу рейсга етишиш учун тахминан 5:30 да йўлга тушишингиз керак.
4. Ҳа, монополия бўлиши мумкин, лекин хавфсизлик масалаларида барибир Ўзбекистон ҳаво йўллари анча мукаммал, уни Пегасус билан тенглаштириш ноўрин менимча.
5. Кейин самолётдаги эконом класснинг ҳам фарқлари бор, масалан экономнинг энг қиммат класси қолган бўлиши ҳам мумкин, буни тизимнинг ичидангина кўриш мумкин.
@bektoshkhatamov