Хоразма галдим.
Бугун бир иш билан Хоразмга келдим. Ростини айтсам, олдин Хоразмда бир мартагина бўлганман, унга ҳам 5-6 йил бўлиб қолди. Умуман ўзгаришлар катта бўлиб кетибди. Хивада катта беш юлдузли “Фаровон” меҳмонхонаси ишга тушибди, кейин ёнида Ичан Қальага ўхшаш типдаги Arda Xiva деган жойлар бино бўлибди.
Шу Хоразм халқи жуда ўзгача бир ажойибда. Бир қарасанг, меҳмондўстликда уларга етадигани йўқ, лекин дастурхон бўйига ўтирсанг, бир марта “олинг” дейди, кейин шу билан есанг, единг, емасанг, оч қолдинг.
Умуман Хоразмдан жуда кўп дўстларим бор, олдинлари хоразмча шевани унча тушунмас эдим, бора-бора ҳар қандай гапини тушунадиган бўлиб олдим. Бугун гапиришни машқ қилиб юрибман. Галдим, оға… нечиксиз? 🫠
@bektoshkhatamov