Арзон авиабилетлар ҳақида.
Ҳозир WizzAir компанияси бизга ҳам кириб келди, бу авиакомпания жуда арзон тарифларни таклиф қилади, лоукостер ҳисобланади, ҳатто йиллик 600 доллар тўлаб дунёнинг хоҳлаган давлатига йил давомида бепул учишингиз мумкин.
Аммо арзоннинг шўрваси татимас деганларидек, бу ҳам сизга арзон туюлиши мумкин, аммо бутун тизим сиздан қўшимча тўловлар олишга қаратилган.
Биринчиси, бу сумманинг ичида багаж йўқ, багаж қўшмоқчи бўлсангиз, қўшимча 100 доллар тўлайсиз. Самолётда егулик берилмайди, сотиб олишингизга тўғри келади, оддий сув нархи 5 доллардан бошланади.
Ўз сувингиз билан самолётга чиқа олмайсиз, чиқишдан олдин олиб қўйишади. Регистрациядан ўтиш ҳам пул, билетни қайтариш ёки тўланган суммани қайтариб олиш имкони йўқ. Самолётдаги ўриндиқлар жуда ноқулай, кичик, орқаси деярли ётмайди.
Агар бир йил давомида учсангиз ва багаж, яна бошқача қўшимча хизматларга ҳақ тўлаб юрсангиз, деярли шу ўзимизнинг ҳавошканинг нархига бориб қолади, ҳатто баъзан қимматга ҳам айланади. WizzAir одамларни сарсон қилиш орқали ҳам анчагина пул топади.
Ходимлар жуда ҳам қупол ва профессионалликдан йироқ. Жуда кўпчилиги махсус ўқув курсларни ҳам тугатишмаган бўлса керак. Google, Tripadvisor ва бошқа саёҳат платформаларида ҳам WizzAir ҳақида бирор бир ижобий фикр эшитмайсиз.
@bektoshkhatamov