Эркинлик буғилган таълим.
Аслида таълимга чегара қўйиш янгиликларга, ривожланишга чегара қўйиш билан тенг десам ҳам бўлади. Таълим қанчалик чегаралар билан буғилиб борар экан, нафас олиш қийинлашади. Тасаввур қилинг, сизга нафас олишга чегара қўйдим, кунига 1000 марта нафас олишингиз мумкин, 1000 мартадан ошиб кетса, нафасингизни қисиб қўяман.
Мана шу ҳолатда сиз нафас олишни санашдан бошқа нарсага фокус қарата оласизми? Йўқ, чунки ҳар қандай иш қилаётган пайтингизда асосий эътибор нафас сони бўлиб қолаверади.
Таълимда ҳам ҳар хил форма, соч-соқол, калта-узун пайпоқ орқали тизим буғилганда асосий фокус шу бўлиб қолаверади, яъни ижод қилиш, янгилик яратиш, изланиш деган тушунчалар орқа планга ўтиб қолаверади.
Юқоридаги скриншотни Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети талабалари юборишибди. Формада келишнинг, соч-соқолнинг олинган ҳолатда келишнинг якуний назоратга қандай боғлиқлик жойи бор?
“Оврўпа халқи осмонға учар экан, бизда соч ва соқол низолари. Оврўпаликлар денгиз остида сузар экан, бизда узун ва қисқа кийим жанжалллари. Оврўпа шаҳарлари бутун электрик билан иситилур ва ёритилур экан, бизда мактабларда жуғрофия ва табиат ўқутиш ва ўқутмаслик ихтилофлари давом этади”, деганди Мунавварқори Абдурашидхонов 1923 йилда.
Орадан 100 йилдан ошиқ вақт ўтди, ҳеч нарса ўзгармади.
@bektoshkhatamov