Казино бизнеси.
Ҳозир Батумидаман, бу ер Қора денгиз бўйидаги Лас-Вегас дейилади. Умуман Грузияда ўз халқи казинога кира олмайди, казино фақат туристлар учун ташкил қилинган.
Дунёнинг турли давлатларидан турист Грузияга казинога кириш учун келишади. Батумига асосан Туркия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан казинога кириш учун келишар экан, урушдан олдин Россиядан келувчилар сони жуда кўп бўлган экан, лекин ҳозир сал камайиб қолибди.
Бизда ҳам Мўйноқда шунақа жой қилишни режалаштирилган эди, аммо кейинчалик бу режа қолиб кетди. Менимча бу мамлакатга жуда пул ва турист оқимини олиб келади, бу масалани ҳам ўйлаб кўриш керак менимча. Худди Грузия каби фақат туристлар учун рухсат берилса, анча жойлар ўз-ўзидан ривожланиб кетар эди.
@bektoshkhatamov