⚡️⚡️⚡️
ЭСКИ ЙИЛ
Бунчалар ўзгариб кетмаса ҳаёт,
Жигаримни бориб кўришга вақт йўқ.
Давр шошилмоқдан берар баёнот,
Дурустроқ бир хаёл суришга вақт йўқ.
Бунчалар ўзгариб кетмаса ҳаёт,
Иш-ку кўп, вақт эса ўтмоқда ғиз-ғиз.
Илгари ишбоши қўймасди, ҳайҳот,
Энди ишламоққа мажбур ўзимиз.
Ким учун тез ўтдинг, судралдинг кимга,
Йилгинам, поёнга етмоқдасан сен.
Бир ширин набира бериб бағримга,
Жигаримни олиб кетмоқдасан сен.
Кимнидир шод этдинг,бердинг бахтини,
Кимнингдир шикаста кўнглини олдинг.
Билмассан, ёқмади ёки ёқдими,
Қара-я, бирпасда эскирдинг-қолдинг.
Эски йил, хотирда қоларсан балки,
Балки шод, балки ғам ютмоқдасан сен.
Навбат билан келдинг, ҳаммаси хал-ку,
Навбатинг келганда кетмоқдасан сен.
Қаноат, итоат, борми ё додинг,
Буюк қонуният олдида бу бас.
Уч юзу олтмиш беш кундир ҳаётинг,
Уч юзу олтмиш беш – кўп ё кам эмас.
Мен сендан розиман, энди сенга гал,
Бахтиму кулфатим, сен ҳам бўл рози.
Ёз, куз, қиш ҳам баҳор – ҳаммаси тугал,
Бир йиллик умримга сен ўзинг қози.
Ҳаёт китобидан бир йил сенда жам,
Шеър ҳам ёзолмадим сенга тузатиб.
Янги йилни илҳақ кутар эканман,
Кел, сени қўяйин аста кузатиб.
Асли шу эл билан − борим, кам-кўстим,
Бахту саодатин берсин бу элнинг.
Хўп, хайр, алвидо, бир йиллик дўстим,
Бир йиллик шодлигим, андуҳим менинг.
Неъмат Душаев
📱 @bekobodhayoti
ЭСКИ ЙИЛ
Бунчалар ўзгариб кетмаса ҳаёт,
Жигаримни бориб кўришга вақт йўқ.
Давр шошилмоқдан берар баёнот,
Дурустроқ бир хаёл суришга вақт йўқ.
Бунчалар ўзгариб кетмаса ҳаёт,
Иш-ку кўп, вақт эса ўтмоқда ғиз-ғиз.
Илгари ишбоши қўймасди, ҳайҳот,
Энди ишламоққа мажбур ўзимиз.
Ким учун тез ўтдинг, судралдинг кимга,
Йилгинам, поёнга етмоқдасан сен.
Бир ширин набира бериб бағримга,
Жигаримни олиб кетмоқдасан сен.
Кимнидир шод этдинг,бердинг бахтини,
Кимнингдир шикаста кўнглини олдинг.
Билмассан, ёқмади ёки ёқдими,
Қара-я, бирпасда эскирдинг-қолдинг.
Эски йил, хотирда қоларсан балки,
Балки шод, балки ғам ютмоқдасан сен.
Навбат билан келдинг, ҳаммаси хал-ку,
Навбатинг келганда кетмоқдасан сен.
Қаноат, итоат, борми ё додинг,
Буюк қонуният олдида бу бас.
Уч юзу олтмиш беш кундир ҳаётинг,
Уч юзу олтмиш беш – кўп ё кам эмас.
Мен сендан розиман, энди сенга гал,
Бахтиму кулфатим, сен ҳам бўл рози.
Ёз, куз, қиш ҳам баҳор – ҳаммаси тугал,
Бир йиллик умримга сен ўзинг қози.
Ҳаёт китобидан бир йил сенда жам,
Шеър ҳам ёзолмадим сенга тузатиб.
Янги йилни илҳақ кутар эканман,
Кел, сени қўяйин аста кузатиб.
Асли шу эл билан − борим, кам-кўстим,
Бахту саодатин берсин бу элнинг.
Хўп, хайр, алвидо, бир йиллик дўстим,
Бир йиллик шодлигим, андуҳим менинг.
Неъмат Душаев
📱 @bekobodhayoti