⚡️⚡️⚡️
Энди бўш турган яйловлар ҳам назоратга олинади Ҳукумат қарори билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Унда яйловлардан оқилона фойдаланиш чоралари кўзда тутилган. Жумладан:
—яйловлар алмашиниши ва сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш;
—яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш,
—яйловлар алмашиниши режасига мувофиқ яйловлардан фойдаланиш;
—яйловларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, ерларни бегона ўтлар ва бутасимон дарахтлар қоплашига ҳамда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишига йўл қўймаслик.
📱
@bekobodhayotiTaxi 1313ni chaqiring va 20 dan ortiq maishiy texnikalardan biriga ega bo'ling