Репост из: 1% Bilim
Инстаграм зарбани қизларга беряпти.
Инстаграм шунчаки расм қўйиш жойи эмас. Бу руҳиятни бузувчи куч. Ва айнан қизларга энг катта зарбани бераяпти. Жонатан Ҳаидтнинг The Anxious Generation китобида ёзилишича, 2010-2015 йиллардаги “катта ўзгариш” – яъни телефон ва ижтимоий тармоқларнинг болаликни эгаллаши – қизларни мукаммаллик ортидан қувишга, ўзини бошқалар билан солиштиришга ва ўзига зарар етказишга мажбур қилди.
Ўзига зарар етказиш 62%га ошган.
2016 йилга келиб, АҚШдаги ўсмир қизлар орасида ўзига зарар етказиш ҳолатлари 2010 йилга нисбатан 62%га ошган. Бу шунчаки тасодиф эмас. Ҳаидт буни Инстаграмнинг оммалашиши билан боғлайди. Айниқса, Facebook уни сотиб олгач, илова янада кенг тарқалди. Инстаграмда фақат чиройли юзлар ва мукаммал ҳаётлар кўрсатилади. Қизлар эса бундай кўрина олмагани учун ўзини «жазолай бошлайди» – оч қолади, қаеринидир кестиради, нимадир улайди, қисқаси ўзидан қониқмайди.
Болалар ҳам бундан мустасно эмас, лекин бу ҳақида батафсил кўпроқ ёзаман. Шунчаки китобда қизлар ҳақида алоҳида боб очилгани учун шу ерга қоралаб кетишни мақул деб топдим.
Инстаграмда вақтини кўп сарфлаётган дўстингиз бор. Сиз бундан ҳавотирдасиз ва у инсон учун қайғурасиз. Мақолани ўша инсонга юбориб қўйинг. Зарар қилмайди.
Хуршид Марозиқов
@birfoizbilim