Бугун тупроқдош синглим, қаландар руҳли шоира Гулҳаё Анорованинг туғилган куни. Толеинг баланд, бахтинг бутун, қаламинг баракали бўлсин!
~ ~ ~
Пахса деворларнинг кафтида чизиқ -
Булут манглайидан оққан қаро тер.
Қай фурсат итқитар зил кўрпасини
Қачондир уйқуга кетган Она Ер?
Сескансанг ёмғирнинг шовуллашидан
Ойдан томиб турган нурдай бемажол.
О, туннинг қўйнида мажнуна толлар -
Сарғиш духобага бурканган аёл.
Чақмоқлар кезаркан кенгликлар аро,
Дарз еган товондай ёрилар осмон.
Томчиман бир пайтлар тупроққа синган,
Мен қадимий оҳанг - талқини ёлғон.
Пахса девордирман. Кафтимда йўллар -
Осмон манглайидан оққан қаро тер...
Гулҳаё АНОРОВА
Ушбу ҳавола орқали Гулҳаёнинг ижоди билан танишинг
https://t.me/GulhayoAVRON
~ ~ ~
Пахса деворларнинг кафтида чизиқ -
Булут манглайидан оққан қаро тер.
Қай фурсат итқитар зил кўрпасини
Қачондир уйқуга кетган Она Ер?
Сескансанг ёмғирнинг шовуллашидан
Ойдан томиб турган нурдай бемажол.
О, туннинг қўйнида мажнуна толлар -
Сарғиш духобага бурканган аёл.
Чақмоқлар кезаркан кенгликлар аро,
Дарз еган товондай ёрилар осмон.
Томчиман бир пайтлар тупроққа синган,
Мен қадимий оҳанг - талқини ёлғон.
Пахса девордирман. Кафтимда йўллар -
Осмон манглайидан оққан қаро тер...
Гулҳаё АНОРОВА
Ушбу ҳавола орқали Гулҳаёнинг ижоди билан танишинг
https://t.me/GulhayoAVRON