Бошқа қайтиб келмайман
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ мураббийи Сречко Катанецнинг интервьюсидан.
Мураббий соғлиғидаги муаммолар боис лавозимини тарк этди. ЎФА матбуот хизмати бу ҳақда қуйидагича маълум қилди:
61 ёшли мутахассис 2021 йил кузидан бери Ўзбекистонни бошқариб келаётганди. Маълумотларга кўра, мутахассиснинг маоши йилига 1,2 миллион долларни ташкил қилган.
@Bayonotuz
Соғлигим ҳақида тўлиқ айтиб берсам анча вақт керак бўлади. Айни пайтда соғлигим анча яхши. Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам бошқа қайтиб келмайман.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ мураббийи Сречко Катанецнинг интервьюсидан.
Мураббий соғлиғидаги муаммолар боис лавозимини тарк этди. ЎФА матбуот хизмати бу ҳақда қуйидагича маълум қилди:
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилди. Словениялик мураббий ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида вазифаларини тўлақонли, профессионал тарзда бажара олмаслигини афсус билан қайд этди. ЎФА ҳамда Сречко Катанец ўртасидаги шартнома ўзаро дўстона муносабатларни сақлаган ҳолда бекор қилинди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий жамоамиз бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бормоқда.
61 ёшли мутахассис 2021 йил кузидан бери Ўзбекистонни бошқариб келаётганди. Маълумотларга кўра, мутахассиснинг маоши йилига 1,2 миллион долларни ташкил қилган.
@Bayonotuz