Эркинлик берилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қилиб юборяпти-ку
Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидаги нутқидан.
@Bayonotuz
Бу фикрнинг оёғи Америкада турибди. Барака топкурлар, оёғингизни ота-онангиз босган изга қўйинг-да, бу савол чиқмайди [кейин] сизда. Боя тушунтирдим, маданият соҳаси – қуш, буни шундай [сиқиб] ушлаш керак, бошқа имкони йўқ. Очсангиз ҳам манфаат бермайди, фақат бузғунчилик олиб киради. Дунёни кўринглар, соғлом одамсизлар-ку.
Эркинлик бериб юборилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни бузяпти-ку, расво қилиб юборяпти-ку. Шунинг учун мен [эркинлик] бермайлик демоқчи эмасман, тақиқларга мутлақ қаршиман. Лекин эркин одамнинг интеллекти шунга лойиқ бўлиши керак. У 4 деворнинг ичида ҳам жиноят қилмаслиги керак, ана ўша кун келганда эркинликни бемалол мажбурлаб берамиз, керак бўлса.
Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидаги нутқидан.
@Bayonotuz