Меган Маркл (1981)
- Америкалик актриса, Сассекс герцогиняси.
- Британия қироллик оиласи аъзоси, шаҳзода Гаррининг турмуш ўртоғи.
- 2003 йилда ўқишни тамомлаганидан кейин, Буэнос-Айресдаги Америка элчихонасида жамоатчилик билан алоқалар бўйича директор лавозимида ишлаган. Шундан сўнг, у ўзини актриса сифатида синаб кўришга қарор қилади.
- "Suits" телесериалидаги Рейчел Зейн роли билан машҳур бўлади.
- 2016 йил бошида оммавий ахборот воситаларида Меганнинг Уэлс шаҳзодаси Гарри билан муносабатлари ҳақида миш-мишлар пайдо бўлади.
- 2017 йилда бу маълумот расман тасдиқланади ва 2018 йил улар турмуш қуришади. Бутун дунё бўйлаб минглаб одамлар қироллик тўйини томоша қилишган.
- Британия қироллик тарихидаги биринчи афроамерикалик малика бўлади.
- 2021 йил февраль ойида Букингем саройи шаҳзода ва унинг рафиқаси қироллик оиласи аъзоси сифатидаги вазифаларидан воз кечгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлайди. Аммо улар унвонларини сақлаб қолишган.
- Ҳозирда улар Калифорнияда яшашади.
- 11 ёшида телевизорда Procter & Gamble идиш-товоқ совуни рекламасини кўради. Рекламадаги аёлларнинг кўринишидан ғазабланган қиз АҚШнинг биринчи хоними Хиллари Клинтонга хат ёзади.
- Китоб ўқишни яхши кўради. Ҳатто Гаррининг ўғли Арчи билан муносабатларидан илҳомланиб, "The Bench" номли болалар китобини ёзган.
- Каллиграфия санъатини ўрганиб, бу орқали пул ҳам ишлаган.
- Кўплаб машҳур одамлар, жумладан Серена Уильямс ва Приянка Чопра билан дўст. Унинг тўйида Опра Уинфри, Жорж ва Амал Клуни ҳамда Элтон Жон иштирок этган.
- Онаси йога бўйича ўқитувчи бўлиб ишлагани учун болалигидан йога билан шуғулланиб келади.
- 2014 йилда The Tig номли блог очади. Блог унинг шахсий қизиқишлари — овқатланиш, саёҳат, мода ва турмуш тарзига бағишланган эди.
- Блогнинг номи Меган яхши кўрадиган Tignanello виносидан олинган бўлиб, бу унга илҳом манбаи бўлган. 2017 йилда шаҳзода Гарри билан муносабатлари жиддийлашгач, у блогни ёпишга қарор қилади.