Бахтиёр Хабибуллаев


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Заковатчи, Наманган.
Каналдаги постлар – Заковат, адабиёт, мемлар, хуллас, интеллектуал винегрет)
🗓️ Канал юритила бошланган: 26.12.2023
✉️ Муражаат учун: @fellxfellx

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


#КунБошидаАсарБоши

«Жафокашларга ҳамдард бўлиш чин инсоний фазилатдир, бу фазилат ҳар биримиз учун гарчи фарз ҳисобланса ҳам биринчи навбатда уни ҳамдардликка муштоқ бўлган ва бирон зотнинг ҳамдардлигидан баҳраманд бўлганлардан талаб этмоғимиз лозим»

«Декамерон», Джованни Боккаччо.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мем | Рамазонда жавобимизни чопмайлик)

473 0 13 12 65

#мем


#фикр

Рақобатбардошлик ошиши учун Наманганда алоҳида аёллар лигаси ташкил қилишни таклиф қиламан.

Аёллар мусобақасига эхтиёж баланд, жамоалар кўпайди. Расмий лига эса бир ойда бир бор, катта турнир эса йилда бир.

Ўқитувчилар кўп бўлгани сабабли шанбага мосланса, мисол учун икки ҳафтада бир марта, соат 1 да ўтказилса хам яхши.

Қолган фикрларни НЗК кенгаш гуруҳига ёзаман. Лекин нимадир қилиш керак.


#факт

Нега табака жўжа айнан шундай номланади?


Табак ўсимлигининг бунга алоқаси йўқ. Аслида таом номи «тапака жўжа» деб аталиб, грузин халқининг «тапа» деб номланган кенг чўян товаси номидан келиб чиққан.

Бахтиёр Хабибуллаев

582 0 5 12 23

#КунБошидаАсарБоши

«Мен болалик чоғимданоқ денгизни оламдаги ҳамма нарсадан ҳам яхши кўриб қолдим. Узоқ сафарга жўнаб кетаётган ҳар бир матросга ҳасад қилдим. Бир неча соатлаб денгиз бўйида туриб, ўтиб кетаётган кемаларга кўз узмай қараб қолардим.»

«Робинзон Крузо саргузаштлари», Даниель Дефо.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мем | Тренкалар қироли бўлган дўстим)


#факт

Ишлаб чиқаришдаги дўзах (Development hell) — медиасаноат инсонлари томонидан ишлаб чиқариш жараёнида узоқ муддат қолиб кетган, амалга ошмаётган ғоя ва лойиҳалар тушган жой маъносидаги атама.


Масалан, компаниялар турли асар ва комиксларни экранлаштириш ҳуқуқини сотиб олиб, қай тарзда кинога мослашни билмай юрган муддатда бу ғоялар ишлаб чиқариш дўзахида турган бўлади.

Бахтиёр Хабибуллаев


#мем | Дўстингнинг севимли бренди)


#факт

Озодлик хайкалининг оёғи юнонча ҳисобланади.

Оёқ бармоқларининг иккинчиси биринчисидан узунроқ бўлганда юнон оёғи, ёҳуд «Мортон бармоғи» атамаси ишлатилади. Бундай холат Ер аҳолисининг 10% да кузатилади.

Қадимни юнон ва римликлар учун бундай шаклдаги оёқлар эстетик стандарт деб қабул қилиниб, ўша давр хайкалларида бунинг таъсирини кузатишимиз мумкин.

Ҳар бир бармоқ аввалгисидан калтароқ бўлиб борганда эса – бу «миср оёғи» деб аталади
.

Бахтиёр Хабибуллаев

633 0 10 5 29

#КунБошидаАсарБоши

«Менга турмушга чиқасанми, жонгинам?” Меҳмонхона балконидан олис тоғларга термулганича ўйлар оғушига ғарқ бўлган Сюзаннинг хаёлларини Девиднинг қулоғи остида шивирлаб айтган сўзлари тўзғитиб юборди. Ҳаяжон ичра йигитнинг муҳаббат уфуриб турган мовий кўзларига тикиларкан, Сюзан бутун ҳаётини бағишлаши мумкин бўлган инсон рўпарасида турганини ҳис қилиб, юраги ҳапқириб кетди.»

«Рақамли қалъа», Дэн Браун.


#пайғамбарлар

Юнус Алайхиссалом

Ҳозирги Ироқ ҳудудига тўғри келувчи Найнава(Ниневия) шаҳридаги қавмига пайғамбар қилиб юборилган. Насронийларда Иона, яхудийларда Йона исмлари билан танилади.


Қисқача: Шаҳар аҳолисини ишонтира олмагач, ўз хавфсизлигини ўйлаб кемада шаҳардан қочади. "Ўз эгасидан қочган қул" борлиги сабабли кема жуда секин сузади.

Ўша инсонни топиб, кемадан улоқтириш учун қуръа ташланади. Уч мартада ҳам чек Юнусга тушади. Кемадан сакрагач, уни наханг(кит) ютиб юборади.

Сабрсизлик қилиб, ўз вазифасидан қочгани сабабли Худодан кечирим сўраб тавба қилади. Кечирилгач, соҳилга чиқариб юборилади
. У тушган жойда қовоқ дарахти ўсиб чиқиб, унга ҳам озуқа, ҳам бошпана вазифасини бажаради.

Йўлда учраган қўйбоқар ўзини Юнус халқиданман, деб таништиради. Юнус асли ўзилигини айтиб, йигитчага халқига бориб Юнус пайғамбарни кўрганини айтишни буюради.

Йигитча исботсиз сўз учун ўлим жазоси ҳақида эслатгач, Юнус йигитча қўй боқаётган ер ва улар учрашиб қолган жойдаги дарахтдан гувох бўлишини сўрайди, улар розилик билан жавоб беришади.


Бахтиёр Хабибуллаев


#факт

Джон Кеннеди АҚШ президентлиги даврида 1962-йил Куба маҳсулотларига нисбатан савдо эмбаргосига(таъқиқ) имзо қўйишидан аввал котиби Пьер Чэлинджерга Куба бренди бўлган Petit Upmanns сигараларидан 1200 та сотиб олишни буюрган эди.


Бахтиёр Хабибуллаев


#факт

Япон таржимонидан топқирлик

АҚШ президенти Джимми Картер Японияга ташрифи мобайнида нутқ сўзлар экан, ўз сўзини анекдотдан бошлайди. Япон тингловчиларининг барчаси кулганини кўрган президент, маросимдан сўнг таржимондан қандай қилиб бу ҳазилни шу қадар тушунарли қилиб таржима қила олганини сўрайди.


Таржимон эса шунчаки «Президент ҳазил қилди, ҳамма кулиши керак», деб айтган эди.

Бахтиёр Хабибуллаев


#фикр

Мен ўқиган асар ўзбек тилига таржима қилинибди.

Шунақа дейдиган куним ҳам келар экан-ку) Виктор Гюгонинг «Кулаётган одам» романи икки жилдли, қаттиқ муқовада, 109.000 сўм нарх билан сотувга чиқибди.

Талаба пайтимда нима бўлса ҳам ўқийман, деб танлаган асарим ғирт графомания бўлиб чиққан) Қирғоқ бўйида, тунда юк ортаётган инсонларни, табиатни тасвирлаш учун 2-3 бет ишлатилган эди.

Бу икки жилд ҳам 960 саҳифа экан. Қоғоз китоб ўқиш истагим ўша пайтларда сўнган, шекилли)


#факт

Эквадор пул бирлиги сифатида АҚШ долларидан фойдаланади.


1884-йилдан 2000-йилгача мамлакат миллий валюта сифатида Эквадор сукресидан фойдаланиб, оғир молиявий инқироз сабабли АҚШ долларига ўтишга қарор қилган. Эски пул бирлиги Эквадор қахрамони Антонио Хосе Сукре шарафига номланган эди.

Бахтиёр Хабибуллаев


#факт

NATO бош офиси қаршисидаги аъзо давлат байроқларининг ўрни 1951-йилдан бошлаб ҳар якшанба ярим тунда биттадан олдинга алмаштириб турилади. Сабаби — ҳеч қайси давлат байроғи доимий оҳирги бўлиб қолмаслиги учун.


Бахтиёр Хабибуллаев


#КунБошидаАсарБоши

«Кунлардан бир кун 1829–1830-йил қишда виконтесса де Гранле меҳмонхонасида унга етти ёт бегона икки меҳмон соат кечаси биргача қолиб кетди. Меҳмонлардан бири чиройли, навқирон йигит камин устидеги соат бонг урганини эшитиб, шоша-пиша хайр-хўшлашди.»

«Гобсек», Оноре де Бальзак.


#факт

1980-йилги ёзги Олимпиадани Москва шаҳри қабул қилган, лекин Паралимпиада ўйинларини «СССР да ногиронлар йўқ!» шиори билан ўтказишдан бош тортган. Ўша йилги Паралимпиада Нидерландияда бўлиб ўтган
эди.

Бахтиёр Хабибуллаев


#факт

Фақатгина 4 давлатнинг мадҳиясида сўзлар мавжуд эмас.

Булар Испания, Косово, Сан-Марино ҳамда Босния ва Герцоговина.


Бахтиёр Хабибуллаев

668 0 10 1 39
Показано 20 последних публикаций.