Жилва
(Бахтинисо Махмудова шеърига тазмин)
Ҳолимдан бехабар ўтади қуёш,
Десанг эшитдим-ку нур овозини!
Кўкдан танҳо сен деб кўтараркан бош,
Зиёга тўлдириб кошонасини!
Осмон шарқ-у ғарбнинг кўксини кесиб,
Изларкан манзилинг шамолда елиб.
Қонлайверар кўкнинг пешонасини,
То йиқилмас экан пойингга келиб.
Қушлар – табиатнинг эркаларига,
Офтоб дейди: куйланг, суюклим учун.
Юрагини тутиб қолар дарахтлар,
Рашк ўтида лов-лов ёнгайдир очун.
Ариқнинг бўйида мизғиган шамол,
Муҳаббат тушидан уйғонади лол.
Энг сўнгги майсани бир-бир варақлар:
“Севарми-севмасми, айтинг, ойжамол!”
Бунда ҳар не сокин, ҳар не осойиш,
Сезиб қолдим ҳаёт орзиқар жим-жим.
Бемалол ярашар ёнмоқ ҳам куймоқ,
Хижронда табиат тўлғонур сим-сим…
Недандир бир илинж ахтарар хазон,
Келақол, аллалай, чайқатма шамол!
Нечундир руҳимни бўғади қийноқ,
Ишқ боқийдир, демак, боқийдир висол…
Шошилиб йиғлайди кечиккан ёмғир,
Лек шу томчи сабаб жонланар такрор!
Кузги чорбоғларга айланар армон,
Ахир кузакда ғарқ пишади анор!
Тўрт фасл тўзғиган азоби билан,
Ўртаниб Мажнундек тониб ақлимдан!
Кўнглимга тўкилиб тушар, Дунёжон,
Майли, розиман ишқ сўра – Қалбимдан!
Бобур Нусратов
@baxtiniso
(Бахтинисо Махмудова шеърига тазмин)
Ҳолимдан бехабар ўтади қуёш,
Десанг эшитдим-ку нур овозини!
Кўкдан танҳо сен деб кўтараркан бош,
Зиёга тўлдириб кошонасини!
Осмон шарқ-у ғарбнинг кўксини кесиб,
Изларкан манзилинг шамолда елиб.
Қонлайверар кўкнинг пешонасини,
То йиқилмас экан пойингга келиб.
Қушлар – табиатнинг эркаларига,
Офтоб дейди: куйланг, суюклим учун.
Юрагини тутиб қолар дарахтлар,
Рашк ўтида лов-лов ёнгайдир очун.
Ариқнинг бўйида мизғиган шамол,
Муҳаббат тушидан уйғонади лол.
Энг сўнгги майсани бир-бир варақлар:
“Севарми-севмасми, айтинг, ойжамол!”
Бунда ҳар не сокин, ҳар не осойиш,
Сезиб қолдим ҳаёт орзиқар жим-жим.
Бемалол ярашар ёнмоқ ҳам куймоқ,
Хижронда табиат тўлғонур сим-сим…
Недандир бир илинж ахтарар хазон,
Келақол, аллалай, чайқатма шамол!
Нечундир руҳимни бўғади қийноқ,
Ишқ боқийдир, демак, боқийдир висол…
Шошилиб йиғлайди кечиккан ёмғир,
Лек шу томчи сабаб жонланар такрор!
Кузги чорбоғларга айланар армон,
Ахир кузакда ғарқ пишади анор!
Тўрт фасл тўзғиган азоби билан,
Ўртаниб Мажнундек тониб ақлимдан!
Кўнглимга тўкилиб тушар, Дунёжон,
Майли, розиман ишқ сўра – Қалбимдан!
Бобур Нусратов
@baxtiniso