Бугун 31 октябрь. 1993 йилнинг 31 октябрида Чироқчининг Олмазорида Бахтинисо деган қизимиз туғилган. Уни бутун республикамиз ёшлари, ижодкорлари яхши танирди. Катта давраларда бўлди, кўпларнинг дуосини олди. Ўзбекистоннинг яхши инсонларини атрофида бирлаштира олди. Беғуборлиги, кўзларининг порлаб туриши, эркаланиб гапириши, қатъияти, ижодга меҳри, қалбининг ҳарорати кўз олдимдан бир-бир ўтяпти. Олмазордаги 66-уйда қанча ижодий суҳбатлар бўлган. Кўп ёшлар йўқлаб келишарди. Соатнинг аҳамияти йўқ. Чунки у ерда бобоси ва момоси ардоғидаги Бахтинисо бор эди. Набиралари учун, унинг меҳмонлари учун очиқ эшиклар бор эди. Тўғри, тиббиёт ходимлари кўп қадам қўйган. Чунки баъзи кун, баъзида тун оғриқлари унинг жисмини шунчалик чарчатган эдики, 103 доимо келиб турди. Аммо бу оғриқлар руҳини эга олмади. Иродаси кучли қиз эди. У адабиётдан куч олди, изланди, ўқиди, гаплашди, тафаккур қилди, шунчаки таслим бўлмади. Ўйлаганларини ёзди, ўчирди, ёзди. Эринмади. Яна ўқиди, яна ёзди. Газеталарга мақола ёзди. Барча нашрларда чоп этилган мақолалар дастасини кўриб, мана ижодкор дедим. Ўзи бўлса ҳам майли, тенгдошлари ва бошқа ижодкорларнинг саҳифаларини тайёрлади. Альманахларга, тўпламларга бошчилик қилди. Бу жисм қандай улгурди экан бунча оғриқ билан дейман. Момоси билан 9 ойлаб шифохонада ётган фурсатлар нималарни ўйлади экан. Елкалари зада бўлмадимикин? Қалбини қандай асради экан? Момоси билан суҳбатлашиб тураман. Унинг билан танловгами, учрашувгами, шифохонагами бирга боришга ўрганиб қолганликлари, набираларининг овозини, ўша жисмни соғинганликларини айтадилар. Момо Сизнинг иродангиз, бобосининг иродаси уни БАХТИНИСО қилди. Агар муҳит яхши бўлса, истеъдодлар албатта юзага чиқишига яна бир бор намуна бўлдингиз. Қанча ручка, қанча қоғоз, қанча китоб олиб келган экансиз уйга бу ижод намуналари чиқиши учун. Сизга раҳмат Ойнахол момо! Бобо Сизга раҳмат!
У ҳақдаги хотираларим бисёр. Бахтинисо тимсолида халқимизнинг куч-қувватини, меҳрини, саховатини ҳис этдим. Ва қанчалик оғир, қийин ишлар бўлмасин, биргаликда уддалаш мумкинлигига амин бўлдим. Фақат ўлимдан бошқа. Ўша фурсат қанча яхши инсонлар ёрдам беришди. Ўзим гувоҳман, давлат идоралари ҳам бажонидил хайрли ишга бош бўлишди. Банк ходимидан тортиб, ҳокимият вакилларигача. Барчага раҳмат айтаман. Ҳаммани бирлаштира олган куч Бахтинисо эди.
Аллоҳнинг иродаси. Руҳинг шод бўлсин! Таҳририятга ёзган мактубларинг, компьютерингдаги хотираларинг, ижодкорлар учун ёзганларинг шунчалик кўпки, ўқиб тугатиб бўлмайди. Бахтинисода яхшигина китоблар жамланибди. Уларни неча қайта ўқиб чиқди экан? Сенинг телефонинг ижодкорлар суҳбатини соғингани ҳам бор гап. Атрофингда меҳрни, оқибатни бирлаштира олдинг!
Бахтинисо бўлганида бу кунни бошқача нишонлар эдик. ОХИРАТИНГ ОБОД БЎЛСИН!
БИЗ СЕНИ СОҒИНДИК, БАХТИНИСО!
2024 йил 31 октябрь.
@baxtiniso