🌺𝐁𝐀​𝐗​​𝐓​ ​𝐊​​𝐎​‘​𝐂​​𝐇​𝐀​𝐒​​𝐈​🌺


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


#Bismillah...
"Kitob o‘qib dunyoni qutqara olmaysiz, lekin dunyodan biroz o‘zingizni qutqarishingiz mumkin."
Kelinglar: Hayot tashvishlaridan biroz dam olamiz.
Reklama hizmati: https://t.me/baxt_kuchasi_rek

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

❤️𝙵𝙰𝚀𝙰𝚃 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰❤️

🦋𝕆𝕐𝕆ℚ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ🩰
🦋𝔹ℝ𝔼ℕ𝔻𝔻𝔸𝔾𝕀 𝔻𝕍𝕆𝕐𝕂𝔸𝕃𝔸ℝ💅

❤️‍🔥𝙱𝙰𝚁𝙲𝙷𝙰𝚂𝙸 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰❤️‍🔥

🎀𝙴𝙽𝙳𝙸 𝙱𝙾𝚉𝙾𝚁 𝙺𝙴𝚉𝙸𝙱 𝚈𝚄𝚁𝙸𝚂𝙷𝙶𝙰 𝙷𝙾𝙹𝙰𝚃 𝚈𝙾'𝚀🎈

❤️𝚂𝙷𝚄𝙽𝙲𝙷𝙰𝙺𝙸 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙸𝙼𝙸𝚉𝙶𝙰 𝙺𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶,𝚃𝙰𝙽𝙻𝙰𝙽𝙶 𝚅𝙰 𝙷𝙰𝚁𝙸𝙳𝙽𝙸 𝙰𝙼𝙰𝙻𝙶𝙰 𝙾𝚂𝙷𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶❤️❤️

https://t.me/+QVFJqAN9c2FlOTBi
https://t.me/+QVFJqAN9c2FlOTBi
https://t.me/+QVFJqAN9c2FlOTBi

⭐️ 🦄 ⭐️ 🦄 ⭐️ 🦄 ⭐️ 🦄


#ЭГОИСТ     19-қисм
#Дилором_Қосимова

__Унда қолганларичи? Ҳўп мен юзим юруғлигини исботлашга уринибман. Мен сизни бўйнингизга осилиб олмагандим. Сиз қўрқоқлигингизни, мени бир оғиз гапим ортига беркитяпсиз.
Агар мард бўлиб бобомиз билан гаплашолганингизда ҳозир уччаламиз ҳам шу аҳволга тушмасдик...
Атрофдагиларни айблаш осон.
__Қолганлари билан ишинг бўлмасин қизиқма! Ме.....
__Сиздан нафратланаман. Минг лаънат тақдиримга битилганингиз учун...
    Гулниҳол ерда ёйилиб ётган кийимларини зарда билан йиға бошлади. Бир зумда йиғди-ю-кетди...
На ортига қараб бошқа бир сўз айтди.
На Алиёр уни тўхтатиб қолишга уринди...
Гулниҳол кейинги ҳаётини таҳлил қилишгада мажоли йўқ. Қандай қилиб ётоқхонага етиб борганини билмасди.
Алиёр эса бир нуқтага термулганча, токи, тўйдан шу кунгача бўлган ҳаётини бирма-бир кўз олдидан ўтказарди.

*          *

__Сенга нима бўлди Гулниҳол? Нега бу аҳволдасан?
__Битти. Ҳаммаси тугади.
Гулниҳол ҳиссизгина жавоб берди.
__Аҳволинг яхши эмасга ўхшаяпти. Майли кейин гаплашамиз.  Сен дамингни ол. Кеча бир қизни ёнимга қўйишмоқчи эди. Ўрнингни кимдур эгаллашини хоҳламай, Шеригим келади дегандим.
__Раҳмат Сарвиноз. Яхшиям борсан.
    Гулниҳол ҳолсизгина эски жойига чўзилди.
Сарвиноз нима бўлганига қизиқсада. Ҳозир Гулниҳолни гаплашадиган аҳволда эмаслигини билиб. Индамасликни маъқул кўрди.

3.5k 0 0 21 317

#ЭГОИСТ

М:
#Дилором_Қосимова

Ёқимли мутоала....


Репост из: SHUNAQA GAPLAR
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Men edim....😅❤️‍🩹

https://t.me/chotkiya_n1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ БОМБА ЯНГИЛИК🤩

2025 йилда энг сунги урфга айланган либосларидан хабордор булишни хохловчилар учун дахшат фасонлар  бериб бориладиган канал👇

--- уйга
---ишга
---кучага
---укишга
----базмларга
---маросимларга

Кийишга мос фасонлар жамланган  канал  билан

танишинг
https://t.me/+i0_FGb9yEPVhOTIy
https://t.me/+i0_FGb9yEPVhOTIy
Тикувчилик канали 👇

https://t.me/+pWX-NUmhNcdhMjVi


#НАСТАРИН 87.

#Дилором_Қосимова

—Тушинмадим? Сен менга қачон қўнғироқ қилгандинг, Латофат жавоб берди? -Сардор ака тушунарсиз қарадилар.
—Буни ҳозир аҳамияти йўқ. Аҳамиятли нарса саволимга жавоб беринг. Ўртангизда нима бор?
—Менга ишонасанми? -энди жазавам қўзиди. Менга нима бўляпти ўзи билмайман. Аммо гумонларим миямни қисиб қўйяпти.
—Етар! Қачонки Латофат опа ҳақида бир нима сўрасам. "Менга ишонасанми?". Деб гапни бурасиз.
Ишонмайман сизга эшитяпсизми? Ишонмайман!
Сабаби ишончим учун нимадир қилмадингиз.
Очиқчасига бир нима айтмайсиз.
Нимани яширяпсиз?
—Ҳеч нарса! Сени шифокорга олиб бораман. Жуда асабий бўлиб қолдинг охирги пайтлар.
–Яна гапни буряпсиз. -билмадим эрталабдан асабим бузилганига, бошимга кучли оғриқ турди. —Яна буряпсиз гапни. Мендан нима яширяпсиз ўзи?
—Ҳеч нарса яширганим йўқ. -энди Сардор ака тутоқиб бақириб бердилар. —Аёл кишисан, тиллашмай жим бўл. Мени аҳмоқона саволларинг билан бошимни қотирмай. -бу гапдан қочиши мени баттар тутоқтирди.
—Сиз эса, Эркак кишисиз. Мард бўлиб саволимга жавоб, беринг. Айби бор қиздек гапдан қочмай.
—Нима дединг? -шу онда мени бўғиб олди. —Тилингга эрк берма Настарин. -неча кунлик, тарқоқ ўйлар, дайди ҳаёллар сабаб руҳий чарчоқ сезаётгандим.
Бу суҳбатимиз менга оғирлик қилди. Сардор ака жаҳлдан қизариб мени боғиб тураркан. Тобора ҳаво етишмай қолди. Кўзларим ўзимга бўйсунмай юмилиб кетди.

7.3k 0 0 119 886

Фарҳод Санамни кўтариб олиб меҳмонхонасининг ўзидан бошқа ҳеч кимни киргизмайдиган хонасига олиб кирди ва Санамни ётоғига ётқизаётганда Санам Фарҳодни бўйнидан қучди...
-кетманг кетманг дея пичирлади...
Фарҳод Санамнинг юзига қаради ва юраги тез тез ура бошлади...бир муддат Санамни қопқора қош кўзлари ва чиройли лабларига тикилиб қолгач ўзини йиғиштириб олишга қарор қилди ва Санамнинг
оёқ кийимини ечиб устига кўрпа ёпиб қўйди...
Ва яна бир муддат Санамга тикилиб қолди...ва ўзига ўзи гапирди...
-Ўзи нега бу қизга ёрдам берябман???
Шу пайт Санам алаҳсирай бошлади...
-Йўқ,йўқ тегмаларинг...


Qadrlilarim: menda ham oila, er, farzandlar. Uy-ro‘zg‘or, osh-ovqat degandek kundalik yumushlar bor. Yaxshiyam kanal auditoriyasi asosan ayollar.
Nahot ayol bo‘la turib boshqa bir ayolni tushinish qiyin bo‘lsa?


#НАСТАРИН 86

#Дилором_Қосимова

—Ҳаа менми? -Латофат опани кўзлари ўйнади. Мен эса жавоб кутардим. Албатта бу кўз ўйнашлари мени шубҳаланишга мажбур қиларди. —Меен.
—Ладофаат.
—Мен Шавкат акамга қарай.
Қайнотам чақиргани сабаб, вазиятдан чиққани учун, кўзлари порлаганча чиқиб кетди.
Астагфуриллоҳ, мени ҳар хил гумонлар қийнаяпти.

🍃🍃🍃

—Турасизми?
—Ҳа бугун уйғотишинг бошқача? -Сардор ака, кайфияциз оҳангимдан ҳайрон бўлиб сўради.
—Ҳаммаси жойида. Турасизми-йўқми?
—Менга қара, нима бўлди читтакчам?
—Ҳеч нарса. -сочларимни силаган қўл ёқмай, қўлини нари сурдим.
—Настарин менга қара. Сенга нима бўляпти ўзи. -табиийки, эримга ёқмади бу муомилам.
—Латофат опа билан ўртангизда нима бор? -дедим охири гумонларимни тилга чиқариб. —Асло "ҳеч нарса" деманг. Нега мен сизга қўнғироқ қилганимда у жавоб беради? Нега сизни "ювингани кириб кетди" дейди? Нега хонасидан сув ичгани чиққан одам сизни кўргач, ошхонага кирмайди?
Нега мен савол берганимда жавоб бермай тутилади? Нега?
Аҳмоқманми мен?
Бир нималарни пайқамайдиган даражада? Жавоб беринг нима бор ўртангизда?

7.8k 0 0 67 887

Bizni qishloqda bir qiz boshqa qishloqqa kelin boʻlib bordi. Kuyov oʻgay onasi bilan oshiq mashuq ekan. Yangi kelinga ham qaramasdan oʻgay onasi bilan Rossiyaga qochib ketibdi. Qizni uyidagilar noiloj qizini qaytarib olib keldi

7.8k 0 0 10 147

#НАСТАРИН 85.

#Дилором_Қосимова

—Нима қиляпсан?
—Кўрмаяпсизми идиш ювяпман. -ортимдан қучиб олган Сардор акага норози тўнғиллаб жавоб бердим. —Қочинг кимдир кўриб қолади.
—Кимам кўрарди. Дадам шу билан хонасидан чиқмайди. -бўйнимга лаб босганда сесканиб кетдим.
—Аммо Латофат опа чиқиши мумкин. -дедим ўзимни тортишга уриниб.
—Бир тийин менга.
—Ҳижолат бўлмайсизми? -бир таърафдан эримни тафти ёқаётган бўлса. Бир таърафдан, ошхонада эканимиз учун, бу қилиғини ёқтирмаётгандим.
—Ҳудди у бизни олдимизда дадамга суйкалишдан ҳижолат бўлгандек-а?
—Ит сизга қараб аккилласа, сиз ҳам унга аккилламайсизку. -энди қаттиқроқ туртиб бағридан чиқиб олдим. Балки Сардор ака мени гапимдан кейин мени ўзи бўшатгандир.
—Тезроқ кир. -қовоқ уйганча чиқиб кетди. Бу қилиғига бир энсам қотса, бир кулгим келди.

🍃🍃🍃

—Кеча Сардор билан тортишиб қолдингизми? -нонушта тайёрлаётсам, Латофат опа гапга солди.
—Йўқ нега? -ҳайрон бўлиб сўрадим.
—Сув ичиш учун чиққандим. Сардор ошхонадан қовоқ уйиб чиқиб кетаётган экан. Шунга сўраган жойим.
—Йўқ бизда ҳаммаси яхши. -бу аёл ипидан-игнасигача билиши шартмикан ҳамма нарсани. Биз билан нима иши бор?
Ўйланар эканман. Миямга келган саволни тилимга чиқардим.
—Сув ичгани чиққан бўлсангиз. Ошхонага кирмадингизку...

8k 0 0 87 676

#НАСТАРИН

М:
#Дилором_Қосимова

Ёқимли мутоала....

7.8k 0 0 14 152

Репост из: Jaloliddin Rumiy Aforizmlari📚
Siz qaysi oyda tug'ilgansiz?

Barchasi bittada videoda😄
(o‘zingizni tug‘ilgan oy ustiga bosing va barchasi siz haqingizda to‘g‘rimi yoki xatomi tekshirib, bilib oling)
😁👇

Yanvar🌨
Fevral🌨
Mart 🌦
Aprel 🌤
May☀️
Iyun ☀️
Iyul ☀️
Avgust☀️
Sentabr🌦
Oktabr🌧
Noyabr⛈
Dekabr🌨


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔥🔥


#ЭГОИСТ ҳикояси тугалланган. Тўлиқ ўқишни хоҳловчилар. @Dilorom_Qosimovabot га ёзишингиз мумкин.
Асар нархи 10000.


#ЭГОИСТ      18-қисм
#Дилором_Қосимова

*            *
   __Сен нимага эришмоқчисан ўзингча? Аааа?
__Ал..Алиёр ак...кааа.
Гулниҳол кутган инсони ўрнига важоҳатга тўла Алиёр келганини кўриб, тутилиб қолди.
__Ҳаа Самияни кутаётганмидинг?  -қўлидан қаттиқ сиқиб, ушлаганча кафедан олиб чиқиб кетди.  -Ўтир машинага.  -ҳудди бир буюмни улоқтиргандек силтаб ташлади.
     Бирга яшайдиган уйларига олиб келди.
Ичкарига киришгач, Алиёр Гулниҳолни кийимларини юзига улоқтирди.
__Нималар қиляпсиз?
__Нима қиляпманми?  -Алиёр навбатдаги кийимларни Гулниҳолни юзига қараб улоқтирди.  -Сени ҳайдаяпман. Бугундан бу уйда яшамайсан! Ётоқхонагга қайтасан.
__Мен сизга ишарага олинадиган буюмманми? Хоҳлаганда олиб келасиз, хоҳлаганда қувиб соласиз.
__Ўзингга ўзинг тилаб олдинг.
__Мен....мен тўғри қилдим. Сизни ҳудбинлигингизга шерик бўлишни истамадим.   -Алиёр жаҳл билан Гулниҳолни бўгиб, деворга тиради.
__Се..эенн. сени ўлдирмаганимга шукур қил.
__Бундай яшагандан кўра ўлганим яхши эди.   -Гулниҳол бироз бўғилиб гапирди.
__Сени деб, сени бобом яхши кўргани сабабидан. Мени ҳаётим барбод бўлди. Энди эса сенга навбат. Самия билан қандай бўлмасин учрашасан. Унга биз фақат қоғозда эр-хотин эканимизни, сен пойтахтга келганингдан буён ётоқхонада яшаётганингни. Мен ва сен асло яқин бўлмаганимизни айтасан!   -Алиёр қизни бўйнини қўйиб юборди.
__Нимааа?  -Гулниҳол унга ҳайрат билан қаради.   -Уларни яна алдамоқчимисиз?
__Унга етишиш учун ҳа.
__Аммо бу ёлғонку.
__Тўғри! Аммо илк кеча сени ташаббусинг билан бўлган. Мен сенга айтгандим ўшанда. Ўзинг юзингни ёруғ қилиш учун. Бунга кўнишимга мажбур қилдинг. У кеча сен хоҳлаганинг учун бўлган.
     Гулниҳолни бўғзига аччиқ бир нарса тиқилгандек бўлди.
Ўзини ожиз, ерга урилгандек ҳис қилди....

8.3k 0 0 36 481

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ БОМБА ЯНГИЛИК🤩

2025 йилда энг сунги урфга айланган либосларидан хабордор булишни хохловчилар учун дахшат фасонлар  бериб бориладиган канал👇

--- уйга
---ишга
---кучага
---укишга
----базмларга
---маросимларга

Кийишга мос фасонлар жамланган  канал  билан

танишинг
https://t.me/+i0_FGb9yEPVhOTIy
https://t.me/+i0_FGb9yEPVhOTIy
Тикувчилик канали 👇

https://t.me/+pWX-NUmhNcdhMjVi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠

ПЕКИН ,ТУРКИЯ ДВОЙКЛА
250 МИНГДАН  360МИНГАЧА УЛГУРИБ К,ОЛИЛА
🤩🤩🤩🤩🤩

ДИДИНГИЗГА МОС ЗАМОНАВИЙ КУЙНЕЙЛА КЕЛДИ ДУБАЙ,  ТУРКИЯ, ПЕКИН КУЙНЕЛАРИ, КУЗ ФАСЛИ УЧУН💕

🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀🍀

ДАСТАФКАМИЗ ЎЗБЕКИСТОН ВИЛОЯТЛАРГА ПОЧТА ХИЗМАТИ БОР 1 КУНДА БОРАДИ ДАСТАФКА
БЎЙЛАБ

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

ЛИЧКАМ👇
  @Umidabonu11111 👈
Телефон номер 👇
Tel
👑 +998909451885 👈

КАНАЛИМИЗ УЛАНИБ ОЛИНГ👇
https://t.me/+piupsYHRO5U1Nzhi
https://t.me/+piupsYHRO5U1Nzhi
https://t.me/+piupsYHRO5U1Nzhi


#ЭГОИСТ    17-қисм
  
#Дилором_Қосимова

*        *
    Алиёр телефонига келган ҳабарни ўқиб кўзлари катталашиб кетди. Самия, Гулниҳол юборган смсни нусхалаб, Алиёрга ташлаганди. Шошиб Самияга қўнғироқ қилди.
__Ўзингизни оқлашга уринманг. Сезгандим. Учинчи шахс борлигини билгандим. Ўзгариб қолганингиз сабабини билгандекман. Учинчи шахс, шунчаки шахс эмас. У сизни хотинингиз эканда. Наҳотки менга шуни раво кўрдингиз? Ахир айтгандимку. Нима бўлса ҳам алдаманг мени деб. Уйланибсиз! Шуни очиқ айтсангиз нима қиларди? Мен шунга лойиқмидим? Севиб туриб алданишга лойиқмидим?
Нега? Нима учун менга бундай пасткашлик қиляпсиз?
Сизга шунчаки овунчоқманми? Сизни ёмон кўраман. Аслида сиздан босиқлик билан сўрамоқчи эдим. Аммо бўлмади.
Қалбим оғрияпти.
Бу ҳабар ростлигига ишора қиляпти.
Сиздаги ўзгаришлар буни исботи.
__Самияа.
__Хайр нафратланаман сиздан.
    Алиёр телефон ўчгач асабий столи устидаги нарсаларни ҳар ёнга сочиб ташлади.
__Мендан яхшилик кутма Ниҳол! Ортимдан иш қилишни кўрсатиб қўяман сенга.

*          *
  __Нега келдингиз? Кўзимга кўринманг илтимос.
   Самия йиғлайверганидан қизариб кетган юз-кўзлари билан Алиёрга қаради.
__Сени севаман.  -Алиёр ҳеч иккиланишсиз Самияни қучиб олди.   -Унга мажбуран уйландим. Бобом шуни шарт қилиб қўйди. Қара, мен сени олдингда бўлиш учун. Бу шартга кўндим.  Сени деб, сени ёнингда бўлиш учун. Агар шундай қилмаганимда, бу ерларга қайтиб келмаган бўлардим.
__Демак рост.   -Самия бўшашиб кетди.
__Лекин мен уни севмайман. Мен фақат сени севаман. У билан бобомни лафзи учун турмуш қурганмиз. Сен ҳақингда ҳам билади. Қара унга борини айтганман. Сен ўқишни тамомласанг. Мен сенга уйланаман.
__Аммо мен иккинчи бўлмайман! Кимнидур кўз ёшлари эвазига келадиган, бахт менга керак эмас.
__Ундай эмас. Сен мени ягона севгимсан. Агар унга ҳозир ажрашамиз десам ҳам йўқ демайди. Ягонам мен у билан яшамайман. У талабалар ётоқхонасида туради.
__Нима бўлган тақдирда ҳам сиз уйлангансиз. Менимча муносабатларимизни шу ерда тўхтатганимиз маъқул.   -Самия ётоқхона олдида кўрган қизларини таҳлил қила бошлади. "Қайси бири эди экана?" Ҳаёлидан ўтказди.
     Алиёр Самияни ҳар гапини ўзи томонга буриб унга тушунтиришга уринарди.
__Самия сен яхшилаб ўйла гапларимни. Айтяпманку, сени ҳеч кимга бермайман.
__Хайр оввора бўлманг тушунтиришга уриниб. Жавобим ўзгармайди. Сиз билан орамиз очиқ....
Самия тез-тез юрганча Алиёрдан узоқлашди. Алиёр ҳам қизни маҳалласида эканликлари учун. Уни тўхтатмади. Эътибор тортмаслик учун.
__Мен бунга йўл қўймайман.  - Алиёр асабий гапирдида. Университет ортидаги кафега қараб йўл олди.

8.1k 0 0 13 384

- - - - Сиз бу ерда нима қиляпсиз. Қачон келдингиз. Сўради Кумуш Азамдан йиғлаб.
----Ичкарида айтган гапларингни ҳаммасини эшитдим.
----Азам ака мен шунақа тарбия кўрмаган ота онани фарзандиман яхшиси сиз ўзингизга тарбияли оилани қизни топиб ўшанга уйланинг. Менимча Аянгиз ҳам бугунги кўрганларидан кейин мени сизга олиб бериш фикридан қайтган бўлсалар керак.
----Кумуш ота онанг қандай одамлар?

Показано 20 последних публикаций.