#КЕЛИШУВ. 81-қисм.
#Муаллиф
Гулинур
#Дилором_Қосимова
🍃🍃🍃
Ирода
Ворис тонгда шошилиб чиқиб кетганди. Ҳалигача келгани йўқ. Қаерда экан? Кеч бўлди. Икки кўзим эшикда.
Кечаси ўндан кейин кириб келди.
Бориб маҳкам қучиб олдим.
—Қаерда эдингиз? Сиздан жуда ҳавотир олдим. -дедим уни яна ҳам маҳкамроқ қучиб.
У ҳам сўзсиз мени қучди.
Бироз шундай тургач.
—Мен сени бу ҳавотирингга арзимайман. -деди.
Уни қўчган қўлларимни бўйнидан бўшатиб, кўзларига қарадим. Негадур хорғин. Кийимида қон доғлари бор. Ўзимга тушунмасдим. Уни нима иш қилгани эмас. Кайфияти қизиқтирарди мени.
—Нима бўлди? -дедим қўлларидан тутиб.
—Чарчадим. -Ворис негадур гапиришни хоҳламаётгандек туюлди. Унга ҳарактерига ҳеч тушуниб бўлмайди. Баъзида устимдан кулишни жуда зўр уддалайди. Баъзида шундай безабон бўлгиси келган одамдек ўйчанг бўлиб олади.
—Абдуворис. -дедим паст овозда у менга қараб аламли жилмайди. —Ухланг чарчаган бўлсангиз.
—Сочимни силаб қўйсанг ухлайман. -дея у ўриндиғга аввал мени ўтказиб. Ўзи ҳам ўтирди, олдин ҳам ётгандек. Тиззаларимга бошини қўйиб ётиб олди.
Мени юзимга беихтиёр кулгу югурди. Аста қўлимни сочлари узра юргиздим.
—Абдуворис нега шу исмни айтишимни тақиқлагандингиз? -дедим қалин сочлари орасида бармоқларимни оралатиб.
—Ойим шундай чақирарди. -У кўзларини очмаган ҳолда гапирарди. —Ҳамма Ворис дерди кичиклигимдан. Фақат ойим тўлиқ айтарди. Ҳаммага "Абдуворис денглар" дерди. Аммо дадам ва амаким Ворис чиройли эшитилади Арслон қўшимчасини қўшишса дерди. Келинойим, ойим, оиламизни ёқтиришмасди. Кулгулия. Ўз оиласини ёқтирмаслик. Ўшанда ёш бола эдик. Жавдат иккимиз оиламиз обрўсидан фахрланардик. Йиллар ўтган сайин иккимизни қарашимиз ўзгарди. Жавдат яхши тарафга қараб юрди. Мен эса ботқоқлик сари юрдим. Бора бора ўша ботқоқликни асосий бир бўлагига айланиб қолдим.
Уни гапларидан таъсирландим. Ҳурсанд ҳам бўлдим. Балки афсусдадур. Мен билан очиқ гаплашаётганидан ҳурсанд эдим. Демак уни ҳаётида оз бўлса ҳам ўрним бор.