Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг Жиззах халқига Янги йил байрам
ТАБРИГИ
Қадрли Юртдошлар!
Сиз, азизларни, мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимизни шахсан ўзим ва Жиззах вилоятимизнинг фаоллари номидан янги 2025 йил билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
ТАБРИГИ
Қадрли Юртдошлар!
Сиз, азизларни, мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимизни шахсан ўзим ва Жиззах вилоятимизнинг фаоллари номидан янги 2025 йил билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
2024 йилда Сизларнинг машаққатли ва жасоратли меҳнатингиз билан Жиззах вилояти Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан олиб борилаётган тараққиёт йўлида муҳим марраларга эришди.
Инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш борасида янги қадамлар қўйилди.
Саноат, қурилиш, рақамли технологиялар, туризм соҳалари жадал ривожланмоқда. Юртимиз ёшлари қатори, Жиззах ёшлари ҳам халқаро майдонларда истеъдод ва маҳоратини намоён этиб, Ватанимизни дунёга танитмоқда.
Дунёда мутлақо такрори бўлмаган ва Халқ овози бўлган маҳалланинг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири янада кучайди.
Қадри жиззахликлар!
Ўтган 2024 йилда эришган барча ютуқларимиз, забт этган марраларимиз бу – ўзимиз, фарзандларимиз учун бунёд этган келажагимиз пойдевори ҳисобланади.
Шундай экан, барчамиз кечанинг сарҳисобини қилиш билан бирга, эртанинг тадоригини кўришим, қандай соҳада бўлмайлик ўз ишимизга садоқат ва виждон билан ёндошмоғимизни талаб этади.
Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда 2025 йилга “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” – деб ном берилди.
Президентимиз томонидан 2025 йилга бундай ном берилиши ҳам бежизга эмас. Зеро, “яшил” технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш, энг муҳими, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалар йилдан-йилга устувор аҳамият касб этишини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.
Вилоятга янги тайинланган раҳбар сифатида кириб келган 2025 йилда катта-катта ютуқ ва муваффақиятларга биргаликда эришишимизга ишонаман.
Чунки, бугунги Жиззах –кечаги Жиззах эмас. Ҳурматли Президентимиз “Одамларимиз ислоҳотлар самарасидан эртага эмас, бугун баҳраманд бўлишлари” лозим деб бежизга таъкидламаган.
Шу жиҳатдан биз кириб келган 2025 йилда аввало, инсонни қадрлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишларни биринчи ўринга қўйганмиз.
Фарзандларимиз сифатли таълим ва тарбия олиб, баркамол шахс бўлишлари учун янги-янги мактаблар бунёд этиш, таълим сифатини ошириш борасида тизимли ишларни ташкил этамиз.
Ҳеч бир жойда ўхшаши бўлмаган тизим – фахрийларимиз, аёлларимиз, ёшларимиз, шунингдек, ёрдамга муҳтож инсонлар учун муносиб шароит яратиш асосий йўналишларимиздан бири бўлади. Чунки, Президентимиз ташаббуси билан янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя тизими мазкур йўналишнинг илк ва асосий пойдевори ҳисобланади.
Сўнги йилларда вилоятимизда олий таълим даргоҳлари 2 тадан 5 тага ошгани ҳам вилоятда илм-фан, тиббиёт, маданият ва санъат соҳалари вакилларини, ўқитувчи ва мураббийларни қўллаб-қувватлаш тизими устуворлигини оширмоқда.
Мухтасар айтганда, жонажон Ватанимизда ҳеч бир инсон давлат эътиборидан четда қолмайди. Бунинг учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.
Азиз Юртдошлар!
Бугун Янги Ўзбекистон аталмиш диёрда юксалишнинг янги ва муҳим босқичига қадам қўймоқдамиз.
Одамларимиз эртага ёки узоқ келажакда эмас, балки бугун яхши яшашни, муносиб ҳаёт кечиришни истайди. Шунинг учун биз – Президентимиз олиб бораётган ислоҳотларнинг ҳудудлардаги ижрочилари сифатида сўзда эмас, балки амалда ишларни жадаллаштиришимиз, уларнинг сифати ва самарадорлигини янада оширишимиз зарур.
Албатта, бу ишларнинг барчаси жонкуяр ва меҳнаткаш Жиззах халқи билан бамаслаҳат ва ҳамжиҳатликда олиб борилади.
Азиз ва қадрли Жиззах воҳаси аҳли!
Қалбларимиз пок ниятларга тўлиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда Сизларни, бутун халқимизни янги – 2025 йил билан яна бир бор чин дилдан муборакбод этаман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, оилавий бахт ва саодат тилайман.
Янги йилнинг қадами қутлуғ келсин. Барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi